www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11101]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1898]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3498]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6456]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11152]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1533]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2736]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3781]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5107]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DwightVon, Eugenelaw, RolandoWers, Parkerrap, Johnniedup, mariowc18, Arthurcrums, Bogdanrbr, Bogdanwne, Bogdanfdz, Bogdanocx, Bogdanbsi, Bogdanjdb, Bogdaniet, Bogdanasd, Bogdanogs, Bogdanznj, eddievw69, Bogdannjg, Antoniomlr, Victorjgz, Antoniowhd, Antoniozey, clyuzol, krovlgry, skmNoise, filrlinks, luxProma, stephaniemc2, domNoise, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Апрель » 7 » Мисрдаги биринчи аёл капитан Марва Элселехдар кемаси Сувайш каналини тўсиб қўйганми?


09:13
Мисрдаги биринчи аёл капитан Марва Элселехдар кемаси Сувайш каналини тўсиб қўйганми?
Мисрлик 29 ёшли Марва Элселехдар Мисрдаги биринчи аёл капитан бўлди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Сувайш каналининг тўсиб қўйилишида айнан у айбдор экани ҳақида миш-мишлар тарқалди.


Марва болалигидан денгизни яхши кўради. Акаси сингари у ҳам Искандариядаги Араб Фан, технология ва денгиз транспорти академиясига (AASTMT) ўқишга кирди. Марва халқаро транспорт ва логистика факультетида таҳсил олишни бошлаган. Бироз вақт ўтгач, у акаси ўқиган Денгиз транспорти ва технологияси факультетига кўпроқ қизиқишини англади. Аммо факультетга фақат эркаклар қабул қилинарди.
Марва барибир ушбу факультетга ўтиш учун ариза топширди. Унинг аризасини кўриб чиқишдан олдин академия раҳбари Миср қонунчилиги аёлларга капитан лицензиясини беришга рухсат берадими ёки йўқлигини текширишни буюрди. Қонунчиликда рухсат берилиши аниқланди.

Марва факультет имтиҳонларини муваффақиятли топширди ва у ердаги 1200 нафар эркак талаба орасида ягона ва биринчи аёл бўлди. 2013 йилда ўқишни тамомлагач, Марва Миср денгиз хавфсизлиги маъмуриятига тегишли «Аида IV» кемасининг иккинчи ёрдамчи капитани бўлиб иш бошлади. Кема Қизил денгиздаги маёққа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради, шунингдек, ундан AASTMT талабаларининг ўқув машғулотларида фойдаланилади.
2015 йилда «Аида IV» кенгайтирилган Сувайш каналидан биринчи марта сузиб ўтганида, Марва қўмондонлик штаби аъзоси сифатида кема бошқарувида иштирок этган. У ушбу каналдаги араб мамлакатларининг энг ёш ва биринчи аёл капитани бўлди.
«Жамиятимиз ҳалигача қизларнинг денгизда ишлаши ҳақидаги фикрларни қабул қилмайди»
2021 йил 23 мартда Ever Given контейнер ташувчи кемаси Сувайш каналига тиқилиб, кемалар ҳаракатини тўсиб қўйганидан сўнг интернетда кемани айнан Марва бошқаргани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аслида эса Марва капитаннинг биринчи ёрдамчиси сифатида ҳалиям «Аида IV»да хизмат қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Arab News нашрининг Марва ҳақида ёзган мақоласи скриншоти тарқала бошлади. Мақола ҳақиқий эди, аммо сарлавҳаси Мисрнинг биринчи аёл капитани Сувайш каналининг блокланишига алоқадор, дея ўзгартириб қўйилган эди. Худди шундай маълумотлар Twitter’да Марва номидан очилган учта сохта аккаунтлар орқали тарқатилиб, бир неча соат ичида 20 минг обуначини тўплади. Марва ўз Instagram саҳифаси ва оммавий ахборот воситаларида мазкур маълумотларни рад қилди.
Марва BBC News’га ким ва нима мақсадда у ҳақида ёлғон маълумот тарқатганини билмаслигини айтди. «Бу соҳада муваффақиятга эришган аёл бўлганим ёки мисрлик бўлганим сабабли менга ‘ҳужум’ уюштирилган бўлиши мумкин деб ўйлайман. Аммо аниқ билмайман», — деди у.
Илгари Марва денгиз саноатида ишлаётганларнинг атиги 2 фоизини аёллар ташкил этишини ва у ўқиш пайтида ҳам, иш пайтида ҳам гендер тенгсизлигига дуч келганини айтган. Масалан, у потенциал иш берувчилардан рад жавобини олган, чунки уларнинг аксарияти аёлларни бортга олиб чиқишни хоҳламаган.
«Бизнинг жамиятимиз ҳалигача қизларнинг ўз оиласидан олис денгизда узоқ вақт давомида ишлаши ҳақидаги фикрларни қабул қилмайди», — деб қўшимча қилди Марва BBC News’га.
Марва аввалига кемаси Сувайш каналини тўсиб қўйгани ҳақидаги миш-мишлар унинг обрўсига путур етказиши ва карьерасини бузиши мумкинлигидан қўрққан. Аммо салбий изоҳлар билан бирга у кўплаб ижобий фикрларни олди ва эътиборини айнан уларга қаратишга қарор қилди. «Шуни таъкидлаш жоизки, мен аввалгидан ҳам машҳур бўлиб олдим», — деди Марва. Май ойида у тўла-тўкис капитан унвонини олиш учун сўнгги имтиҳонини топширади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #Yangiliklar, #новости, #uznews, #news, #Yangilik, #habarlar, #newsuz, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика