ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ халифаликни гарданига олган соатда намозда, биринчи сафда йиғлаб қалби пора бўлди. Олимлардан бири уни минбарга чиқариб қўйди. У титрар, қалтирар эди. У йиғиси сабаб гапира олмади. Сўнгра тўхтаб:
«Байъатингиз гарданингизда. Мен хилофатни ҳоҳламайман», деди.
Кишилар йиғлаб:
» Сендан бошқани ҳоҳламаймиз» , дейишди.
У ҳиссиёт билан гапира бошлади. Ўлимни эслади. Аллоҳга йўлиқишни эслади. Ўтганларни эслади. Масжиддаги барча инсон йиғлади.
Ражо ибн Ҳаё айтади:
«Биз йиғлаётган пайтда мен улар биз билан йиғлаяпдими деб Бани Умайя масжиди деворларга ҳам қараб турган эдим».
Сўнгра у минбардан тушди. Олдинги халифаларга қилишгани сингари унга ҳам улов ҳозирлашди. У : «Мен мусулмонлардан бир мусулмонман. Аммо улар ичида энг юки оғириман. Аллоҳ олдида масъулиятим кўп. Менга ўзимнинг ҳачиримни келтирсангиз кифоя».
У ҳачирини миниб уйига кетди. Уйидаги анжомларини фуқароларга садақа қилиб юборди. Сўнгра хотинини чақириб деди:
«Эй Фотима! Биласанки, мен Муҳаммад алайҳис саломнинг умматига бош бўлдим. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу бошқарган давлат шарқдаги Синддан ғарбдаги Работгача, шимолдаги Туркистондан жанубдаги Африкагача чўзилиб кетган. Агар Аллоҳни ва охиратни хоҳласанг барча зеб-зийнатларингни фуқароларга садақа қил. Агар дунёни хоҳласанг сенга яхши мукофотлар берай, отангникига кет».
Фотима деди:
«Йўқ, Аллоҳга қасамки, энди ўлигимиз ҳам тиригимиз ҳам бир».
Фотима барча тақинчоқларини мусулмонлар хазинасига топширди. Умар ибн Абдулазиз фақирлардай ҳаёт кечирди. Арпа нонини ёғ билан ер эди. Кўпинча эрталаб озгина майиз истемол қилар эди. Фарзандларига: «Дўзах ўтидан мана шу яхшироқ», дер эди.
Бир куни мусулмонлар хазинасига кирди. Бурнига мушк ҳиди кирди. Умар раҳимаҳуллоҳ дарров бурнини беркитди. Сабабини сўрашганда :
У шу даражада Аллоҳдан қўрқар, мусулмонлар ҳақидан парҳез қилар эди.
У вафот қилганидан сўнг кишилар унинг хотини Фотимадан сўрашди:
– Умар қандай инсон эди?
Фотима деди:
– Аллоҳга қасамки, халифа бўлганидан сўнг кечаси ухламади. Бир куни кечаси йиғлади. Мен унга яқин бориб: «Нега йиғлаяпсиз?», дедим. Умар: «Нега йиғламай? Ахир мен умматга бош бўлдим. Улар ичида заиф, қийналган, фақир, ғамга қолганлар, очлар, бевалар бор. Яқинда Аллоҳ мендан улар ҳақида сўрайди. Нима дейман!», деб яна йиғлади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.