www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11664]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1948]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3557]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7143]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11457]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [294]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [324]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3002]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [509]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4031]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5245]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, corinnewh60, mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Октябрь » 5 » Мода саноатини ҳам забт этган машҳур шоу-бизнес вакиллари (фото)


08:44
Мода саноатини ҳам забт этган машҳур шоу-бизнес вакиллари (фото)
Кино ва фильмлардаги роли, бир-биридан ажойиб қўшиқлар тақдим қилиши билан машҳур бўлган юлдузлардан кимлар ўзини мода оламида ҳам синаб кўргани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Виктория Бекхем


Футболчи Бекхемнинг рафиқаси 2009 йилда Victoria Beckham брендига асос солган. Ўзига хос кийиниш услубига эга экани билан маълум бўлган дизайнер коллекцияларига ҳам нозик дид билан ёндашади. Унинг мода олимга кириб келган бошқа шоу-бизнес вакилларидан фарқли ўлароқ кийимларни вақтинчалик трендлардан келиб чиқиб яратмайди, қайтанга ўз йўлидан бориб, башанг бичимлардан фойдаланишни афзал билади. Сиполик ҳамда минималлик билан бирга аёлларга хос жозибага урғу бериш Викториянинг ташриф қоғози ҳисобланади. Ўзининг тўпламидаги кийимларни ўзи кийиш мумкин бўлган дизайнерга ортиқча рекламанинг кераги йўқ.

Пиппа Миддлтон


Пиппа анча аввал хайрия мақсадида дизайнерлик фаолиятини бошлаб юборган. Кембриж герцогинясининг синглиси лондонлик дизайнер Табита Вебб билан ҳамкорлик қилиши эълон қилган. Кўйлак шарфлар дизайнини тақдим қилган Пиппа сотувдан тушган барча маблағни The British Heart Foundation хайрия фондига сарфлаган.

Рози Хантингтон-Уайтли


Ўзининг шахсий косметика брендини ривожлантириш билан банд бўлган Рози коллабoрация тақдим қилиш учун машҳур морда маркалари билан ҳам ҳамкорлик қилиб улгурган. Gia Borghini пойабзал бренди билан биргаликда тақдим қилган коллекцияси энг яхши лойиҳалардан бири бўлган.

Леди Гага


Ити Mисс Айша Киннидан илҳомланган хонанда ҳайвонларга бағишланган кийим ва маҳсулотлар тўпламини тақдим қилган. Шунингдек, 2017 йилда Американинг Urban Outfitters бренди билан ҳамкорликда коллекция яратган ижодкор 2019 йилда ўз шахсий косметика тармоғини йўлга қўйган.

Анжелина Жоли 


Голливуд юлдузи Style of Jolie номли заргарлик коллекциясини тақдим қилиб улгурган. Ундан қимматбаҳо тошлар билан безатилган зирак, узук ва маржонлар ўрин олган. Бундан аввалроқ ҳам у томонидан «Ҳимоячи» номли тақинчоқлар тақдим қилинган эди.

Иванка Трамп 


Бизнесдаги фаолияти ва моделлиги билан яхши маълум бўлган Иванка ўзини дизайнер сифатида ҳам синаб кўришга қарор қилган. Қулай кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни бошлаган кичик хоним 2018 йилга келиб ушбу бизнесга нуқта қўйишга қарор қилган.

Натали Портман 


Нафақат актриса, балки ижтимоий ва экологик муаммоларга бефарқ бўлмаган фаоллардан ҳисобланган Натали Richard Mille брендига соатни дизайнлашга ёрдам берган. Қимматбаҳо аксессуарнинг сотувидан тўпланган маблағнинг бари Freethe Children номли болалар фондига хайрия қилинган. Шунингдек, 2008 йилда экологик пойабзаллар коллекциясини ҳам тақдим қилиб улгурган. Аммо нархи қиммат экани сабаб унчалик бозори чаққон бўлмаган.

Жастин Тимберлейк 


2005 йилда Жастин энг яқин дўст Трейс Аяла билан биргаликда William Rast номли кийимлар брендига асос солган. 2010 йилда йил бренди деб топилган William Rast’нинг машҳурлиги бора-бора камая бошлаган. Бугунга келиб марка One Jeanswear билан бирлаштирилган, хонанда эса фаол равишда коллабoрация яратишдан чарчамайди. 2018 йилда қўшиқчи машҳур бренд билан биргаликда The Levi’s х Justin Timberlake Fresh Leaves номли коллекция тақдим қилган.

Гвен Стефани 


Ҳар бир аёлни гўзал ва ўзига қараб юришини истаган Гвен 2003 йилда L.A.M.B. номли брендга асос солган. Ном борасида эса ўзининг «Love. Аngel. Music. Baby» деб аталувчи қўшиғидан илҳомланган. Бренд кийим-кечак, аксессуарлар, атир ҳамда соатлар ишлаб чиқариши билан яхши маълум.

Мадонна ва унинг қизи Лурдес Леон 


Она-бола 2010 йилда Маterial Girl номли брендга асос солган. Лурдес 12 ёшлигидаёқ Маterial Girl’нинг консултанти бўлиб улгурган. Кейинчалик тармоқни ривожлантиришга қарор қилинган ҳамда косметика ва устки кийимлар ҳам ишлаб чиқарила бошланган.

Мери-Кейт ва Эшли Ольсен 


Опа-сингиллар 2006 йилда аёл ва эркаклар учун кийим ишлаб чиқаришга мўлжалланган The Row брендига асос солган. Мода ихлосмандлари орасида бир зумда машҳур бўлиб улгурган бренддаги либосларни Мери-Кейт ва Эшли Ольсеннинг ўзи ҳам кийишни канда қилмайди.

Кейт Мосс


Модель сифатида ҳам фаолият юритишга муваффақ бўлган Кейт ўзини дизайнер сифатида ҳам синаб кўришга қарор қилган. Equipment француз маркаси билан тақдим қилган коллекцияси энг яхши ҳамкорлик намунаси бўлган. Қолаверса, 2010 йилда Kate Moss for Longchamp номли сумка ишлаб чиқаришга мўлжалланган шахсий брендига ҳам асос солган.

Ким Кардашьян 


Ким уйда кийишга мўлжалланган Skims номли бренднинг асосчиси ҳисобланади. 2021 йилда марканинг АҚШнинг олимпия терма жамоаси билан ҳамкорлик қилиши эълон қилинган. Қолаверса, Кардашьян опа-сингиллари билан биргаликда The Kardashians тақинчоқлар коллекциясини ҳам тақдим қилиб улгурган. 2010 йилда эса Bebe бренди билан ҳамкорликда Kardashian by Bebe номли опа-сингиллар услубидаги либослар тўплами тақдим қилинган.

Бейонсе 


2005 йилда Бейонсе онаси Тина Ноуз билан бирга House Of Dereon номли замонавий либослар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бренд машҳур тикувчи сифатида маълум бўлган хонанданинг бувиси Агнесс Дереон шарафига номланган. Сал аввалроқ эса Бейонсе Ivy Park спорт бренди билан ҳамкорликни бошлаганини эълон қилган.

Сара Жессика Паркер


2007 йилда Сара Bitten номли либослар тармоғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Оддий одамлар хариди учун мўлжалланган либосга белгиланган нарх 19,98 доллардан ошмаган. Бу билан чекланмаган Сара 2010 йилда Halston бренди учун кийимлар коллекциясини тақдим қилган. 2014 йилга келиб эса Nordstorm гипермаркетлар тармоғи учун пойабзаллар коллекциясини ишлаб чиқарган. 2018 йилга келиб эса актриса Гап бренди билан ҳамкорликда болалар учун коллекция тақдим қилган.

Тимати


Рэпер 2006 йилда Black Star by ТIМАТI номли кийимлар тармоғини йўлга қўйган. Кундалик кийишга мўлжалланган либосларни ўз ичига оладиган Black Star Wear дўконини Россиянинг деярли ҳар бир шаҳрида учратиш мумкин. Кейинчалик болаларга мўлжалланган коллекция тақдим қилган хонанда 2020 йилга келиб ушбу бизнес билан шуғулланмай қолган.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 21 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangiliklar, #xabarlar, #uznews, #habarlar, #newsuz, #news, #ahborot, #новости, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика