ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Руминиялик олимлар томонидан сув, туз ва оқсилдан ишланган сунъий қон сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтди. Энди у одамларда синаб кўрилади. Олимлар бу борадаги тажрибани 2014-15 йилларда ўтказишга умид қилмоқда.
Келажакда мутахассислар бир зумда тайёрланувчи қонга эга бўлишлари мумкин. Бунда донорлик қонига қарам бўлмаслик учун сувга асосан туз ва таркибида темир моддаси бўлган гемэритрин оқсилидан иборат аралашма қўшиш керак бўлади, холос. Гемэритрин оқсили бўғимли чувалчангларнинг баъзи бир турларида кислород етказиб бериш функциясини бажаради. Ҳозирга қадар сунъий қон ишлаб чиқиш борасидаги барча уринишлар муваффақиятсизлик билан якунланаётган эди, деб ёзади "Daily Mail”. Сўнгги пайтларда найчали ҳужайралардан сунъий қон яратиш борасидаги уринишлар истиқболли ҳисобланмоқда. Ҳозир у Францияда одамларда синаб кўриляпти. Бу борадаги тажрибалар бошланғич босқичда бўлиб, ҳозирча натижалар ҳақида гапиришга эрта. Шунингдек, олимлар таркибида темир моддаси бўлган мураккаб оқсил, яъни гемоглобинни тайёрлаш борасида ҳам ишлар олиб бормоқда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.