www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10423]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1806]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [494]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3411]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5969]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [72]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10465]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1472]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [316]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2494]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3494]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5003]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 34
Гостей: 34
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Arthurcrums, Zelenaqof, Zelenabsz, Tamaraadavy, coeseks, hoteNoise

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Август » 26 » Месси ва Роналду эраси тугамоқда. Чемпионлар Лигаси якунлари ҳақида


10:14
Месси ва Роналду эраси тугамоқда. Чемпионлар Лигаси якунлари ҳақида
Коронавирус пандемияси туфайли 2019/20 йилги Евромавсум мавсум катта қийинчиликлар билан бўлса-да, амал-тақал қилиб ниҳоясига етказилди. Бироқ у самарадорлик, жозиба ва сенсациялар борасида қолганларидан яхши бўлса бўлдики, лекин асло қолишмади. Қуйида шу ҳақида батафсил.

Мавсумнинг энг яхши тўпурарлари

1. Роберт Левандовски, «Бавария» (15 та гол, 10 ўйин)


Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида польшалик форвардга тенглашишнинг имкони бўлмади. Финалгача бўлган ўйинларда Роберт ҳар бир ўйинда гол урди. ПСЖга қарши ўйинда Левандовски гол ура олмаган бўлса ҳам, мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Шубҳасиз, у Мюнхен клубининг ютуғида асосий ролни ўйнади.


2. Эрлинг Ҳоланд «Зальцбург», «Боруссия Дортмунд» (10 та гол, 8 ўйин)

Тан олиш лозим, бир йил аввал ушбу номнинг Чемпионлар Лигаси тўпурарлар рўйхатининг юқори қисмида бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Норвегиялик ёш иқтидор эгаси гуруҳ босқичида («Зальцбург» сафида) 8 та гол уришга эришганди ва бутун дунё эътиборини ўзига қаратганди. «Боруссия»га ўтгач эса иккита учрашув ўтказиб, яна икки марта ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бу эндигина 20 ёшга тўлган футболчи учун шунчаки ақл бовар қилмас натижа!

3. Серж Гнабри, «Бавария» (9 та гол, 10 ўйин)

Ҳа, Серж Левандовскининг соясида қолди, аммо у биринчи планга чиққан маҳал битта гол билан чекланмасди. Айниқса, Гнабри инглиз клубларини умуман аямади (у «Тоттенҳэм»га 4 та, «Челси»га 2 та гол урди). Бундан ташқари, германиялик футболчи «Лион» дарвозасини ҳам икки марта ишғол қилди. Фақатгина «Барселона» унга қарши «муносиб» ҳимоялана олди — 1 та гол.

Мавсумнинг энг яхши ассистентлари

1. Анхель ди Мария, ПСЖ (6 та ассист, 9 ўйин)

Ди Мария унга гол уришдан кўра, пас бериш кўпроқ ёқишини олдин ҳам бир неча маротаба исботлаган. Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумида ҳам ушбу сўзлар ўз тасдиғини топди — 9 та ўйин 6 та голли узатма. Таъкидлаш жоиз, Анхель шуларнинг тенг ярмини битта ўйинда амалга оширди. «Брюгге»га қарши ўйинда ди Мария икки марта Мбаппега, бир марта эса Икардига ассистентлик қилди.

2. Килиан Мбаппе, ПСЖ (5 та ассист, 10 ўйин)

Роберт Левандовски, «Бавария» (5 та ассист, 10 ўйин)

Чемпионлар Лигаси финалида Мбаппе ва Левандовски мусобақанинг энг яхши ассистенти соврини учун ҳам кураш олиб борди, аммо ҳар иккала футболчининг ҳимоядаги жамоадошлари ишончли ҳаракат қилди, шу боис ҳужумчилар рейтингда учинчи ўрин билан кифояланди. Футболчилар бу натижага турлича йўл билан эришди. Мбаппе бутун мусобақа давомида паслар бериб келган бўлса, Левандовски барча узатмаларини фақат плей-офф босқичларида амалга оширди.

Мавсумнинг энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабонлари

1. Мануэль Нойер, «Бавария» (6 та «қуруқ», 11 ўйин)


Агар сиз Чемпионлар Лигаси финалида ухлаб қолмаган бўлсангиз, Нойернинг биринчи ўринда эканидан ажабланмайсиз. Аммо, финалсиз ҳам 34 ёшли дарвозабон ҳамон юқори формада эканлигини исботлаб бўлганди. Июль ойида Нойер ўзини энг яхши дарвозабон деб атаганди, унинг статистикасига назар ташланар экан, у билан баҳслашиш шунчаки мантиқсизлик экани аён бўлади.

2. Кейлор Навас, ПСЖ (5 та «қуруқ», 9 ўйин)

«Реал»га керак бўлмай қолгач, Кейлор Парижга келиб қадр топди ва ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олишини исботлади. «Қуруқ» дарвозабонлар учлигида у энг кам гол ўтказиб юборди — бор-йўғи 6 та.

3. Ян Облак, «Атлетико» (4 «қуруқ», 9 ўйин)

Ян Облак ҳеч қандай муаммоларсиз юқори ўринлар учун рақобатлашиши мумкин эди, аммо жамоадошлари унга панд бериб қўйди. Ушбу мавсумда «Атлетико» жуда суст ҳаракат қилди ва чорак финал босқичида ўз иштирокини якунлашга мажбур бўлди. Агар Мадридликларнинг ҳимояси илгаригидек бўлганида эди, дарвозабон ажойиб натижаларга эришган бўларди.

Мавсумнинг асосий кашфиётлари

1. Эрлинг Ҳоланд, «Боруссия Дортмунд»

Албатта, турнирнинг асосий кашфиёти – Эрлинг Ҳоланд. Норвегиялик футболчининг ақл бовар қилмас ўсишини унинг трансфер нархида ҳам кўриш мумкин. 2019 йилнинг июнь ойида унинг нарх ёрлиғи атиги 5 миллион еврони ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг апрелига келиб, унинг товон пули 72 миллион еврони ташкил этди. Натижада Эрлинг 21 ёшгача бўлган энг қиммат футболчига айланди.

2. Алфонсо Дэвис, «Бавария»

Канадалик ҳимоячи учун Чемпионлар Лигасидаги дебют мавсум ниҳоятда муваффақиятли ўтди. Ушбу мусобақада у 4 та ассисти ва ажойиб тезлиги билан ёдда қолди. Ҳатто Германия футболчилари иттифоқи Дэвисни Бундеслигада мавсумнинг энг яхши кашфиёти деб топди. «Бавария» мухлислари эса уни жамоанинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эътироф этишди.

3. Йосип Иличич, «Аталанта»

Олдинги икки мавсумдан фарқли ўлароқ Иличич энди ёш йигитча эмас. Ва унинг исми бир неча йиллардан бери мухлисларга яхши таниш. Аммо 2019 йилда у ҳақиқатан ҳам ўзининг энг яхши ўйинларини намоён қилди. Чемпионлар Лигасида словениялик футболчи бешта гол урди, шулардан 4 таси «Валенсия»га қарши ўйинга тўғри келди. Агар у ёзги баҳсларда ҳам ўйнаганида эди, балки «Аталанта» узоқроққа борган бўлармиди.

Мавсумнинг асосий сенсациялари

1. «Лейпциг», «Лион» ва «Аталанта»

Ушбу мавсумда Нагельсманн, Гарсия ва Гасперини жамоалари ажойиб ишларни амалга оширди. «Лейпциг» ва «Лион» «Тоттенҳэм», «Атлетико», «Ювентус» ва «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб,Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқди. «Аталанта» немис ва француз клубларига қаторига қўшилиши мумкин эди, аммо Гасперини жамоаси чорак финалда ПСЖга мағлуб бўлди. Бироқ шунинг ўзи ҳам бутун дунёни ҳайратга солиш учун етарли бўлди.

2. «Барселона» – «Бавария» 2:8

Каталонияликлар ва мюнхенликлар ўртасидаги ўйин бошланишидан олдин, «Бавария» фаворит эди,аммо ким ҳам «Бавария» «Барса» дарвозасига нақ 8 та гол уради деб тахмин қилганди. «Барса» 74 йил ичида биринчи марта битта ўйинда 8 та гол ўтказиб юборди, шунинг учун финал ҳуштаги янграганида кўпчилик нейтрал мухлислар Месси ва унинг жамоасига ачинган бўлиши табиий.

3. «Бавария»


«Бавария»нинг натижасини сенсация дейиш бироз ғалати, аммо «Бавария»нинг Чемпионлар Лигасидаги ушбу ғалабаси ҳақиқатан ҳам сенсация. Бунинг учун жамоанинг бир неча ой олдин қандай бўлганини эслаш кифоя. Ноябрь ойининг бошида мюнхенликлар Бундеслигада тўртинчи ўринда эди ва ички можаролардан азият чекаётганди. Кейин эса мураббий ўзгарди ва тез орада тўхтатиб бўлмайдиган жамоага айланди. Атиги олти ой ичида. Бу сенсация эмасми?

Мавсумдан ҳафсаласи пир бўлганлар

Месси ва Роналду

Албатта, мавсумни на Месси ва на Роналду учун омадсиз деб бўлмайди. Аммо ўз стандартлари бўйича улар жуда ёмон ўйнади. Биринчидан, уларнинг ҳеч бири 14 йил ичида илк бор Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқа олмади. Иккинчидан, уларнинг ҳеч қайси бири 13 йил ичида илк марта турнирнинг энг яхши тўпурари бўлмади. Учинчидан, Роналду Чемпионлар Лигаси ўйинларидаги гол+пас статистикаси бўйича (4 гол, 1 та узатма) 2004/2005 йилги мавсумдан буён энг ёмон кўрсаткичини қайд этди, Месси учун эса (3 гол, 4 та голли узатма) бу мавсум 2006/2007 йилги мавсумдан кейин энг ёмони бўлди. Шундай экан, бу икки «ўзга сайёралик»нинг даври тугаган кўринади.

Коронавирус

Чемпионлар Лигаси коронавирусдан Европанинг бошқа мусобақаларидан кам зарар кўрмади. Ҳозирда Чемпионлар Лигаси янги форматининг афзалликлари ҳақида кўп гапирилмоқда. Аммо плей-офф ўйинларини ўтказиб юборилгани, трибуналарда ва финал ўйини атрофидаги байрам муҳити йўқотилганини инкор қилиш мушкул.

Мавсумнинг асосий рекордлари

1. «Бавария» барча учрашувларда ғалаба қозонди

Чемпионлар Лигасидаги асосий рекорд, албатта, «Бавария»нинг тарихий натижасидир. Мюнхенликлар «Црвена Звезда», «Тоттенҳэм», «Олимпиакос», «Челси», «Барселона», «Лион» ва ПСЖ билан бўлган барча ўйинларида ғалаба қозонди. Тўғри, немислар эпидемия туфайли чемпион бўлиш йўлида иккита кам ўйин ўтказди,аммо бу уларнинг ютуқларига заррача ҳам шубҳа уйғотмайди.

2. «Бавария» битта плей-офф ўйинида 8 та гол урди

«Бавария» «Барселона»га қарши ўйинда тарихий натижа қайд этди. Бунгача ҳеч бир клуб плей-оффнинг бир ўйинида 8 та гол урмаганди. Очиғи, яқин вақт ичида кимдир бу рекордни янгилашига ишониш қийин.

3. Левандовскининг покери ва Неймарнинг алдаб ўтишлари

Бу икки рекорддан бирини танлаш мураккаб, шу туфайли бу қатордан икки футболчининг жой олиши адолатдан бўларди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам ўзи яхши бажарадиган ишни аъло даражада уддалади. «Црвена Звезда» дарвозасига 15 дақиқа ичида 4 гол урган Левандовски мусобақа тарихидаги энг тезкор покерни расмийлаштирган бўлса, Неймар «Аталанта»га (чорак финал) қарши ўйинда рақиб футболчиларини 16 марта алдаб ўтиб, Чемпионлар Лигаси рекордини ўрнатди. Шунчаки фантастика!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола | Ko'rganlar:: 24 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #news, #ahborot, #Yangilik, #новости, #uznews, #newsuz, #habarlar, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика