ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2022 » Апрель » 13 » Муқаддас Саъдуллаева онасига отаси ҳар йили берадиган совғани берди — фото
10:14
Муқаддас Саъдуллаева онасига отаси ҳар йили берадиган совғани берди — фото
Гулчеҳра Саъдуллаева 1950 йил 12 апрелда туғилган
Актриса Муқаддас Саъдуллаева онаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаевага марҳум отаси ҳар йили берадиган совғани берди.
Гулчеҳра Саъдуллаева 72 ёшни қаршилади. Ҳар гал туғилган кунида актрисага турмуш ўртоғи Лутфулла Саъдуллаев настарин гулларини совға қилган. Муқаддас Саъдуллаева бу йил ҳам анъанани давом эттиришни хоҳлаган. Актриса онасига айрилиқни билинтирмаслик учун ҳам шундай қилганини таъкидлади.
«Онам севган настарин гуллари. Ҳар йили 12 апрель куни тонг саҳарда отам бир қучоқ настарин гулларини олиб, онам уйғонмасидан ётоғининг олдига қўйиб қўярди. Чунки 12 апрель куни онамнинг шукрона куни. Бугунги 12 апрель онамнинг 72 баҳори тонгида ҳам отамсиз бу ишни такрорлашни истадик. Гарчи ҳозир онамнинг кўнглига қил сиғмаса ҳам, бугунги кунни настаринсиз ўтиши, унга яна ҳам айрилиқни намоён этишини иатамадик. Отамнинг жойи жаннатда бўлсин. Бу кунларга кўникишга Аллоҳ ўзи сабр берсин», — деб ёзади Муқаддас Саъдуллаева.
Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни 81 ёшида вафот этган. Бу ҳақда Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида маълум қилганди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.