Оғиздан бадбўй ҳид чиқиши галитоз дейилади. Галитоз сабаби оғиздаги зарарли бактериялардир. Улар нафақат оғиз бўшлиғида, балки томоқ, буйрак, жигар ва бурун ичида ҳам тўпланиши мумкин.
Қуйидаги сабаблар:
оғиздан чиқадиган нордон ҳид овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ касалликлардан дарак беради;
буйрак касаллиги туфайли оғиздан чиқадиган ҳид аммиакникига ўхшайди;
стресс туфайли ҳам ошқозонда бузилишлар кузатилади ва бу оғиздан бадбўй ҳид келишига олиб келади;
оғиздан келадиган ацетон ҳиди қандли диабет, тиреотоксикоз (қалқонсимон без касаллиги), жигар ва буйрак касалликлари, панкреатит ёки юқумли касалликлар.