www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9059]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1365]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [466]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3148]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5188]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9336]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1268]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [243]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2189]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [470]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2818]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4632]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Arthurcrums, Servicegss

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2014 » Октябрь » 3 » ҲОМИЛАДОРЛИКДА СУВ КЕТИШИ ХАВФЛИМИ?!

14:46
ҲОМИЛАДОРЛИКДА СУВ КЕТИШИ ХАВФЛИМИ?!
Ҳомиладорликда турли нохуш ҳодисалар ҳам учраб туради. Гоҳ токсикоз асоратлари, гоҳ белдаги оғриқлар... Яна қоғоноқ сувининг оқиб кетиши ҳам. Меъёрида ҳомилани ўраб турган сув туғруқ бошланганидан сўнг ташқарига чиқади. Аммо бу ҳолат вақтидан эрта юз берса-чи?

Мутахассисимиз — тиббиёт фанлари номзоди, доцент, акушер-гинеколог Муяссар НАЗИРОВА.


 БЕЛГИЛАРНИ АДАШТИРМАНГ!

Илк уч ойликда ҳомила сувининг оқиб кетиши жуда хавфли. Кўп ҳолларда ҳали туғруқ тажрибасига эга бўлмаган аёллар сув кетишини пешобни тутолмаслик билан адаштириб юборишади. Ёки микроскопик микдорда ажралаётган амниотик суюқлик бошқа ажралмаларга қўшилиб кетади. Агар бу муаммо ўз вақтида аниқланиб, зарур чора кўрилмаса, 90 фоиз ҳолатда ҳомиладорлик муддатидан аввал тугаши мумкин.

ТУҒРУҚ ХАБАРЧИСИ?!

Туғруқ муддатидан икки ҳафта илгари сув кетишини сезмай иложи йўқ. Негаки бу даврга келиб, аксарият ҳолларда қиндан 500 мл.дан кам бўлмаган миқдорда суюқлик кела бошлайди. У ўзига ҳиди билан ажралмалардан фарқланади. Одатда бу ҳодисадан сўнг ҳомиладор аёлни тўлғоқ тутади. Сув миқдорининг ортиши тўлғоқ кучайиши ва туғруқ яқинлашиб келаётганини англатиши мумкин.

ШИФОКОР КЎРИГИ ЗАРУРМИ?

Сув кетишини ўтказиб юбормаслик учун шифокорлар пахтали матодан тикилган оч рангдаги ички кийимлар ёки кундалик тагликдан фойдаланишни тавсия этишади. Айнан улар ёрдамида рангсиз ва бошқача ҳидли ўзгаришларни сезиш осонроқ. Бу аломатлар ҳам етарли бўлмаса, суртма топшириш мумкин. Унга кўра қиндаги ажралмалар таркибида ҳомила атроф суви компонентлари изланади. Ҳар қайси ҳолатда ҳам гинеколог ҳузурига боришни кечиктирмаган маъқул. Шифокор ҳомиладор аёлдан микроскопик таҳлил учун суртма олиб, қин юзасида амниотик суюқлик кристаллари мавжудлигини аниқлайди. Шунингдек, пешоб таҳлилида протеин-1 ва микроглобуллин-1 моддалари борлиги ҳам ўрганилади. 

САБАБИНИ ИЗЛАЙМИЗ!

Хўш, ҳомиладорликда сув кетишининг асл сабаби нима? Буни билиш учун бир неча омилларни кўриб чиқамиз. Жумладан:

    бўлажак онада жинсий йўл билан юқувчи касалликлар бўлганида;
    ҳомиланинг нотўғри жойлашуви ёки ҳомиладор аёлнинг тос суяги меъёрдан кичик бўлса;
    ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида 75 фоиз бўлажак оналарда кузатиладиган бачадон бўйни етишмовчилиги сабаб;
    вирусли касалликлар;
    сурункали хасталик ҳамда зарарли одатлар;
    кўп ҳомилали ҳомиладорлик ва бачадоннинг анотомик нуқсонлари бўлганида;
    бачадон танасида кольпит, эндоцервицит каби турли ўсмалар бўлганида. 

СЎНГГИ ҲАФТАСИДА

Агар сув кетиши ҳомиладорликнинг охирги ҳафтасида кузатилса, демак, туғруққа ҳам оз қолган. Сув кетганидан 3 соат ўтиб, тўлғоқ бошланмаса, шифокор уни сунъий равишда юзага келтиришга мажбур бўлади. Аксарият ҳолларда эса режалаштирилмаган кесарча кесиш усули ёрдамида бола дунёга келтирилади.

Муддатига етмаган ҳомиладорликда эса шифокорлар кутиш тактикасини қўллашади. Бунда дори-дармон билан ҳомила сувсизликдан асралади, бўлажак она эса ётоқ ҳолатида шифокорлар кузатувида бўлади. Шунингдек, турли хасталиклардан ҳимоялаш максадида жинсий аъзолар антисептик тозаланиб турилади.

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 1499 | Добавил: www.horazm.net | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика