www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10573]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3443]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6083]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10672]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3566]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 5
Гостей: 5
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, modwynRax, sototron279smura, irinadag, EdwardTiz

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Ноябрь » 11 » “Нега улар ўғил туғишади, мен эса мудом қиз туғавераман?.. Улардан қандай кам жойим бор?..”


09:00
“Нега улар ўғил туғишади, мен эса мудом қиз туғавераман?.. Улардан қандай кам жойим бор?..”
"Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳақим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман. "Яна қизми, нега яна қиз туғилди?” деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. "Нега улар ўғил туғишади? Менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман. Улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?” деб ўйлардим.

Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: "Эй, Худо, менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғилли бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғилли бўлишни жуда истаганимдан шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.

Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. "Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.

Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. "Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғилли бўлдим.

Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.

Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.

Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табиб-у шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.

Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак…

Ўғилли бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим? Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим”.

Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз. Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради, Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди…

Ниятни яхши қилайлик.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 37 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #news, #newsuz, #xabarlar, #Yangiliklar, #uznews, #Yangilik, #habarlar, #новости, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика