ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2020 » Декабрь » 15 » Қорақалпоғистонлик аёл 4-маротаба маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди ва жавобгарликка тортилди (ВИДЕО)
09:02
Қорақалпоғистонлик аёл 4-маротаба маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди ва жавобгарликка тортилди (ВИДЕО)
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқариб бораётган аёл испекторлар томонидан тўхтатилган.
Маълум бўлишича, у аввал ҳам 3 маротаба маст бўлиб машина бошқарган. 1 фарзанднинг онаси бўлган бу аёл 25 ёшда. У жорий йилнинг февраль ойида маст ҳолда автомашина бошқариб, автоҳалокат содир этган.
Орадан 5 ой ўтиб, у яна маст ҳолда машина бошқаради ва бунинг учун энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жаримага тортилади. Бундан ҳам хулоса чиқармаган аёл 3 ой ўтиб яна маст бўлиб машина бошқаради. Бу сафар у 3 йилгача транспорт бошқариши ҳуқуқидан маҳрум этилади ва унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида жарима белгиланади. Шунга қарамай қонунлар ва жарималарни писанд қилмайдиган бу аёл яна эски ишини давом эттириб, тўртинчи маротаба қўлга тушди. Унинг иши Нукус шаҳар Маъмурий судида кўриб чиқилди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.