www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10394]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1801]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3410]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5948]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [72]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10446]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1461]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [316]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2485]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3478]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4993]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 23
Гостей: 21
Пользователей: 2
DavidUttew, Samueloxisp

Kun faolllari:
iphone, Antoniowhd, MerillSor, casNoise, SoniaGlymn, SergeyFlads, haitota, proshalitvigna, Jamesacemo, DarrellNor, Bitcoin_men, ryaenhal, Aidegut, DavidUttew, Samueloxisp

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Август » 22 » Ношукур аёлга дарс берган йўловчи


10:42
Ношукур аёлга дарс берган йўловчи
Жиззахнинг чекка бир ҳудудида кеч кириб, Қуёш олов таёқларини хуржунига йиғиштириб солганига қарамай, куннинг тафти ҳали босилмаган, замин ҳам жазирамада ҳарсиллаб, зўрға нафас олаётгандек эди.

«Эҳ, менга нима зарур эди-я шундай иссиқда сафарга чиқиб?» деган ўй ўтди Муниранинг хаёлидан. «Муздек совиткичи бор ишхонамда маза қилиб ўтирсам бўлмасмиди? Бормайман, деб туриб олсам, раҳбарим мени етаклаб қозига олиб борармиди, жуда борса, бирор бекорчироқ, ёшроқ журналистни юборарди-ку. Аксига олиб, раҳбаримиз шу томонга хизмат сафарига бориш кераклигини айтганида барча эркаклар ўзларини ҳар томонга ташлашди», дея Мунира кўнгилчанлиги учун ўзини ўзи койиб борарди.

— Опа, пойтахтга кетасизми? Машинага чиқинг. Ҳозир яна битта одам оламиз-да, жўнаймиз, — деди шоҳбекатда мижоз кутиб турган таксистлардан бири.

Мунира бу гапни эшитиб, севиниб кетди. Йўл ҳақи қанчалигини ҳам сўрамай, каттакон сумкасини аранг кўтариб, ҳайдовчи кўрсатган машина томон жадал юриб кетди.

Машинанинг олд ўриндиғида сочининг ярми тўкилиб кетган ўрта ёшлардаги одам ўтирарди. Мунира унга салом бериб, ўриндиққа ўтираркан, салон ичидан юзига иссиқ ҳаво урилиб, янада лоҳасланди. «Яна битта одами қачон келаркан?» дея ўйлади у бетоқатланиб. Ҳарқалай, орадан кўп ўтмай, ўрта ёшли лўппигина семиз аёл шошилиб келиб қолди. Машина ўт олиб, виқор билан манзил сари одимлади.

Мунира дераза ойнасини бироз туширди-да, бошини суянчиққа қўйиб, кўзини оҳиста юмди. "Маза қилиб дам олиб кетаман энди”, дея ўйлади у. Аммо чучварани хом санаган экан. Ёнидаги аёл шу қадар гапдон эканки, лаби-лабига тегмай гапиришидан Муниранинг қулоғи қоматга келди. Аёлнинг жағи тинмай нималардандир, кимлардандир норози бўлиб гапирар, бунга сари Муниранинг асаби қақшарди. «Али аканинг лайчасига ўхшаб бунча дийдиё қилмаса бу аёл?» дея ичида ғижиниб қўйди у.

— Кеча мева-чева олгани бозорга тушгандим. Вой, тавба, ит эгасини, мушук дадасини танимайди-я! Виждонсиз олиб сотарларга Худо бас келмаса, бандаси бас кела олмайди.

Фақат у гапирарди. Муниранинг боши айланиб кетди. «Қайданам шу машинага ўтирдим-а?» дея ўзидан норози бўла бошлади. Олд ўриндиқда ўтирган тепакал йўловчининг тоқати тоқ бўлди, шекилли, орқага ўгирилиб:

— Опа, бунча нолийсиз, тўрт мучангиз соғми, томоғингиздан овқат ўтиб турибдими? — деди киноя билан.

— Албатта, соғман, нега энди томоғимдан овқат ўтмас экан, иштаҳам карнай, укажон, шукр! — деди аёлнинг жаҳли чиқиб.

— Шунга шукр қилинг-да, опажон. Бир дунё бойлик топсангиз-у, соғлиғингиз йўқ бўлса, бу ёруғ дунё татийдими?

— Тўғриликка тўғри-ку, лекин ноинсофлар кўпайиб кетяпти, шунга хафа бўламан-да, ука, — деди аёл бироз паст тушиб.

— Бундай ташвишлар, олчоқ кимсалар ҳамма замонларда бўлган ва бўлади ҳам. Бунга замон айбдор эмас. Ҳаракат қилган одамга ҳамиша барака ёғилади.

— Тўғри, тўғри, — дея аёл хижолат чекканидан томоқ қириб қўйди.

— Мен пойтахтдаги шифохоналардан бирида невропатологман, — дея гапида давом этди бояги йўловчи. — У ерга ҳар хил беморлар келиб туришади. Менга қарашли палаталарнинг бирида анчадан буён бир бемор ётарди. Унинг дарди бедаво эди. Худо ҳар кимга дардни шифоси билан берсин экан. Ўша одам жуда бадавлат. Ўзи алоҳида хонада. Столининг устида ҳар доим турли ноз-неъматлар, антиқа ширинликлар бисёр. Лекин у ноз-неъматлардан татиб кўролмайди, қилтомоқ дардига йўлиққан. Нима еса ҳам ҳазм бўлмайди. Қиш ойи эди ўшанда. Бир куни палатага кирсам, менга столи устида турган бош бармоқдек келадиган қоп-қора кирсиллаган узумни кўрсатди.

— Қаранг, жуда чиройли-а?! Номи «Мерседес» экан. Кеча ўғлим келганида узум егим келганини айтгандим. Болам бечора Малайзиядан шу узумни олиб келтирибди, — деди ютиниб.

— Мазаси қалай экан, татиб кўрдингизми? — дедим гарчи у бундай нарсаларни ея олмаслигини билсам-да, одоб юзасидан.

— Қаёқда дейсиз, бир донасини оғзимга солгандим, бироздан сўнг ҳазм бўлмай, қайтиб чиқди, — дея унинг кўзи беихтиёр жиққа ёшга тўлди. — Мозорбосди, сиз ҳам еб кўринг, ука!

Керакмас, дейишимга қарамай, у узумни қўлимга тутқазди. Мен бу неъматни хонамга олиб кириб, обдан томоша қилдим. Қишнинг қоқ ўртасида олиб келинган узум худди ҳозиргина токдан узилгандек диркиллаб турарди. Юрагим ғалати бўлиб кетди. Бундай одамлар тўплаган бойликлари билан  дунёнинг кемтигини тўлдиришга, йиртиғини ямашга қодир, тила тилагингни, дейдиган даражада бадавлат. Аммо пешонага битилган толе кемтигини тўлдиришга келганда чорасиз. Бир кам дунё, деб шунга айтсалар керак-да.

— Узумнинг таъми зўр эканми?! — деди аёл бетоқатланиб.

— Билмайман, ахлатчелакка ташлаб юбордим.

— Ий, нега ахир?! Шундай неъматни увол қилибсиз-да, ука, — дея аёлнинг узумга ичи ачиди, шекилли, хўрсиниб қўйди. — Ўзингиз емасангиз, бошқа бировга берсангиз бўлмасмиди?

— Эгасининг ўзига буюрмаган нарса бошқага буюрармиди, опа?

— Ҳа, тўғри.

Аёлнинг шашти анча пасайиб қолганди.

— Кўрдингизми, шунча бойлик, амал унинг учун бир тийин. Ўша одам учун соғлиғидан қимматроқ нарса йўқ дунёда. Инсон учун бундан мушкул синов бормикан?

— Нима ҳам дердим, илойим, дардига шифо берсин, — деди аёл ачиниш билан. — Ношукр бандамиз-да, ука. Сал қийналиб қолсак, дарров нолишга тушамиз. Худойим, шундай бедаво дардлардан ўзинг асра, ишқилиб!

Боядан бери уларнинг суҳбатини эшитиб келаётган Мунира гапга аралашди:

— Шунга айтарканлар-да, "Бирни кўриб, фикр қил, бирни кўриб, шукр қил”, деб.

— Ҳа, — деб қўйди бояги аёл ҳам.

Сўнг узоқ хаёлга толди. Унинг олисларга термилган нигоҳларида шукроналик ҳисси балққандек эди гўё.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 30 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #новости, #uznews, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #newsuz, #ahborot, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика