ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Март » 9 » Миллионлаб долларлик санъат асарларини йўқ қилган фаррошлар…
08:51
Миллионлаб долларлик санъат асарларини йўқ қилган фаррошлар…
2011 йил ноябрь ойида Германиянинг Дортмунд шаҳридаги музейда фаррош аёл 800 минг эврога суғурта қилинган замонавий санъат асарини йўқ қилди. «Шифтдан томчилай бошлаганда…» деб номланган мазкур асари худди шифтдан томчилаб тушадиган чўкинди сувни ўз ичига олган ҳавза мисоли эди. Тозаловчи хоним ифлос ҳавзани кўрди ва яхшилаб артиб ташлади ва шу билан замонавий санъат тарихидаги энг кучли хато ҳаракатларини содир этди.
2014 йил февраль ойида шунақа воқеа Италияда такрорланади. Бари шаҳридаги музейда фаррош аёл ғижимланган қоғоздан ясалган бир нечта экспонатларни олиб чиқинди идишга ташлади. Бу ғижимланган қоғозлар юқори санъат асари эди…
Бу тарих Италияда яна такрорланди. Болзано шаҳридаги музей фарроши полга сочилган шампан бутилкалари, сигарета қолдиқлари ҳамда конфетини акс эттирувчи «Бугун қаэрда рақсга тушамиз?» инсталляциясини кўрди. Ва, албатта, барчасини хонадан ташқарига чиқариб ташлади. Шу билан қиммат санъат асари фаррош қўлида якун топди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.