www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9310]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1433]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [470]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3205]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5280]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [66]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9546]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1283]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [243]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2235]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3003]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4677]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Patrioteaq, Patriotcaw, Patriotceb, Patriotulb, MariaKl, racatow, Antoniovts, Antonioczc, Cherylzom, amedaro, Sashawwww, JLAlfredoR, nuadly

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Ноябрь » 30 » ҚОНИМ ТУТСИН, ҚАРИНДОШ!..

19:30
ҚОНИМ ТУТСИН, ҚАРИНДОШ!..
Қотиллар одам ўлдиришнинг жуда кўп усулларини билишади. Уларни санаб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Лекин ҳозир ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз ўз қариндошларининг бошига етишни хуш кўраркан чамаси…

"ҚАССОБ”

2003 йилнинг августида Қозон ички ишлар бошқармасига бир эркак қўнғироқ қилиб, қўшнисининг эшиги очиқ турганлиги, остонада қон излари борлигини айтди. Айтилган манзилгаетиб келган тезкор гуруҳ аъзолари ўша квартирадан уч нафар мурда топишди. Қўшнилар мурдаларни дарров танишди. Улардан бири квартира эгаси Дмитрий Силин, хотини Дамира ва 11 яшар қизи Ирина эди. Милиция ходимлари экспертизасиз ҳам аниқ билишдики, катталар кўп жойларига тиғ санчиб ташлангани туфайли ҳалок бўлган. Уларга нафақат тиғ санчилган, балки бутун таналари кесиб чиқилганди. Бу манзара худди тажрибасиз қассобнинг гўшт бўлиш ҳолатини эслатарди. Қизча эса, кейинроқ экспертлар аниқлашдики, бўғиб ўлдирилган.

Шу куниёқ қўшнилар сўроқ қилина бошланди. Милиционерлар ҳамма нарса билан қизиқишди. Марҳумларнинг ўзгалар билан алоқалари, одатлари, характерлари, ишқилиб, ҳеч бир детал назардан четда қолмади. Ажабланарлиси, ҳеч ким бу квартирада шовқин-сурон бўлганини эшитмаган. Фақат шу нарса маълум бўлдики, кейинги пайтда Силинлар жуда ҳушёр бўлиб қолишган экан. Бегона одамга эшик очишмас, кечқурунлари ҳатто қариндошлар келса ҳам ичкаридан туриб савол-жавоб қилиб қўяверишаркан. Сабаби шундаки, уларникига шу яқин орада ўғри тушган. Кўп қимматбаҳо буюмларини ўмариб кетган. Милиция эса, ўғриларни топиб беролмаган.

Кейинроқ яна бир нарса аниқланди. Худди ўша қотиллик юз берган куни Дамиранинг жияни Равил Мулов уларникига меҳмонга келган. Йигитни терговга жалб этишди.

Тажрибали изқувар бир нарсани яхши билади. Агар ёш жиноятчи терговга чақирув қоғоз орқали чақирилса, у қоғоз қўлига теккан маҳал жуфтакни ростлайди. Мабодо келган тақдирда ҳам у ўзини жуда ғайриоддий тутади. Мулов ҳам тинимсиз асабийлашар, холасини қанчалар яхши кўришини айтиб қасам ичарди. Буни кўрган терговчи йигитчани кечаси ҳам камерада қолдириб туришни маъқул кўрди.

«ТАШРИФ»

Равил ҳадеганда рўйхушлик беравермади. Бир неча соат сўроқ қилинаётганига қарамай, қўйилаётган айбларнинг биронтасини бўйнига олмади. Шундан сўнг терговнинг бошқача усули қўллана бошланди. Калтак ейиш кимга ҳам ёқарди. Равил шу заҳоти ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб берди.

— Биз дўстларим билан Силинларнинг бойлигига анчадан бери кўз ташлаб юрардик. — деди у. — Бир йил олдин ҳам уларнинг квартирасини биз «тозалаб» кетганмиз. Бир йилдан сўнг билдикки, холам ва унинг эри яна қайтадан анча бойлик тўплаб қўйишибди. Биз бу бойликларга ҳам эга чиқиш истагида яшай бошладик. Қотиллик юз берадиган куни менинг ўзим холамникига бориб, уйда ким бор, ким йўқлигини аниқладим. Ҳаммасини аниқлагач, кечқурун тўрт нафар дўстим билан келдик. Бир киши машинада қолиб, бизнинг чиқишимизни кутди.

Мен эшик қўнғироғини чалдим. Дўстларим подездга яшириниб олишди. Холам тешикча орқали мени кўриб эшикни очди. Биз худди шу вазиятни кутгандик. Биринчи бўлиб ичкарига дўстим Алексей Гнедин отилиб кирди. Меҳмонхонада холамнинг эри Дмитрий бор экан. Бир сўз айтмай, Алексей унинг кўксига пичоқ санчди. Биз бўлсак, бу маҳал холам Дамирани калтаклаётгандик. Эри яраланганига қарамай, холамни ажратиб олишга шошилди. Аммо Алексей унинг белига пичоқ санчгандан сўнг полга қулади.

Алексей Дмитрийни тинчитгач, ошхонага кирди. У ерда жияним Ирина бекиниб ўтирган экан. Дўстим жонҳолатда қизни бўғиб ўлдириб қўя қолди. Холамнинг ҳам ўн-ўн беш ерига пичоқ санчдик. Ҳаммаси тугагач, биз квартирадаги бор бойликларни олдик-у, қочиб қолдик.

Қарангки, кейинчалик маълум бўлишича, Мулов аслида бандитлар тўдасининг каттаси экан. Бу ҳам тергов давомида аниқланди. Улар Дмитрийлар оиласини ўлдиргунга қадар, тўда аъзоларидан бири Земцов деган йигитнинг кекса бувисини ҳам ўлдириб бор пулларини олиб чиқиб кетишган. Аммо уларни топишнинг имкони бўлмаган.

Жиноятчилар қонун олдида жавоб беришди. Уларнинг барчасига ўн йилдан ўн тўрт йилгача қамоқ жазоси белгиланди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 14 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика