www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11392]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1919]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3528]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6752]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11300]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1588]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [279]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [320]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2889]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3939]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5181]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 4
Гостей: 3
Пользователей: 1
eddievw69

Kun faolllari:
eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Июль » 21 » Murod Xonto'rayev haqida to'liq ma'lumot, biografiyasi, karerasi \ Мурод Хонтўраев хақида тўлиқ маълумот, карьераси, биографияси


11:40
Murod Xonto'rayev haqida to'liq ma'lumot, biografiyasi, karerasi \ Мурод Хонтўраев хақида тўлиқ маълумот, карьераси, биографияси
Ўзбекистонлик машҳур MMA жангчиси, Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 19 июль куни ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. «Дарё» ушбу мақолада «Осиё айиғи»нинг фаолияти ҳақида сўз юритади.

Мурод Хонтўраев 1987 йилнинг 4 июлида Тошкент шаҳридаги оддий оилада дунёга келади. Отаси новвойлик билан шуғулланар, онаси эса уй бекаси эди. Мурод болалик вақтларида нон сотар ва бу орқали отасига ёрдам берарди. Ота ёш Муродни каратэ тўгарагига беради ва шу тариқа Хонтўраевнинг спортдаги илк қадамлари бошланади. Аввалига Хонтўраев машғулотларни у қадар ёқтирмас, кўпинча уларни ўтказиб юборарди. Бироқ вақт ўтиб кучли бўлиш иштиёқи туфайли Хонтўраев машғулотларга кўпроқ вақт ажратишни бошлади. У бир вақтнинг ўзида ҳам кикбокс, ҳам каратэ билан шуғулланарди.


Борган сари спорт Хонтўраев ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. У 14 ёшидаёқ вояга етганлар билан бирга шуғулланарди. Кикбоксинг бўйича Тошкент чемпионати Мурод учун дастлабки ёрқин мусобақа бўлганди. Унда Хонтўраев барча рақибларини биринчи раунддаёқ таслим этиб, чемпионга айланади. Шу тариқа Хонтўраевнинг спортдаги фаолияти бошланганди. 16 ёшига келиб катталар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этарди. Ҳатто ўша ерда ҳам Мурод жангларнинг деярли барчасини муддатидан аввал якунларди. У турли спорт йўналишлари бўйича 15 карра Ўзбекистон, 5 карра Осиё чемпионига айланди. Шунингдек, Хонтўраев қўл жанги бўйича икки карра ва универсал жанг бўйича бир карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Мурод ҳаваскор спортда деярли барча ютуқларни қўлга киритади.


Ўша вақтларда Хонтўраев MMA бўйича норасмий мусобақаларда мунтазам иштирок этарди. Бироқ аллақачон профессионал фаолиятни бошлаш вақти келганди. 2013 йилда Мурод Қозоғистонда ўтган оғир вазн тоифасидаги яккакурашчилар ўртасидаги гран-прида қатнашади. Бу мусобақада дунёнинг турли бурчакларидан 8 нафар оғир вазн вакили тўпланади.

Мурод Хонтўраевнинг профессионал MMA’даги дебют жанги молдовалик машҳур яккакурашчи Ион Куцелабага қарши бўлади. Маълумот учун, Куцелаба айни вақтда UFC’да фаолият юритади. Мурод номдор рақибини биринчи зарбадаёқ мувозанатдан чиқаради ва ҳакам техник нокаут қайд этади (Бу вазиятда ғалаба ёзилган бўлса-да, кейинчалик жанг натижаси бекор қилинади). Шу тариқа Хонтўраев мусобақа ярим финалига йўл олади.


Ярим финалда у грузиялик Давид Швелидзега қарши жанг қилади. Мурод одатга кўра жангни «зарбалар ёмғири» билан бошлайди. Рақиб Хонтўраевга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмайди. Бироқ Мурод нотўғри зарба туфайли  қўл бармоғини синдириб олади ва фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлади.

Орадан 40 кун ўтиб Мурод октагонга қайтади. Яккакурашчи Россия президенти Владимир Путинга атаб ташкил этилган MMA кечасида жанг қилади. Айтганча, бу мусобақага Қозоғистоннинг ўша вақтдаги президенти Нурсултон Назарбоев ҳам ташриф буюрганди. Хонтўраевга россиялик Евгений Ерохин рақиб бўлади. Ташкилотчилар икки «зарбачи» ўртасидаги «қайноқ» жангни ташкил қилмоқчи бўлганди. Бироқ жанг бор-йўғи бир дақиқа давом этади, Мурод рақибининг бошига кучли зарба берган ҳолда нокаут қайд этади ва шахсан Назарбоевнинг қўлидан соврин қабул қилиб олади.


Ушбу жангдан кейин Муродга UFC’дан таклиф келиб тушади. Хонтўраев унга имзо чекиб, уни промоушенга юборади ва шартнома нусхасини ўзига олиб қолади. Бироқ спортчининг орзуси амалга ошмайди: Мурод Хонтўраев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар янграйди. 1,5 йил мобайнида у ҳақида ҳеч қандай янгилик бўлмайди. UFC’га ўтиш орзуси эса буткул кўмилганди.

Бироқ Мурод MMA’даги фаолиятини давом эттиради. 2014 йилнинг декабрида германиялик Энгельс Хелмутовични биринчи раунддаёқ оғритиш усули билан таслим этади. 2015 йил бошида яна иккита жанг ўтказади ва уларда ҳам дастлабки раунддаёқ муддатидан аввал ғалабага эришади. Хонтўраевнинг кейинги фаолиятида тушунарсиз ҳолатлар рўй беради. Жанг орасида бир йилга яқин муддат танаффуслар юзага келар, гоҳида спортчи жанжалдан кейин ярадор бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўларди. Аммо шуларга қарамай Хонтўраев деярли ҳар йили октагонга қайтар ва чиройли жанг намойиш қиларди.

2016 йилнинг февралидан 2017 йилнинг декабрига қадар Хонтўраев MMA’да 9 та жанг ўтказади. Унинг сўнгги жанги 2019 йилда бўлиб ўтганди. Қайд этиш керак, Хонтўраевнинг профессионал MMA’даги барча жанглари 1-раунддаёқ якунланган (ҳатто мағлубиятли жанглар ҳам). Спортчи MMA’даги фаолияти давомида 12 та ғалаба (барчаси муддатидан аввал) ва 3 мағлубият қайд этган. Шунингдек, битта жанг натижаси бекор қилинган.


Хонтўраев 2018 йилнинг 21 июнида Юнусобод туманидаги тунги клублардан бирида юзага келган тартибсизликда иштирок этгани учун ҳибсга олинади ва суд ҳукмига кўра 16,2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилади. Ўша йилнинг ноябрь ойида Хонтўраев ўз офисида бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб кетилади. «Осиё айиғи» бир нечта жойидан пичоқ еганига қарамасдан тирик қолади ва бир ҳафта ўтиб, шифохонадан чиқади.

2019 йилда Ўзбекистонда MMA ассоциацияси фаолият бошлади. Хонтўраев шу вақтга қадар мазкур ташкилот вице-президентлиги лавозимида ишлаб келаётганди.


Эслатиб ўтамиз, Мурод Хонтўраев 2021 йил 19 июль куни ўз автоуловида ЙТХ натижасида вафот этди.


Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ | Ko'rganlar:: 17 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangilik, #uznews, #news, #ahborot, #новости, #Yangiliklar, #habarlar, #newsuz, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика