Ҳар қандай вазиятда ёнингиздаги инсонни биргина кўз қарашидан нима истаётганини тушуниб олиш чинаккам ютуқ. Хаёлдан нима ўтаётганини ўқий олиш қобилияти эса ҳеч кимда йўқ. Лекин аёллар ва эркаклар психологиясидан келиб чиқсак, масала анчайин ойдинлашади. Шу маънода сизлар билан эркаклар психологиясидаги нозик сирларни бўлишиб, шаҳзодангизнинг чинакам маликаси бўлишингизга ёрдам бериш...
1. Доимий талабларидан бохабар бўлинг! Ва қўлдан келганча талабларини сўзсиз бажаришга урининг.
Маслаҳат: Жуфтингизни болалик даврида онаси турли совғалар билан кўнглини кўтарган. Сиз ҳам бу анъанани давом эттирган ҳолда эътиборингизни ундан аяманг. Совға қабул қилишни яхши кўрган аёл, ҳадя этишни ҳам билиши керак!
2. Принципларига ҳурмат билан қаранг. Бу билан ўз қонун-қоидаларингиз ҳақида унутинг, дейиш фикридан йироқмиз. Шунчаки эркак кишининг гапи сиз учун қонун бўлиши лозим, муҳокамага эса ўрин йўқ.
Маслаҳат: Атрофдаги аёлларнинг қайси жиҳатлари ёқмаслигини билишга урунинг. Ва уларнинг акси бўлишга ҳаракат қилинг.
3. Ҳушомад. Ким ҳам мақтов эшитишни ёқтирмайди, дейсиз. Айниқса эркак киши бунга эҳтиёжманд. Сиз томондан билдирилган мақтов унинг фазилатларини тан олиш демакдир.
Маслаҳат: Энг оддий нарсаларни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Бу ҳар қандай вазиятда ярим муваффақият калитини қўлингизга тутқазади.
4. Либосингизни бамаслаҳат танланг. Ташқи кўринишингиз турмуш ўртоғингизга ёқмаслиги ҳам муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Маслаҳат: Жуфтингизга ёқадиган услубда пардоз қилинг. Шунда жозибангизни билан шаҳзодангизни мутлоқ ром этасиз.
5. Қўллаб-қувватланг. Оғир дамларда шаҳзодангизга далда бўлинг. «Мен сизга ишонаман!» деган сўзларни айтишни канда қилманг!
Маслаҳат: Ҳеч қачон «Шундай бўлишини билгандим» ёки «Мен сизга нима дегандим» каби гаплардан тийилинг.