www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8360]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1119]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [460]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3041]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4939]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8951]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1204]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3437]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [232]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2106]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2562]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4493]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 40
Гостей: 40
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Fernizfut, REMONTDorn

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Июнь » 23 » Нима учун тўғри хулоса чиқарилмаяпти?

22:31
Нима учун тўғри хулоса чиқарилмаяпти?
Яқинда ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамларнинг ўтирган ҳолда зикр тушаётгани акс этган лавҳалар пайдо бўлди. "Ўзбекистон” телеканалининг "Муносабат” кўрсатувида мана шу мавзу атрофлича муҳокама қилинди.
Кўрсатувда ўз вақтида бу муаммога эътибор қаратмаган журналистлар ҳам танқид қилинди. Шу сабабли ўзимнинг қораламаларим билан ўртоқлашишга қарор қилдим.

Ёшлигимизда телевизорда Мирзо Улуғбекка бағишланган бадиий фильм кўп қўйиларди. Унда бир лавҳа бор эди. Муридлардан бири айтган "пирим қаллоб” иборасини унинг тўтиси "пи-и-рр-имм қаллоб” деб такрорлайди. Ўз вақтида мана шу ибора анча машҳур бўлиб кетган эди. Бу фильмни (тўғрироғи тўтининг гапини) эслашимизга, бундан бир неча йил аввал гувоҳ бўлганимиз бир воқеа сабаб бўлди.

Ўшанда юртдошларимиздан бири ўз атрофидагиларга "пирга қўл берганини, энди намоз ўқимаса ҳам, рўза тутмаса ҳам бўлаверишини, пирининг намози, рўзаси муридларига ҳам ўтавериши” ҳақида сафсата сотарди. Ёши менга нисбатан анча катта бўлгани боисданми, ёки билмай туриб хато қилишдан қўрқанимданми, индамадим. Аммо мана шу суҳбат анча вақт ҳаловатимни йўқотди. Дин, жумладан, тасаввуфга оид китобларни варақлаб чиқишга тўғри келди. Бирор бир китобда пирга мана шундай – муридлари учун намоз ўқиш, рўза тутиш каби ваколат берилгани учрамади. Содда халқимиз қаллоб пирларнинг макрига учраб қолмаяптимикан, деган андиша билан "бундан уларни огоҳлантириш керак”, деган ниятда қўлга қалам олдим.

Тўғри, тасаввуф ҳақида устозларимиз, диний уламоларимиз кўп ва хўп ёзишган. Шундай бўлса-да, «Нима учун тўғри хулоса чиқарилмаяпти ва саводсиз "пирлар” бошқаларнинг бошини айлантиришда давом этмоқда?», деган савол туғилади. Уламоларимизнинг таъкидланишларича, тасаввуф руҳий-маънавий покланишга даъват этувчи ғоялар силсиласи сифатида пайдо бўлиб, унинг намояндалари узоқ асрлардан бери инсониятнинг маънавий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Кўплаб олиму уламо, фозилу фузало, давлат ва жамоат арбоблари ўзларини тасаввуф оламига дахлдор санаган, унинг покликка даъват қилувчи ғояларини халқ турмуш тарзига татбиқ этиш йўлида саъй-ҳаракат қилишган.

Аммо сўнгги вақтларда айрим кимсалар тариқатни мансаб, мол-дунё ортириш, муридбозликка айлантириб олдилар. Олим ва уламоларнинг сўзларига қараганда, бу шахслар тасаввуф таълимотининг ғояларидан анча узоқлашиб кетишган. Шайхлик мақоми мол-дунё тўплаш манбаи бўлиб қолаётганидан ҳам асло кўз юмиб бўлмайди. Муридлар томонидан пирларни кўкларга кўтариб улуғланиши, уларнинг тавоф қилиниши динимизда ҳам, тариқатда ҳам йўқ.

Тасаввуф тарихида юқори даражаларга кўтарилган улуғ шайхларнинг ҳаммаси шариат илмларининг устозлари бўлиб, тариқатга ўтмоқчи бўлганларни аввал шаръий илмларни эгаллашга даъват қилганликлари маълум. Шу ўринда Аҳмад Яссавийнинг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида 1992 йилда нашр қилинган «Девони ҳикмат»ига мурожаат қиламиз. Китобнинг «Фақрнома» бўлимида шундай ёзилади:

«Биздин сўнгра андоғ машойихлар пайдо бўлғайким, иблис алайҳил-лаъна алардин сабақ олғай ва ҳамма халқ аларға муҳиб бўлғай ва муридларини бошқара олмағайлар. Ул шайҳларким, муридларидин тамаъ қилғай ва жонини куфру залолатдин айирмагай ва аҳли бидъатни яхши кўргай ва аҳли суннатни ёмон кўргай ва илми шариат бирлан амал қилмағай ва номаҳрамларга кўз солғайлар ва ёмонлиғ пеша қилиб, Аллоҳ таъолонинг раҳматидин умид тутқай ва машойихлар ишини хор кўргай, муридлари рад бўлғай, ўзлари муртад бўлғай ва яна хорлиқ-зорлиқ бирла муридларининг эшигида юругайлар. Ул ҳолда муридларидин ниёз олғайлар. Агар муридлари назру ниёз бермаса, урушқайлар”.

Ҳозирги кунда учраб тураётган муридларнинг ўз пирларини ҳаддан зиёд улуғлаётганига нима дейиш мумкин? Уларнинг пирдан бошқаларнинг сўзига кирмаслигига, муқаддас китобларга амал қилмай, уламоларнинг сўзларини тан олмай беписанд қарашларига қандай баҳо бериш керак? Бу такаббурлик эмасми? Қани бу ерда Аҳмад Яссавийнинг камтарлик ҳақидаги "туфроқ бўлгил” деган насиҳатлари?

"Фақрнома”да ёзилади:

"Шайх Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ андоғ айтибдурларким, мурид қирқ йил хизмат қилмағунча, шайхлик ва фақирлик ва дарвеш ўрни анга таъйин бўлмас ва хирқа киймоғи онга раво эрмас. Ҳазрати Султон Хожа Аҳмад Яссавий андоғ айтибдурларким, ҳар ким пирлик ва шайхлиқ даъвосин қилур бўлса, қирқ йил то пирнинг хизматида юрмагунча, шайх ўрни анга раво эрмас. Агар мурид олса, рад турур. Ҳар ким дарвишлиик даъвосин қилса, аввал Ҳақ амрина буйин сунуб, шариат амри бирла бўлғай. Ва ботил ишлардин ва бидъат ишлардин парҳез қилғай, кеча қиём бўлмағунча, кундуз хизмат қилмағунча, шайхлиқ даъвосин қилса, ботил турур. Агар тавба қилмай дунёдин борса, Ҳақ таъоло тамуғда турлук азобга гирифтор қилғай”.

Яна савол туғилади: "Ҳозир ўзларини пир деб атаётганлар қайси пирнинг хизматини қирқ йил қилибди?” Умуман улар "тариқатга шариатсиз кирганларнинг шайтон келиб имонини олар эмиш” дея насиҳат қилган Аҳмад Яссавийнинг, шунингдек, Саййид Амир Кулол, Саййид Умар, Саййид Барака, Хўжа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Убайдуллох Аҳрор каби буюк авлиёларнинг таълимотидан хабардормикан?

Бугунги кунда пирлик даъво қилаётган (тўғрироғи, одамлар кўнглига қутқу солаётган, мурид овлаш, давлату савлат илинжида тўрт томон изғиётган кимсалар) ва уларга қўл бераётган муридларга Аҳмад Яссавийнинг қуйидаги сўзларини яна бир бор эслатиб ўтиш керакка ўхшайди:

"Шайх улдурким, ниёз олса, мустақиҳларға, ғариб, бечораға бергайлар. Агар олиб ўзи еса, мурдор эт емишдек бўлғай. Агар тўн қилиб кийса, ул тўн тўзғугунча Ҳақ таъоло намоз, рўзасини қабул қилмағай ва агар олған ниёзидин нон олиб еса, Ҳақ таъоло они дўзахда турлук азобга гирфтор қилғай. Ва агар андоғ шайхга ҳар киши эътиқод қилса, кофир бўлғай. Андоғ шайхлар малъун турур. Анинг фитнаси Дажжолдин бадтар, шариатда, тариқатда, хақиқатда, маърифатда муртад турур. Эй толиб, агар Ҳақни талаб қилиб, тобай десанг, ондоғ пирга қўл бергилки, шариатда орифи биллоҳ (Аллоҳни таниган киши) бўлса, тариқатда воқифи асрор бўлса, ҳақиқатда комилу мукаммал бўлса, маърифатда дарёи уммон бўлса, ондоғ пирга қўл бергилки, саодат бўлғай. Агар мурид шариат илмини билмаса, шариат илмини онга ўргатгай. Агар тариқатда ҳоли воқеъа пайдо бўлса, тариқат илми бирлан йўлға солғай ва ҳақиқат сиридан муридга йўл кўрсатгай. Маърифатда жазабан Ҳақ пайдо қилғай”.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Ислом илм динидир. "Хитойда бўлса ҳам илм изла” дейилади Ҳадиси шарифда. Тариқатдаман дегувчи айримларнинг илм ўрганишдан ўзларини олиб қочаётганлари аянчли ва ачинарлидир. Пайғамбаримиз (с.а.с.)нинг "Аллоҳ таоло сизларнинг ташқи кўринишларингиз ва мол-мулкларингизга эмас, балки амалларигизга қарайди” деган ҳадисларига амал қилмай тариқат йўлига кирдим деб кийим-бошларини, юриш-туришларини ўзгартираётганларни ҳам асло оқлаб бўлмайди. Бир нарсани – тасаввуф ҳалоллик, меҳнатсеварлик, адолат ва ростгўйлик каби умуминсоний қадриятиларни ўзида мужассам этганини асло унутмаслик керак.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 206 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #Yangilik, #ahborot, #newsuz, #habarlar, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика