www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11251]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1911]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3514]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6611]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [77]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11237]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1572]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [278]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [318]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2843]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [493]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3874]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5145]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Май » 27 » Милена Мадмусаева: «Қайнонам ва эрим ота-онангдан воз кечасан, дейишган» (видео)


08:40
Милена Мадмусаева: «Қайнонам ва эрим ота-онангдан воз кечасан, дейишган» (видео)
Таниқли опера хонандаси Милена Мадмусаева «Ўзим» лойиҳасига берган интервьюсида 10 ой азоблар ичида яшагани ҳамда турмуш ўртоғи билан ажрашиши тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди.


«Янги келин бўлиб тушганимда қайнонам ота-онангизни унутасиз, деб айтганлар. Телефонларимни олиб қўйишган. Ҳафтада бир марта, жума куни турмуш ўртоғимнинг олдиларида 2 дақиқа ота-онам билан гаплашиш ҳуқуқи берилган эди. Ҳалигача ҳайрон қоламан, нима сабабдан қайнонам менга шу гапларни айтган. Бир куни ота-онамни соғиниб йиғлаб ўтирсам, қайнонам келиб, бўлди, мен ҳам шунақа келин бўлганман. Келинлик шунақа. Ота-онангизни унутинг, улардан воз кечинг, деганлар. Мен қайнонамнинг кўзларига ҳеч қачон тик боқмаганман. Уларга онам ўргатганларидек яхши муомалада бўлардим, сочларини ювиб қўярдим. Тўй-ҳашамларга борар бўлсалар, тирноқларини маникюр қилиб, тақинчоқларимни бериб турардим. Юзларига ниқоблар қилиб қўярдим. Уларни онамдек яхши кўришга ҳаракат қилганман. Лекин мен улар учун бегона бўлганман. Ҳаттоки турмуш ўртоғим учун ҳам бегона бўлганман. Мен у ерда ўзимни худди бўрилар орасига тушиб қолгандек сезардим. 10 ой чидаганман, турмушим бузилмаслигига ҳаракат қилганман. Бир куни олти ойлик ҳомиладорман, соат кечаси 12:00, ота-онамни соғиниб йиғлаганман, турмуш ўртоғимга эртага онамга телефон қилиб беринг, деганман. Шунда улар сенга неча марта айтиш керак? Ота-онанг ҳақида умуман гапирма! Умуман, мен гапираётганимда тик туриб эшит, деб турғизиб қўйганлар. Шунда ҳаво етмай, мазам бўлмай, кўчага чиқиб кетганман. Уч соат кўчада юрганман. Қайтиб келиб, юзимни ювсам, юзимнинг бир томони қийшайиб қолган бўлган. Фарзандим учун қўрқиб кетганман. Эрталаб тонг отиши билан машинамга ўтириб, ойимларнинг уйига кетганман», — дейди Милена кўз ёшларини тия олмай.

Миленанинг айтишича, турмуш ўртоғи икки кундан сўнг ундан кечирим сўраб, уйига олиб кетади. Шу воқеадан кейин хонандага ота-онаси билан хоҳлаган вақтида телефон орқали суҳбатлашишига рухсат беришган.

«Фарзандим туғилганидан сўнг яна можаролар, тақиқлар бошланган. Онамларни гапирсам, жаҳллари чиқиб кетарди. На турмуш ўртоққа кераксан, на ота-онасига, на қайнука, қайнсингилга кераксан. Фақат қулликка кераксан», — дейди хонанда.

Милена мана шундай воқеа-ҳодисалардан сўнг ота-онасидан уни олиб кетишларини сўрайди. Ота-онасиникида бир ой яшаганидан сўнг у турмуш ўртоғига қўнғироқ қилади.

«Бу бизнинг ўртамиздаги муносабатимиз. Фарзандингиз сизнинг фарзандингиз. Хоҳлаган пайтингизда келиб кўришингиз мумкин, деб айтганман. Шунда турмуш ўртоғим у қиз ўша хонадонда катта бўлар экан, у менга бегона, деган эдилар. Мана, қизим 4 ёшга кирган, лекин турмуш ўртоғим бирор марта уни кўришга келмаган, қизим уни танимайди», — дейди Милена.

Маълумот учун, Милена Мадмусаева 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган хонанда Италия, Франция, Испания каби мамлакатларда ўтказилган нуфузли халқаро танловларда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Милена Мадмусаева 2016 йилнинг 25 апрелида ўз продюсери Абдуҳамид Халиловга турмушга чиққан, жуфтлик 2017 йилнинг 1 апрелида қиз фарзандли бўлган эди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 20 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #Yangiliklar, #uznews, #ahborot, #xabarlar, #habarlar, #новости, #newsuz, #Yangilik, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика