ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Татуировка — намснинг шариатда ҳаром бўлиши ҳикмати
Юздаги тукларни юлишнинг Ислом шариати таъқиқлаганининг бир неча сабаблари бўлиб, қуйида уларнинг баъзиларини айтиб ўтамиз.
Унда Аллоҳ таоло яратган хилқатга ўзгартириш борлиги. Инсоннинг ўз асл қиёфасини бошқача кўрсатиши ва бунинг Ибн Масъуд ривоят қилган ҳадис сирасидан ҳисобланиши;
Асл кўриниш ўзгариб, бошқаларни алдаш ва чалғитиш бўлгани учун;
Ташқи кўринишда кофираларга тақлид бўлгани учун;
Қош теришнинг шариат ёмон кўрган бидъатлардан бири экани.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадислар ва мазҳаб уламоларининг қарашларидан келиб чиқиб, юздаги тукларни юлиш масаласида ҳанафийларнинг номаҳрамларга чиройли кўриниш мақсадида териш ҳаром, деган фикрлари энг қувватли эканини кўриш мумкин. чунки бунда чиройни намойиш этиш ва фитна қўзғаш каби ишлар бор. Бу эса Ислом шариати ва фиқҳий қарашларининг аслиятига зид ҳисобланади.
Намсни ҳаром деб ҳисоблаган фикрлар замирида аёлни фитналардан ҳимоя қилиш ётади.
Юзнинг тукларини юлиш ва одатий кўринишга нисбатан зиёда қалинлашиб кетгани сабаб эр-хотин муносабатларига салбий таъсир кўрсатадиган қошларни ингичкалаштиришда, модомики, ўртада аҳилликни юзага келтирса, ҳеч бир зарар йўқ. лаб остидан чиққан, аёлнинг юзида ўсган соқол ва мўйловга ўхшаш тукларни олиб ташлаш таъқиқланмаган. Аммо, буларнинг барчаси маълум қолипда бўлиши лозим.
Эрнинг розилиги ва оилавий алоқаларни сақлаб қолиш масаласи;
Фитна ва очиқ-сочиқликлардан йироқ бўлишга ишонган ҳолда бўлиши.
Америка илмий текшириш институти олимларининг аёлларда кўп учрайдиган кўкрак бези саратони устида олиб борган тадқиқотлари натижаси кишини лол қолдиради. Гап шундаки, кўкрак бези саратони ва юздаги тукларни териш ўртасида катта боғлиқлик бор экан, хусусан, қошни териш. Юздаги тукларни териш миядаги тирик ҳужайраларни ҳалик қилади. Қошдаги бир дона олинган тук ўрнида қон ивиши ва оксидланиш ҳодисаси юз беради. кўплаб олиб ташланган туклар ўрнида пайдо бўладиган қон қотишмаларидан пайдо бўладиган ҳужайраларнинг саратонни келтирувчи ҳужайраларга айланиш эҳтимоли юқори бўлади. Бу ҳужайралар бир ёки икки марта теришда билинмай, йиллар давомида йиғилади ва кўкрак бези саратонини чақиради.
Анатомик жиҳатдан олиб қаралса, қош туки ва мияга уланган капиляр қон томирчалари ўзаро боғланган. Қошлар терилганда ўша толалар ўлади ва бу иш иккинчи марта қайтарилганда, ўзининг салбий таъсирини кўрсата бошлайди.
Юзни татиуровка йўли билан пардозлаш
Биз "татиуровка” деб юритган бу сўз араб тилида "вашм” деб аталади. Вашм қўл билан тнага нақш ва белгилар солиш деган маънони билдиради.
Истилоҳда инсон танасига игна санчиб, қонни оқизиш ва ўша соҳага сурма, оҳак каби моддаларни киритиб, яшил ёки кўк рангга киритишга айтилади.
Татиуровканинг ҳукми
Уламолар татиуровкани қилувчи ва қилдирувчига хоҳ ихтиёрий, хоҳ мажбуран бўлсин, ҳаромлигига иттифоқ қилганлар. Балоғатга етмаган ва ақли заиф бўлган кишилар эса бу ҳукм остига кирмайди. Шунингдек, фавқулодда ҳолатлар, жисмнинг асфалт ва шу кабиларга ишқаланиши, тери остига қора моддаларнинг кириб қолиши ва муолажа натижасида ёки кишининг дахли бўлмай, ғайриихтиёрий равишда доғларнинг пайдо бўлишида гуноҳ йўқ.
Уламолар татиуровканинг ҳаром амал эканига ақлий ва нақлий далилларни келтирганлар. Қуйида улар билан танишамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кўз тегиши ҳақдир”, дедилар ва вашмдан қайтардилар. Яна ўша кишидан: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Вашм (татуировка) қилманглар ва қилдирманглар”, деганларини эшитганман”.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соч улавчи ва улатувчини, вашм қилувчи ва қилдирувчини лаънатладилар”, дегани ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Аллоҳ вашм қилувчи ва қилдирувчиларни, тукларни юлувчи тишларнинг орасини очиб, ҳусн учун Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчини лаънатлади”, дедилар.
Ушбу ҳадислардан шуни англаш мумкинки, Аллоҳнинг лаънати фақатгина ҳаром амални қилганга бўлади. Ҳадисда вашмнинг ҳаром эканига далил бўлиб, лаънат гуноҳи кабира ишни қилганларга тушади. Аллоҳнинг яратган тузилишини ўзгартириш эса, мана шу гуноҳи кабиралардан биридир.
Ақлий далиллар
Уламолар татиуровка жисмга ҳеч қандай зарурат ва шаръий ҳожатсиз етадиган оғриқ, азият ва азоб борлигини ақлий далилқилган ҳолда, ҳаром қилинган, дейдилар.
Ўрни келганда, васм – тамға босиш ҳақида ҳам айтиб ўтсак.
"Васм” сўзи луғатда ҳайвонниг танасига эгалари осон ажратиб олиши учун белгилаб қўйиш мақсадида тамға босишини билдиради. Қадимда маълум қабила бошлиқлари ўзларига мансуб кишиларнинг юзларига маълум белгили тамға босиб қўйгани ҳам тарихда маълум.
Ислом шариатида ҳайвонларнинг юзидан бошқа танасининг исталган қисмига тамға босишга рухсат берилган.
Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга уришдан ва юзга тамға босишдан қайтардилар”.
Аммо одамнинг мукаррам қилиб яратилгани сабаб, танасига тамға босиш уламолар иттифоқига кўра қатъий қайтарилган. Чунки унга ҳеч қандай ҳожат йўқ, ҳамда инсонга заруратсиз азият етказиш мумкин эмас.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.