ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Агар жумҳурият президенти бўлмаганингизда ким бўлар эдингиз ? Мустафо Камол ўйламасдан туриб деди: Тарбия вазири бўлар эдим !
Отатурк ана шундай фикрлар эди. У ўзининг истакларига мос авлодни тарбия қилишни истади. У турк ёшларини нима қилса қилди. Аммо унинг уринишлари бесамар кетди.
Тарбия вазири…
У ошпазга ўхшайди. У ё овқатни заҳарлаб сени ўлдиради. Ёки ширин овқат тайёрлаб сенинг соғлиғинг ва офиятингга сабаб бўлади.
Тарбия вазири…
У муҳандисга ўхшайди. У ё ёш авлодни бузиб йўқ қилиб ташлайди. Ёки уни уйғотиб шу билан бирга миллатни ҳам уйғотади. Шунинг учун ҳукумат ва низомлар бу «мансаб» га маълум меъёрлар асосида танланган кишиларни қўйишади. Тарбия вазирининг сири ва унинг миллат тақдирида тутган ўрнига мисол қилиб Япония, Сингапур, Олмония ва Финландия давлатларини келтиришимиз мумкин. Бу вазирликнинг ёмон таъсирини эса кўпгина араб ва мусулмон давлатларида кузатишингиз мумкин. Кўз олдимга 1980-йил болалари ва 2020-йил болаларини келтираман. Ҳозирги болаларнинг аксариятидан: «Россиянинг пойтахти қайси шаҳар ?», деб сўрасангиз ҳеч иккиланмай: «Америка», дейишади.
Бугунги авлод атайин саводсизлантирилгандай туюлади менга доим. Афсус…
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.