www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10486]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1833]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3431]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6034]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [74]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10551]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2522]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3546]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, rimmfus, jdikiirf, psha, grecusmot, Invillblorn, Shearne, ZzakhSsaNept, BundlesdyNc

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Октябрь » 12 » Масжиддаги барча намозхонларни йиғлатган гўдак дуоси


08:34
Масжиддаги барча намозхонларни йиғлатган гўдак дуоси
«Тошкентнинг Лабзак даҳасида, квартирада яшаймиз. «Шаршара» кафесида ошпаз бўлиб ишлайман. Айни «сезон» вақти. Ўғилларимнинг каттаси 13, кичиги 9 ёш. Қизалоғим эса 5 ёшда… Эрталаб кетаман, кеч соат 23:30 ёки 00:00 да ишдан қайтаман.

Уч боламни Аллоҳнинг паноҳига қолдириб, ишга чиқиб кетаман. Катта ўғлим овқат пишириб, синглисига ва укасига қараб ўтиради. «Танимаганга эшик очма, бегона билан гаплашма», деб қулоқларига қуйиб ташлаганман.

Ўша куни дам олиш куним эди. Кичик ўғлим: «Бугун уйдамисиз, аяжон? Манти қилиб берасизми?» – деб қолди. Мен: «Ҳа, болажоним, қилиб бераман», дедим.

Шу пайт телефон жиринглади. Олсам, кафенинг бошлиғи: «Тез етиб кел, аэропорт банкетга буюртма берди», дейди. Мен: «Ахир дам олиш куним-ку», десам, «Эртага дам оласан», деб кўнмади.

Ишга бордим, соат 11:30 гача югур-югур, чоп-чоп қилиб ишни йўлга тушириб олдим. Аэропорт ходимлари доим мен тайёрлайдиган айрим сайли лағмон ейишар эди. Мен катта товада сай қовураётсам, Гулдона исмли қозоқ қиз катта қозонда доғланган пахта мойини кўтариб, бир жойдан бошқа ёққа олаётиб, оёғи сирғалиб кетса бўладими… Елкамга урилиб, ўнг қўлим устига мой тўкилганини ва нимагадир теримга қўшилиб тирноқларим ҳам оқиб тушаётганини эслайман, холос…

Кўзларимни очсам, ТошМИда ётибман, ана азоб… Қўлларим куйиб кетган, терисини шилиб ташлашган, пушти ранг бўлиб гўшти чиқиб қолган. Томирларим кўкариб, қимирлаб, учиб-учиб турганини кўрардим. Бирам ачишади-ей… Оғримайди… Аммо ачишиши ёмон…

Эртаси куни ўрнимдан тураман деб йиқилиб тушдим-у, чап қўлим тирсакдан синиб турибди-да. Тасаввур қилинг, бир қўл гипс, бир қўл арчилиб ётибди… У ёқда болаларим ёлғиз қолган…

Ҳар тугул кафенинг бошлиғи инсофли эди, ўша Гулдонани уйимга юборибди: «Чиққунича қарайсан», деб. Ош-овқатга пул ташлаб, даволанишимга ҳам анчагина пул берди.

Мен салкам бир ой, яъни 28 кун ётиб чиқдим. Уйга келганимнинг эртаси куни Гулдона ишга кетди. Қўлимга суртадиган маз бор, 2400 сўм туради. Ўшандан бир ҳафтада 4 таси кетади. У маз ҳам фақат Максим Горкийдаги (Буюк Ипак Йўли метро бекати) ҳарбий госпиталда бор. Бошқа жойда йўқ. Охирги буюм – тилла занжиримни синглимга гаровга бериб, 100 000 сўм олдим ва ўғлимни мазга юбордим. Олиб келди. Тирикчилик ҳам ҳаминқадар, бир ёқда ижара хақи беришим керак, уйнинг эгаси 4 марта келди…

Ўшанда Рўза кунларининг охири эди…

Ўғилларим эрталаб туриб чиқиб кетишди-да, бозордан қоғоз териб, макулатурага топшириб, уйга картошка билан бўлка нон, синглисига печенье олиб келишди. Мен на картошка тозалай оламан ва на бошқа иш қила оламан. Иккала қўлим ҳам боғланган. Ўғлим бир амаллаб картошка қайнатди, қовуриш учун уйда ёғ қолмабди. Орадан 2 кун ўтиб Рамазон ҳайити келиши керак. Арафа куни қўшнилардан ош чиқди… Кимдир мохора, кимдир ширинлик билан йўқлабди…

Ўғилларим: «Аяжон, эртага ҳайит намозига борсак майлими?!» – деб қолишди. Мен: «Йўқ, болам, кийимларинг эски, ҳамма ясаниб борса, сизлар ўксийсизлар. Борманглар», десам ҳам: «Майли, ойижон. Борини ювиб, кийиб борамиз», деб иккаласи жемпер, шимларини ювиб, газнинг тепасига илиб қуритишди.

Эрталаб икки ўғлим пиёда Лабзакдан Чорсуга қараб кетишди. Мен деразадан қизим билан намоздан қайтаётганларни кузатаман… Кўзларимга ёш келади… Ўшанда айни пишиқчилик, куз палласи эмасми, патир, узум, қовун, тарвуз, ширинликлар кўтариб одамлар қаёқларгадир шошилади…

Эшик очилиб, иккала ўғлим кириб келишди. Уларни қучоқлай десам, қўлларим боғлиқ. Мени қучоқлаб, ўпиб табриклашди. Синглисини ҳам. «Эшикни ёпманг, ойи», – деб машинадан нималарнидир таший бошлашди. Сумка тўла озиқ-овқатлар, ширинликлар, қизчамга қўғирчоқ ва бош-оёқ кийим, бир қутида гўшт, ёғ… Кейин эътибор берсам, иккала ўғлим ҳам ясаниб олишган… Оғизлари қулоғида…

Дастурхон ёзиб, патирни ушатишди. Ширинлик ва меваларни қўйишди. Кичик ўғлим: «Аяжон, товуқдан табака пишириб беринг», десами… Акаси: «Аям қандай пиширади? Қўллари касал-ку! Мен пишириб бераман», деди… Мен айтиб турдим, ўғлим духовкада товуқ димлади… Болаларимнинг овқат ейишини кўриб йиғладим…

«Қани, энди гапиринглар-чи?» – дедим уларга. Кичик ўғлим гап бошлади (шу ўғлим кичиклигида коляскадан йиқилиб тушган, «р» билан «қ» харфини қийналиб талаффуз қиларди ўшанда): "Намозга бордик, ёмғир севалаб ёға бошлади. Масжидда жой қолмаган экан. Бир амаки ёнига чақириб, ўтирғизди. Сиз ўргатганингиздай, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм», деб имомга иқтидо қилдим. Намоз ўқидик. Ҳамма охирида дуо қилди, мен ҳам дуо қила бошладим:

«Художон! Аям тузалиб қолсин! Жалол тоға уйнинг пулини сўрамай турсин! Аям тузалиб, бизга ширин овқатлар қилиб берсин! Тезроқ катта бўлиб қолайлик! Акам билан ишлайлик! Бозорда мелиса қувламасин бизни! Синглим печенье деб йиғламасин», – деб дуо қилаётсам, ёнимдаги тоға йиғлаяпти. Унинг ёнида ўтирганлар ҳам елкалари силкиниб йиғлашяпти. Мен овозимни чиқариб, қўлларимни кўтариб, дуо қилаяпман…

Акам бўлса: «Эй!» деб менга: «Тур, кетамиз», дейди. Дуо қилиб бўлиб акам билан кетмоқчи эдик, ўша амаки мендан: «Қаердансизлар? Аянг қаерда? Даданг қани?» – деб сўради. «Дадам Россияга кетиб, келмай қолган. 4 йилдан ошди. Аямнинг қўли куйиб уйда касал ётибди, ишга боролмаяпти», дедим…”

Хуллас, ўша амаки ўғилларимни бозорга олиб тушиб кийинтирибди, қизимга ҳам кийим олишибди. Уйга озиқ-овқат, совғалар олиб, ўғлимнинг қўлига 50 000 сўм пул бериб, манзилимизни сўрабди. Ўғилларим раҳмат айтиб: «Тоғажон, исмингиз нима? Исмингизни айтинг, аям сизни дуо қиладилар», дейишибди. Мен эса йиғлардим, холос…

Орадан ярим соатлар ўтиб, эшик тақиллади. Ўша Музаффар ҳожи амаки аёли, ўғли, келини билан кириб келишди. Бироз суҳбатлашиб ўтиришди. 9 ёшли ўғлимнинг овоз чиқариб айтган дуосидан йиғлаган ҳожи ака қаттиқ таъсирланибди ва шунчалик хайри саховат кўрсатибди. Маҳалла оқсоқоли, қўшнилар ҳам хабар олишди, рўза, фитр пулларидан деб бериб кетишди… Мен эса йиғлаб раҳмат айтардим, холос. Ҳожи амаки уй ижара ҳақининг бир йиллигини тўлаб, телефонимизни тузатиб, улатиб берди. Мен ишга қайтгунимча ўғли хабар олиб турди, ҳар жума аёли билан йўқлаб, ўзи кириб келарди…

Мана шу воқеага ҳам 10 йил бўлибди. Шукр, қўлларим тузалиб кетди. Уй ҳам олдим. Ўғилларим улғайиб, ёнимга кириб қолишди, меҳнаткаш, ақлли, мулоҳазали йигитлар бўлишди. Ҳар йили Рамазон ойи келса, шу воқеа эсимга тушади. Кўзларимдан дув-дув ёш тўкилади. Норасида беғуборимнинг қилган дуолари юрагимни титратганди…

Дунёда меҳрибон, саховатли инсонлар кўп! Бепарво бўлмайлик, азизларим! Қўшнининг қозонида бир бурда гўшт бормикан?! Рўзғорида камчилиги, етишмовчилиги бормикан? Касал эмасми?! Дори-дармони етарлими?! Хабар олиб туринг!

Баҳоли қудрат ҳол сўрашга ярайлик! Сабрнинг хайри, саховатпешаликнинг ажри бор!»

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 8 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #news, #Yangilik, #habarlar, #Yangiliklar, #ahborot, #новости, #xabarlar, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика