www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11664]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1948]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3557]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7143]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11457]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [294]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [324]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3002]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [509]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4031]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5245]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, corinnewh60, mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Октябрь » 7 » Метеорит ёки астероид эмас. Ўзбекистонликлар видеога олган номаълум учар жисм нима эди?


09:33
Метеорит ёки астероид эмас. Ўзбекистонликлар видеога олган номаълум учар жисм нима эди?
5 октябрь куни тунги соат 2:15 ва 2:19 оралиғида Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида маҳаллий аҳоли номаълум осмон жисми учиб ўтганига гувоҳ бўлгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.

«Соат тахминан 2:15ларда Қуйи Чирчиқ тумани осмонида астероид учиб ўтди. Уни телефонимда видеога олдим, лекин астероид бирор шовқин-сурон чиқармади», дейди Kun’га юборилган видео муаллифи.

«Бу Марғилондан олинган видео. У олинганда соат 2:19ни кўрсатмоқда», — дейилади иккинчи видеода.


Kun мухбири ушбу видеоларда акс этган осмон жисми нима эканлиги ва унинг табиатига аниқлик киритиш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти директори ўринбосари Юсуф Тиллаев билан боғланди.

Юсуф Тиллаевга кўра, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида кўриниш берган номаълум осмон жисми видеолари ҳозирда тадқиқотчилар томонидан ўрганилмоқда.

«Номаълум осмон жисми бўйича кеча бизга ҳам 7та видео етиб келди. Видеоларни синчиклаб ўрганарканмиз, ҳозирча бу номаълум жисмни коинот чиқиндиси (космик кемаларнинг атмосферада ёниб кетмаган бўлаклари) бўлса керак деган фикрда турибмиз. Лекин бу фикримиз қатъий эмас. Чунки бизда бу тахминни инкор қиладиган сабаблар ҳам бор. Масалан, биз охирги кунларда осмонга учирилган ракеталар бўйича маълумотларни қидириб кўрдик, аммо бу жисмнинг учиб ўтиш вақти ва яқин атрофда учирилган ракеталарнинг учирилиш вақти бир-бирига мос келмаяпти.

Бу номаълум жисмни комета ёки астероид деган тахминлар эса бизга унчалик маъқул эмас. Чунки астероидда ёниш каттароқ бўлиши керак. Биздаги номаълум жисмда нур ёниб ўчиб турибди», – деди Тиллаев.


Мутахассис номаълум жисм қандайдир кузатувлар учун учирилган дрон бўлиши мумкинлиги тахмини юзасидан ҳам фикрларини билдирди.

«Бизда бу вариант ҳам бор эди, лекин уни чиқариб ташладик, чунки дроннинг учиш баландлиги бундай бўлмаслиги керак. Номаълум жисм бир неча ўн километр баландликда учмоқда», – деди у.

Юсуф Тиллаевнинг таъкидлашича, Астрономия институти қошида коинот чиқиндилари ва ерга потенциал хавф туғдирувчи осмон жисмларини ўрганиш маркази ҳам фаолият юритади. Аммо номаълум жисм ушбу марказ томонидан сезилмаган.

«Осмон жисмларининг сезилмай қолиши жуда хавфли ҳисобланади. Масалан, сайёрамизга метеоритларнинг урилиши тез-тез бўлмаса ҳам кузатилиб турадиган ҳодиса. Энг сўнгги кучли тўқнашув 1908 йилда содир бўлган. Сибирдаги Тунгуска дарёсига 50-100 метр диаметрдаги олов шари урилишдан ҳосил бўлган портлаш кучи 1945 йилдаги Ҳирошимага ташланган атом бомбаси кучидан 185 марта кучлироқ бўлган.

Умуман олганда, ерга яқинлашадиган астероид ва кометаларнинг сезилмай қолиши хавфли. Лекин биз айтаётган жисм унчалик катта эмасди ва у ерга тушган тақдирда ҳам вайронкорлик келтирмасди.

Умуман, айтилаётган номаълум жисмнинг тезлиги пастлиги бизни ҳайрон қолдирди», – деди олим.

Институт директори ўринбосарининг фаразича, 5 октябрь тонгида осмонда кўриниш берган номаълум жисм хавфсизлик нуқтайи назаридан ҳам бироз шубҳали, лекин бу борада маълумотлар ёпиқлиги унга тўла аниқлик киритишга имконият бермайди.

Метеорит нима?

Маълумот учун, коинот атамалари луғатига кўра, метеорит – бу коинотдан ерга қулаган жисмнинг – метеороиднинг атмосферада охиригача ёниб кетмаган қолдиғидир. Ер атмосферасига киргач, метеороид ҳарорати бир неча минг даражагача кўтарилади, бу ҳолат ўз навбатида фазо жисмининг майдаланиб парчаланишига олиб келиши мумкин. Сайёрамизнинг атмосфераси метеороиднинг тезлигини кескин пасайтиради, аммо шунга қарамасдан метеорит (метеороиднинг парчаси метеорит) ер қобиғида йирик кратер ва жарликлар ҳосил қилишга муваффақ бўлади. Бутун Ер шари бўйлаб ҳар хил вақтда диаметри 200 метрдан 100 км.гача бўлган кратерлар аниқланган.

Астероид нима?

Қуёш орбитасида айланувчи нисбатан кичик бўлган осмон жисмлари Астероидлар деб аталади. Одатда улар бир хил шаклга эга эмаслар, уларнинг диаметри эса 1500 км.дан ошмайди. Шу билан бирга астероиднинг минимал диаметри 30 метрдан кам бўлмаслиги керак: кичик ҳажмдаги осмон жисмлари метеороидлар деб аталади. Ҳажм ва оғирлик жиҳатидан астероидлар Қуёш системасидаги сайёралардан анча кичик бўлишади, шунингдек уларда ўзларининг атмосфераси мавжуд эмас, аммо уларда йўлдошлар бўлиши мумкин.

Тахминларга кўра, Қуёш тизимида диаметри 1 км.дан ортиқ бўлган 1,1–1,9 млн дона жисм мавжуд. Бироқ Смитсонов астрофизика обсерватория марказининг (МРС) маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар кузатувлар натижасида 794 832 та астероид аниқланган. Қуёш тизимининг энг йирик астероиди илгари диаметри 933 км.ли Церера ҳисобланарди, бироқ 2006 йилдан бошлаб у митти сайёра мақомига эга бўлди. Бошқа йирик астероидлар Паллада (диаметр 524 км), Веста (520 км) ва Юнона (133 км). Веста – махсус техникасиз кузатса бўладиган астероидлар туркумидаги ягона жисм.

Комета нима?

Астероидлар каби кометалар ҳам Қуёш атрофида айланишади, бироқ улар қаттиқ чўзилган конус шаклига эга. Астероиддан яна бир фарқи шундаки, комета қуёшга яқинлашган сари бошга ўхшаш (чанг ва газдан иборат) булут ва дум (шунингдек чанг ва газдан иборат) ҳосил қилади.

Кометалар кичик ядродан – кичик музли жисмдан ҳосил бўлади, уларнинг ўлчами бир неча ўн километргача етиши мумкин. Аксарият комета ядролари Қуёш тизимининг чеккасида жойлашган, бироқ олимлар уларнинг айримлари бизларга юлдузлараро бўшлиқдан келиб қолишган деган фаразни ҳам рад этмайдилар. Комета ядроси қанақадир сабабга кўра тизимнинг марказига қараб ҳаракатлана бошласа, у қизий бошлайди ва унинг музлари секин буғланади, шу туфайли у кометанинг бошини ва думини ҳосил қилади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 20 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #новости, #xabarlar, #ahborot, #newsuz, #Yangiliklar, #news, #uznews, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика