www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8581]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1187]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [462]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3090]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5000]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9050]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1231]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [240]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2134]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2653]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4547]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 23
Гостей: 23
Пользователей: 0


Kun faolllari:
SamuelMody, NikollOr, NiklOr, DanfossvlfbksBex, PlanoDorn, DAVIDDorn, viraleVah, RobbyDub, nxzdlirl, Lyubowedice, setkVah

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Август » 12 » ОЛАПАР (ҳажвия)

08:45
ОЛАПАР (ҳажвия)
Ёш ҳам ўтиб қолди шекилли. Соқол-мўйловга оқ тушди. Илгари хонимларнинг ортидан кун бўйи чопсам ҳам чарчамасдим. Энди бўлса, икки ҳатладимми, тамом, тилим осилиб, ариқдаги сувга югурадиган бўлдим. Худо кўрсатмасин, ёмғир ё қорли кеча кўчада қолиб кетсам, бир ой йўталиб юрсам керак. Яхшики, хўжайин менинг раҳмимни еган. Кичина бўлсаям уйчам бор. Бир ўзим зўрға сиғаман-у, аммо ёғин-сочинли кунларда дар қолмайман. Бошимни туйнукчадан чиқараман-да, шаллобо бўлиб, думи юлинган мусичадай тумшайиб қолган дайди мушукваччаларни, урғочи итларни томоша қиламан. Йўқ, уларга дағдаға қилмайман. Ишонасизми, қариган сари душман, сотқинларни, ҳатто кетворган хонимчаларни кўриб қолсангизам, юрак потирламай қўяркан. Ақлга бўйсуниб қоларкансиз. «Хўш, шуни қувиб етдим, талаб ташладим, ё қўрқитдим, ёки бўлмаса, муҳаббат изҳор қилдим ҳам дейлик, кейин-чи? Кейин нима ўзгаради? Шох чиқадими? Вей, итларга ҳаётда шох чиқмаган. Мол эмас-ку, ҳарқалай!» дер экансиз. Менам уйчам туйнугидан бошимни чиқари-иб ётганимда худди шуларни хаёлимдан ўтказаман. Ҳеч бўлмаганда, соч-соқол оқаргани эсга тушади-ю, шарманда бўлишдан ўзимни тияман. Оқибатини ўйлайман. «Э, юрса юравермайдими? Менга нима? Энди яримта нонга текин шерик етмай турувди», дейман-у, кўзни юмиб оламан. Ҳа, кўз юмиб олишда гап кўп. Душманлик, зўрлик, хотинбозлик шу заҳоти мени тарк этади. Буни сизга тажрибали, умри давомида кўп бора яхши-ёмонни кўриб қўйган ит сифатида айтдим.

Ҳазил

Хўжайиним топилмас одам. Емишдан қисмайди. Қачон кўрсангиз, ялоғимда ҳеч бўлмаганда битта суяк туради. Бироқ бир қилиғи менга ёқмайди. Баъзида шу қилиғини кўз олдимга келтирсам, тукларим тикка бўлади, жиғибийрон бўлиб, ўтган-кетганни талаб ташлагим келади. Хуллас, хўжайинимнинг менга ёқмайдиган қалтис ҳазили бор. Қачон егулик, ё ноёб овқат билан мени сийламоқчи бўлса, уч-тўрт-ўн карра қўлида ушлаб турган ўша таомга сакрашни талаб қилади. Ҳазил аралаш «Қани, қани, сакра, ололсанг сеники, йўқса, ҳақингни малла мушукка бервораман» деб қўрқитади. Биламан, бу ҳазил. Барибир ўша таом меники бўлади. Лекин нима қилай? Хўжайин барибир хўжайин-да! Орият кучли келиб сакрайвераман. Хўжайинга ёқиш учун тилимни чиқариб, турли қилиқлар кўрсатаман. Ахир, менинг ёшимда шунча маротаба сакрашнинг ўзи бўладими?! Хўжайин билмайди, сезмайди, ҳис қилмайди. Овқатни қўлга киритишга киритаман, бироқ кейин узоқ вақт ариқ бўйида чалпиллатиб сув симираман. Шундай қилмасам, ўпка қурғур азоб беради. Юрак тушмагур ҳадеганда дукиллаб безовта қилаверади. Бунақада ўлиб қолиш ҳеч гапмас, ошна!

«Боксёр»

Кўпчилик «Итларга маза, улар бир-бирига ҳасад қилмайди, бир-бирини туҳмат балосига йўлиқтирмайди, ҳаммалари қариндош-уруғ каби умр кечиради» деб ўйлайди. Бекор гап. Мана, яқинда хўжайин яна бир ит олиб келди. Оти-чи, «Боксёр»миш. Башара… Кўрсангиз, «Нима бало, трамвайнинг тагида қолганми бу?» дейсиз. Ўзиям жа олифтайкан. Юнгларини шампун билан юваркан! Ишонасизми, хўжайин унга ўзи яшайдиган уй ичидан жой берибди. Буям майлийди, спортчиман деб мақтанганига ўлайми?! Ҳали ҳовлига кириб улгурмай, мушуклар қолиб мендай мўйсафидгаям сакраб кўрди, ҳа! Мақтанчоқликда оламни бузадиган хилидан экан-да, баччағар! Аммо менам анойи эмасман. Бир марта, икки марта индамадим. Сакради, қандайдир «приём»лар кўрсатдими-ей! Қарасам, ҳаддидан ошадиган. Охири чидолмай, «сдачи» қайтардим. Вей, аламига чидолмай роса сакради ўзиям! Ичимда «Қани, сакраб қаергача бораркансан, олифта!?» дедим-да, кутдим. Ўл-а, халқда «Бузоқнинг югургани сомонхонагача» деб бекорга айтишмаган. Хўжайин ҳаммамизга сакрайверганини кўриб қолди-ю, бир ҳафта овқатдан қисиб қўйди. Уйгаям киритмади. Спортчи бир ҳафтагача сўрининг тагида ухлади. Тавбангга таянмайсан-а таянмайсан. Ювош тортди-қолди. Ҳозир башарти уйчамнинг олдидан ўтиб қолса, албатта эгилиб, салом-алик қилади. Ҳол сўрайди, ясси, буришган башарасини кўз-кўз қилиб, тиржайиб ҳам қўяди. Шундай экан, яхши-ёмон итларга маслаҳатим шуки, ҳеч қачон хўжайинни ранжитманг! Қариндош, таниш-билишларнинг кўнглини қолдирманг! Дуч келганга ҳуриб шаллақилик қилаверманг! Хўжайиннинг берганига шукр қилинг! Шунда мен Олапарга ўхшаб узоқ яшайсиз. Ҳурмат топасиз, ризқингиз бутун, ёлғиз бошингизни балолардан асрайдиган томингиз бўлади. «Вов-вов-вов!!!» Яъни, омон бўлинг!


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 10 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика