Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистондаги дабдабали тўйларни ўтказилишига ва улардаги анъаналарга муносабат билдирди. Бу ҳақида Daryo хабар берди.
«Катта-катта тўйхоналар кафе ёки ресторанга айлантирилиб, фаолиятини бемалол давом эттирса ҳам бўлади. Шахсан мен фуқаро сифатида ихчам тўйларни қўллаб-қувватлайман. Чунки ўзим бу соҳада анча вақт юрганман, жуда кўп ҳолатларда одамларга раҳмим келган», — деди маданият вазири.
«Бизда қилинган тўйларни дунёда ҳали ҳеч ким қилгани йўқ, энг юқориларини ҳам қилдик. Бундан буёғига фақат дабдабали тўй ўтказишга эмас, балки илм-фанга кўпроі аҳамият берсак, халқимиз ҳам буни тўғри тушуниб, топган ортиқча сармоясини фарзандининг илми учун сарфласа, менимча, тўғри бўлади», — дея таъкидлади Озодбек Назарбеков.