ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Февраль » 15 » Навоийда ветеринария-санитария талабларига зид равишда олиб кетилаётган гўшт маҳсулотлари аниқланди
09:09
Навоийда ветеринария-санитария талабларига зид равишда олиб кетилаётган гўшт маҳсулотлари аниқланди
Жорий йилнинг 13 февраль куни Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида 1983 й.т. Р.П. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автотранспорт воситаси Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилганда, автомобил салони ва юкхонасида 15 бош қўй гўштларини Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходими томонидан фуқаро Р.П. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан (ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш) маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортнинг поли ва идишлар силлиқ, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши, маҳсулот сифати ва истеъмолчилар саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган материаллардан ясалган бўлиши керак. Барча тоифадаги ҳайвонлар сўйилганидан сўнг уларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотларини ветеринар экспертизадан ўтказилиши шарт.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.