ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Вазн ташламоқчи бўлган кишилар
рационига эътибор бериши лозим. Круассан, ширин қаҳва сингари углеводга
бой маҳсулотлардан тийилиш, оқсил, мураккаб углеводлар ҳамда клетчаткага
бор егуликларни эса истеъмол қилишга одатланиши керак. Асосийси,
нонуштадан ўрин олган маҳсулотлар умумлашмаси 500 ккалдан кўп бўлмаслиги
керак.
Сули ёрмаси, мева ва ёнғоқ қўшиб тайёрланадиган нонушта
Сули
ёрмаси организмни мураккаб углеводлар, мева клетчатка, ёнғоқлар эса
ўсимлик оқсили билан таъминлайди. Тўйимли нонушта тайёрлаш учун 2 ош
қошиқ сули ёрмасини сув ёки сут билан қайнатиб олинг. 50 гр барра ёки
музлатилган мевалар ёки бодом қўшинг.
Сабзавотли омлет
Етарлича
калорияга эга экани сабаб яхши ҳазм бўлиши учун омлетга сабзавотлар
қўшиш тавсия қилинади. Помидор, ширин булғори қалампири, исмалоқ ва
кўкатлардан бу борада яхшиси йўқ. Вазни ортишини истамайдиганларга эса
пишлоқ қўшмаслик тавсия қилинади.
Мевали творог
150
гр творогга исталган мева қўшиб тайёрланган нонушта тонгни бошлаш учун
энг яхши вариант ҳисобланди. Тез тайёр бўлишидан ташқари, оқсил, витамин
ва минералларга бой экани билан ҳам кун давомида энергияга тўла
бўлишингизга ҳисса қўшади
Сабзавот ва курка гўштидан сендвич
Нонушта
бир вақтни ўзида ҳам мазали, ҳам фойдали бўлишини истасангиз, нонни
бошоқли дондан тайёрланганини танланг. Қолаверса, колбаса ёки сосиска
ўрнига товуқ ёки курка гўштидан фойдаланганингиз яхши. Барра кўкат ва
салат барги билан эса сендвич витаминларга бой бўлади.
Мевали йогурт
50
гр сули ва жўхори ёрмаларини аралашмасини 50 гр табиий йогуртга солинг.
Барра ёки музлатилган мева қўшинг ва мазали нонушта тайёр.50 гр сули ва
жўхори ёрмаларини аралашмасини 50 гр табиий йогуртга солинг. Барра ёки
музлатилган мева қўшинг ва мазали нонушта тайёр.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.