www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10236]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1770]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3383]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5822]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [71]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10353]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1429]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [267]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [315]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [688]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2458]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [488]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3392]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4958]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 22
Гостей: 22
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, XRumerTest, Arthurcrums, lightroomnok, LamboMn, RobertAvave, Vansarag, seoNoise, zikunovaira, seodNoise, Iriswhani, Xplivenam, Davidaxold, Harrysic

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Июль » 20 » Оғир дамларда ёдда тутиш керак бўлган 10 қоида


10:03
Оғир дамларда ёдда тутиш керак бўлган 10 қоида
Ҳар бир инсоннинг ҳаётида оғир дамлар бўлади. Атрофга яхшилаб қарасангиз, сиздан-да қийин аҳволда қолган кишиларни кўришингиз мумкин. Ҳаммамиз ҳам йўқотиш, бахтсизлик ва оғриқли кунлардан ўтишимизга тўғри келади. Бироқ қандай бўлмасин, баъзи қоидаларни ёддан чиқармаслик лозим.

Оила, дўстлар, ҳис-туйғулар, мажбуриятлар – ҳар доим сиз билан бирга. Биз бу рўйхатни кенгайтириб, эътиборингизга ҳар қандай вазиятда ёдда тутишингиз керак бўлган 10 қоидани ҳавола қиламиз.

Оғриқ – бу ҳаётнинг муайян бир қисми, у шахс сифатида ўсишга ёрдам беради

Ҳар бир инсон ҳаёти бир маромда бахтли ўтишини истайди, албатта. Бироқ севги ҳар доим ҳам бахт келтирмаганидек, ҳаёт ҳам бир текисда кетмайди. Мана шундай "қора кунлар”да оғриққа қандай муносабатда бўлиш – бу сизнинг танловингиз. Умрингиз давомида ҳар қандай вазиятнинг фойдали томонини кўра билинг ҳамда ўзингизга керакли хулоса чиқаринг.

Ҳаёт – бу оғриқ. Кимки бошқача сўзласа, демак,г у сизга ниманидир сотмоқчи. 
Уильям Голдман

Фикрлаш ва муаммога тўғри ёндашиш – бу ечимнинг ярми

Кўпчилик муваффақиятга ўткир ақл соҳиби эканлигидан эришмайди. Ҳаммаси оддий: тўғри муносабат ва ҳаракат – бу сизларни бахтга етакловчи йўл. Рўй бераётган воқеаларга тўғри ёндашинг ва унутманг – сиз муаммо бор деб ўйласангизгина, у ҳақиқатда мавжуд бўлади.

Ижобий фикрлаш ҳар қандай гиёҳванд моддадан кўп мўжиза яратади.
Патриция Нейл

Баъзан сизнинг энг катта қўрқувингиз шунчаки хомхаёл бўлиб чиқади

Биз ноаниқликдан кўп чўчиймиз. Охири нима билан тугашини билмасак-да, ўзимизни олдиндан яхши эмас, ёмон томонга йўналтирамиз. Қўрқувингиз билан курашинг ва йўқ нарсадан чўчишни бас қилинг. Ахир сиз ҳозир 10 ёшда эмассиз шкафдаги махлуқдан қўрқадиган.

Муаммоларни имкониятларга айлантириш мумкин

Борган сари омад учун тажрибадан муҳимроқ нарса йўқлигига ишонч ҳосил қиляпман. Шу боис қаршингизда муаммо пайдо бўлса, сизнинг икки йўлингиз бор: вазият қурбонига айланиб, муаммо қаршисида бош эгиш ва тушкунлик ҳамда омадсизлик билан курашиб, ғолиб бўлиш. Қайси йўлни танлаш – бу сизнинг қарорингиз.

Масъулиятни ўз бўйнингизга олмасангиз, муаммони ҳал қила олмайсиз

Кўп ҳолатларда бировларни айблаш осонроқдек туюлади. Бироқ яна ўша гап – сиз 10 ёшли бола эмассиз! Атрофдаги одамлар устидан шикоят қилиш яхшиликка олиб келмайди. Шу боис, агар муаммони ҳал қилишга қарор қилган бўлсангиз, масъулият ва таваккални бўйнингизга олишингизга тўғри келади.

Ҳар қандай муваффақиятнинг ортида таваккал туради. Шундай экан, таваккал қилинг. Адашган бўлсангиз ҳам, бебаҳо тажрибага эга бўласиз, яъни ютқазмайсиз!

Бизда бор нарса – бу ҳозирги вақтимиз

Аксарият инсонлар бугунги кун билан эмас, ўтмиш ёки келажак хаёли билан яшашади. Бироқ сиз ҳозир ҳаракат қилмасангиз, эртанги кун билан яшаётган орзуларингизга эриша олмайсиз. Ўтмиш ё келажакни деб, бугунги кунингизни бой берманг, у эртанги кунингизга зинапоя бўлиб хизмат қилади.

Ҳар доим миннатдор бўлишингизга арзирли сабаб бўлади

Ҳаётдан, оилангиздан, яқинларингиздан, тасодифий йўловчидан – ҳар кимдан. Яшайдиган уйингиз бўлса, қозонингиз қайнаб турса, соғлиғингиз жойида бўлса – демак, ҳаммаси кўнгилдагидек. Бахтли бўлишингиз учун бирор бир нуфузли касб эгаси ёки миллиардер бўлишингиз шарт эмас. Ким бўлишингиздан қатъи назар, дунёда сиздан-да яхши ё ёмон яшайдиганлар қанчадан-қанча эканлигини унутманг! Бугунги кунингизга шукур қилишни ўрганинг ва ўзингизда йўқ нарсага эришаман деб, борини қўлдан бой берманг!

Омад бир кунда келмайди

Ҳа, омад бир кунда келмаслиги рост. Бунинг устига сиз истаганингиздек тез ҳам келмайди. Сиз унга эришиш учун доимо ҳаракатда бўлсангизгина, омадга эришасиз. Мақсад сари олға қадам ташланг, шунда адашмайсиз.

Сабр-тоқат, қатъият ва меҳнат – омадга эришишнинг 3 поғонаси.
Наполеон Хилл

Бошқалардан мақтов кутманг, ўзингиз ва ишингизга ўзингиз баҳо беринг

Бировлардан мақтов кутиб яшаш жуда ачинарли ҳолат. Бу инсоннинг ўзига ишончи йўқлигидан ва унинг ҳаётдан қониқиш ҳосил қилиши – бировларнинг фикрига боғлиқ эканлигидан далолат беради. Ўзингизга бўлган ишонч устида ишланг. Бировларга эмас, ўзингизга мухлислик қилинг ва ўзингизни қадрланг!

Мен ўзимни севмайман. Мен ўзимни деб, ақлдан озаман.
Мэй Уэст

Сиз ёлғиз эмассиз

Бу ҳақида унутманг. Агар сизни қўллаб-қувватловчилар бўлмаса, интернетга киринг. Форумлар, ўхшаш қизиқишлар, ижтимоий тармоқлар…  Дунёда ёлғиз инсонлар кўп, уларга ҳам маслаҳат керак. Сизга мадад керак бўлса, ана шундай инсонларни излаб топинг ва дўстлашинг.

Ҳаёт – мураккаб мактаб. Тушкунликка тушиш ва ўзингиз ёки бошқаларга  ачиниш ўрнига шуни англаб етингки, баъзи вазиятлар сизга ва бошқаларга кучли бўлишга ёрдам беради. Шундай экан, кучли ва иродали бўлиш учун берилган имкониятдан тўғри фойдаланиб,  ҳаётда учраган ҳар қандай тўсиқни мардонавор енгиб ўтинг!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 16 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика