www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10943]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1881]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6310]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11048]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2670]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3682]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5086]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 13
Гостей: 12
Пользователей: 1
mariowc18

Kun faolllari:
iphone, mariowc18, Arthurcrums, eddievw69, Antoniomlr, Antoniojtx, Antoniovni, Antoniorsg, Victorjgz, Antoniowhd, Antonionjz, Invillblorn, Antoniozey, Invilldup, Reloadappaf, whitepeacer, gamecreatin, winNoise, hogoush, elnoralr4, zamokNoise, joanneev11, gamedevsu, elviahe1

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Январь » 22 » Мусулмонларга чеклов бекор бўлди, Мексика девори қурилмайди, муҳожирлар қувилмайди. Байден ишни Трампнинг хатоларини тузатишдан бошлади


14:19
Мусулмонларга чеклов бекор бўлди, Мексика девори қурилмайди, муҳожирлар қувилмайди. Байден ишни Трампнинг хатоларини тузатишдан бошлади
Time журнали Жо Байден АҚШ президенти бўлганидан кейин чиқарган илк сонига ажойиб муқова танлади. Унда тўзиб ётган овал кабинет ва ўйчан Байден тасвирланган. Яъни, муқовада Байденга Трампдан чинакам тартибсизлик уяси мерос қолгани ҳикоя қилинган. Аслида ҳам шундай. Шу сабаб Байден ишни Трампнинг қарорларини бекор қилишдан бошлади, деб ёзмоқда «kun».

Демократ Жо Байденнинг президентлик сайловидаги ғалабасини бутун дунё хурсандчилик билан кутиб олди. Чунки Трамп президентлиги даврида дунё худди порох устида тургандек эди. Дунё сиёсатида ҳал қилувчи бўлган мамлакат раҳбарининг бу қадар тушунарсиз ва эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилиши барчани хавф остида қолдираётганди. Янги президент Жо Байден ишни Трампнинг ғалати қарорларини бекор қилишдан бошлаши кутилаётганди. Чиндан шундай бўлди. Демократ нималарни бекор қилишга улгурди?

«Ҳозироқ ишга киришаман»

Байден президент сифатида қасамёд қилгач, кўп гапиришга вақт йўқлигини, тезда ишга киришишини айтди. Овал кабинетга бориши билан ишга киришган демократ ишни мусулмон давлат фуқароларига киритилган чекловни бекор қилишдан бошлади. Трампнинг ташаббуси билан киритилган чекловга кўра, кўплаб мусулмон давлатлар фуқароларига АҚШга кириш тақиқланганди. Байден бу чекловни бўлмағур деб атади. Эндиликда АҚШга кириш учун ҳеч қандай ортиқча чеклов бўлмайди ва кириб-чиқиш одатий виза асосида амалга оширилади. Байден мусулмон давлат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлаш мамлакат миллий виждонига зид эканини, хавфсизлик иддаоси билан одамларнинг эътиқодини камситиш тўғри эмаслигини ҳам айтди.

Мексика билан чегарада девор қурилмайди

Трампнинг энг ғалати қарорларидан бири Мексика билан чегарада девор қуриш эди. У сайловолди кампанияси доирасида мигрантлардан безор бўлган одамлар кўнглини олиш учун Мексика билан ўртада девор қуриш таклифини берганди. Кейинчалик бу қарор ҳукумат орасида ҳам кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган. Конгресс бир неча марта девор қурилишига пул ажратишни рад этганди. Байден биринчи иш кунида Мексика билан ўртада девор қурилишини ҳам бекор қилди. Трамп президентлик даврида бу девор қурилиши бошлаб юборилганди.

Париж келишувига қайтиш

Трампнинг яна бир шов-шувли қарори АҚШнинг иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувидан чиқиши эди. 2017 йилда Трамп сенсацион тарзда шундай қарор қабул қилганди. Дунёнинг катта давлатлари имзо чеккан бу келишувга кўра, мамлакатлар иқлим ўзгаришига қарши чоралар кўриши керак. Трамп эса шартлар АҚШ учун Хитойдан кескинроқ бўлгани сабаб мамлакат ундан чиқиб кетишини маълум қилганди. «Мени Париж эмас, Питтсбург фуқаролари номидан гапириш учун сайлашган», деганди бу ҳақда Трамп.

АҚШда 3 ноябр куни президентлик сайловлари ўтказилган ва 4 ноябр куни мамлакат Париж келишувидан чиқиб кетганди. Байден ўша куни Твиттерда АҚШ у президент бўлгач, тезда келишувга қайтишини маълум қилганди ва бу бўйича фармонга биринчи иш куниданоқ имзо қўйди.

Бу қандай келишув эди?

2020 йилдан амалга киражак Париж келишувига кўра, ҳужжатни ратификация қилган давлатлар глобал иқлим исишига қарши амалий ҳаракатларни амалга ошириши керак. Яъни, энерготежамкорликка эътибор бериш, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришга эътиборни ошириш, электрда юрувчи транспортлар сонини кўпайтириш каби ишлар билан глобал иқлим исишига қарши курашиш керак. Америкада иқлим ўзгаришига олиб келувчи чиқинди ҳажми бутун бошли Европа Иттифоқидагидан бир неча марта кўплиги инобатга олинса, АҚШ келишувда бўлмаслиги мантиқсизлик. Шу сабаб Байден биринчи иш кунидаёқ мамлакатнинг Париж келишувига қайтиши бўйича фармон имзолади.

Муҳожирлар ҳайдалмайди

Байден биринчи иш кунида Трамп сабаб юзага келган яна бир муаммони ҳал қилишга мажбур бўлди. Собиқ президент администрацияси 4 йил давомида АҚШга болалигида ноқонуний мигрант ота-онаси билан келиб қолган одамларни мамлакатдан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилди. Ваҳоланки, Обама даврида бундай муҳожирларга ўзига хос амниция орқали ҳужжат берилган ёки мамлакатдан чиқиб кетишга мажбурланмаган. Байден айнан Обама қўллаган усулни тиклади ва бу борада махсус фармон имзолади.

Ниқоб тақиш шарт, АҚШ ЖССТдан чиқмайди

Трамп ўтган йили коронавирус кескин тарқала бошлаган бир вақтда ўз манзилига ёғдирилаётган танқидлар фонида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини «Хитой вируси» ҳақида маълумотларни яширганликда айблаб, АҚШ ташкилотни молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилди. Асосий молиялаштирувчи давлат АҚШ бўлган ЖССТ эса тарихда ўзи энг керак бўлган даврда жуда қийин ҳолатда қолди. Бир томондан Хитой вирус ҳақидаги маълумотларни яширмоқда, иккинчи томондан молиявий қийинчилик. Албатта, Трампнинг аразлаши сабаб АҚШ мададидан қуруқ қолган ЖССТга ёрдам берадиган давлатлар топилди. Байден АҚШ ЖССТдан чиқмаслигини кафолатлайдиган фармонга имзо чекди ва эндиликда ЖССТни молиялаштириш олдингидек давом этади.

Тиббиёт соҳасида фармонда бутун мамлакат бўйлаб жамоат жойларида ниқобда юриш ва оралиқ масофани сақлаш ҳам мажбурий қилиб қўйилди.

Биринчи иш куни ҳақида Байден Твиттердаги саҳифасида шундай ёзди: «Президентлик ваколатини қайтариб олгач, қуйидаги ишларга киришдим: пандемия устидан назорат, иқтисодий ёрдам кўрсатиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш, ирқий нотенгликка қарши кураш», деб ёзди демократ.

Байденнинг матбуот котиби Жен Псакининг айтишича, Байден Трампнинг яна бир қатор қарорларини бекор қилиши керак ва шу сабаб дастлабки иш кунларида кўплаб фармонлар имзоланади. Хусусан, абортга қарши бўлмаган халқаро ташкилотларни молиялаштиришни тақиқловчи чеклов ҳам бекор бўлиши кутилмоқда. Байден узоқ йиллардан буён экологлар табиат ифлосланишидан хавотирланиб, маҳаллий индейслар тарихий ёдгорликлари йўқолишидан хавфсираб қарши чиқаётган Канада ҳамда АҚШни боғловчи Keystone XL нефть йўналиши қурилишига рухсат беришни режалаштирган. Бу қарор Байден Канада бош вазири Жастин Трюдо билан телефонда гаплашгач, имзоланиши кутилмоқда. Дарвоқе, Байден президент бўлгач, илк телефон суҳбатини айнан Трюдо билан ўтказади.

Жуда тез старт

Байден президентликка келгач, жуда тез фармонлар имзолашга киришиб кетди. У президентлигининг биринчи 24 соатида 15 та фармон имзолади. Таққослаш учун раҳбарликка киришгач, дастлабки икки ҳафтада Трамп 8 та, Обама 9 та, Буш 2 та ва Клинтон 3 та фармон имзолаган. Чунки Трамп шу қадар кўп хатоликларни Байденга мерос қолдиргандики, уларни тузатишни биринчи кундан бошлаш шарт эди.

Албатта, Байден жамоаси бир кун ичида бунча нарсани тайёрлашга улгурмасди, улар сайлов натижасини билгач, 3 ой давомида демократнинг сиёсий йўлини белгилаб берувчи бу фармонларни тайёрлаб қўйишган. Байден эса уларни фақатгина имзолаш билан чекланди, холос. Бироқ фармонлар билан Трамп оёғини осмондан қилиб кетган тизимни тиклаш имконсиз. Кейинги раҳбарлар ҳам ўзгариш қила олмаслиги учун Байден юқоридаги масалалар бўйича Конгрессга қонун лойиҳасини таклиф қилиши керак. Байден Трамп ошириб ташлаган турли хил божларни бекор қилиш, жиноят кодексини ўзгартириш ёки талабаларнинг таълим кредитини кечишга эса шошилмаяпти. Вакиллар палатасида демократлар кўп экани Байденга қонуний ўзгаришлар қилишга ёрдам бериши мумкин, лекин республикачилар ҳам унга қонуний тўсиқлар қўйишга интилиши табиий. Айнан мана шу ҳолатда Байденга қонун чиқарувчи вазифасидаги узоқ йиллик тажрибаси қўл келиши мумкин.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 60 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #новости, #Yangilik, #Yangiliklar, #ahborot, #newsuz, #uznews, #xabarlar, #news, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика