www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [12298]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1981]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3682]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8589]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [90]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11821]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [314]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [330]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3193]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [522]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4157]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5420]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
corinnewh60, mariowc18, Arthurcrums, Zelenaqic, Zelenaytn, Zelenaati, Zelenapin, Zelenapag, Zelenavqa, eddievw69, Zelenaqkn, Zelenayok, Zelenanuy

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2022 » Апрель » 18 » Нафақат ажойиб сюжети, балки бежирим либослари учун ҳам «Оскар» бериш зарур бўлган фильмлар (фото)


09:20
Нафақат ажойиб сюжети, балки бежирим либослари учун ҳам «Оскар» бериш зарур бўлган фильмлар (фото)
Кинода қаҳрамонларнинг кийимлари ҳам фильм ҳақида кўп нарса айтиши мумкин. Либослар нафақат даврни акс эттиради, балки характернинг табиатини, унинг сирлари ва ниятларини очиб бера олади. Ҳамма гап дизайнерларнинг томошабин учун қолдирган ажойиб ишораларини англай олишда.

«Нилдаги ўлим» (2022)

Мазкур картина костюмлар бўйича дизайнер Пако Делгадонинг истеъдодини тўлиқ очиб берди. Унинг жамоаси бир йил давомида 1930 йиллар модасини ўрганиб, фильм учун 150 га яқин либос яратган.

Қаҳрамонларнинг кийимлари шунчалик пухта ўйланганки, улар нафақат васваса ва хавфнинг тимсоли, балки томошабинларга кейинги воқеалар учун ишора ҳам беради. Мисол учун, кумуш либосдаги Гал Гадот қаҳрамони Голливуд юлдузига ўхшайди. Мураккаб бичимли ва кичкина қанот-енгли кўйлакдаги Линнет барчанинг эътиборини ўзига қаратади.


Гал Гадотнинг қарама-қарши қиёфасини таъкидлаш учун Делгадо ўзига ишонган қиз кийимини оқ турналар тикилган шафтолиранг шифон либосга ўзгартиради. Шаффоф мато Линнетнинг нафис ва заифлигини кўрсатади.

«Даҳшатлар хиёбони» (2021)


Гилермо дел Торонинг фильмида ҳам либослар муҳим ўрин тутади. «Даҳшатлар хиёбони»нинг костюмлар бўйича дизайнери Луис Секейра фильмнинг қора мотивларини қаҳрамонларнинг жозибали кўриниши ортига яширишнинг уддасидан чиққан. Масалан, Кейт Бланшетт ўйнаган мафтункор психиатр доктор Лилит Риттер. Унинг замонавий кўйлаклари ва бахмал нимчалари нафақат воқеалар ривожини айтиб беради, балки хавфли аёлнинг мураккаб шахсиятини ҳам яратади. Тери, жун, каштадўзлик характерни белгилайди ва образни «гапиртиради».

«Спенсер» (2021)


«Спенсер» фильмида Кристен Стюартни кийинтирган Жаклин Дюрран Диананинг либосларини аниқ нусхалашдан кўра, унинг аурасини қайта тиклашга қарор қилди.

Фильмдаги Диана образи Леди Ди ҳаётида кийган турли хил либослар аралашмасидан ҳосил қилинган. Мисол учун, черковга Рождество ташрифи саҳнасида Диана папарацсилар олдида қора шляпа, нафис тўр, қора топ ва қизил пальтода пайдо бўлади. Chanel’нинг мазкур твит пальтосида Диана 1988 йилда омма олдида кўриниш берган. 1993 йилда у черковга бошқа кийимда ташриф буюрган. Дюрран жамоаси эса Диананинг ҳаётидаги жумбоқларни мақсадли равишда аралаштириб, қизил пальтодан малика қудрати ва қаршилигининг рамзи сифатида фойдаланди.

«Қовоғарилар» (2021)


Сюжетга кўра, футбол жамоасидаги мактаб ўқувчилари кимсасиз оролга тушиб қолгандан сўнг, яхши қизларнинг асл юзи очилиб, ёмон ишларнинг иштирокчисига айланишади. Костюмлар бўйича дизайнерлар ўзларининг моҳиятини ҳозирча яширган қаҳрамонларнинг кийимларида шифрлашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, томошабин сигналларни бир вақтнинг ўзида ҳаракат содир бўладиган икки нуқтада — 90 йилларда ва 2021 йилда топиши мумкин.

Мисол учун, биринчи эпизодда ёш Мисти ҳовузда чўкаётган каламушни қутқармайди, худди мушук каби ўз ўлжасини томоша қилади. Қаҳрамоннинг либосларига мушук нақши туширилган бўлиб, ўсмир Мисти мушук ва гепардли толстовка кийган, катта ёшли Мисти эса мушук расмли ҳамшира халатида кўриниш беради.

«Аннани кашф қилиш» (2022)

$IMAGE6$

2017 йилда Анна Делви (Сорокина) ўзини номаълум ота-онанинг бой меросхўри сифатида кўрсатиб, Манхэттен элитаси, бир нечта бутик-меҳмонхоналар, хусусий самолёт компанияси ва тажрибали банкирларни чув туширган. Лин Паоло бошчилигидаги дизайнерлар жамоаси 10 ой давом этган фирибгарлик ва ундан кейинги суд жараёнини либослар ёрдамида батафсил тасвирлаб беришнинг уддасидан чиқа олган, бунинг учун Делви ўзи учун стилист ҳам ёллаган.

«Нима учун аёллар ўлдирилади-2» (2021)


Сериалнинг 2-мавсуми нафақат ҳаяжонли детектив воқеалари, балки 40 йилларнинг охиридаги ажойиб либослари билан ҳам ажралиб туради. Томошабинларнинг диққат марказида Рита Кастилло — катта гардеробга эга темпераментли қорасоч аёл туради. Дизайнерлик либослари, Голливудча соч турмаги, қора стрелкалар ва қизил лаб бўёғи Ритани ретро урфнинг тимсолига айлантиради.

Рита севги, эҳтирос ва қасос рамзи бўлган қизил рангни яхши кўради. У боғдорчилик клуби президентлигининг рамзи сифатида текис шойи ёки гулли либосларни танлайди. Мазкур образ баланд пошнали туфлилар, кўзни қамаштирувчи тақинчоқ ва аксессуарлар, замонавий шляпалар ва қўлқоплар билан бойитилган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 38 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2022 - 2013

Яндекс.Метрика