Унинг таркибида эфир мойи, фитонтсидлар, каротеноидлар, витаминлар, антиоксидантлар ва бошқа қимматли моддалар мавжуд. Улар қуйидагида ёрдам беради:
-Метеоризмда, дисбактериозда. Қуритилган мандарин пўстлоғини кофе тегирмонида майдалаб, творог, бўтқа ва бошқа таомларга қўшинг, ҳар бир порция учун 1 чой қошиқдан.
-Бронхитда 2 ош қошиқ тўғралган қуруқ пўстлоққа 1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 5 дақиқа ушлаб туринг, кейин қопқоқ остида бир соатча дамлаб, охирида силқитиб олинг. Овқатланишдан ярим соат олдин кунига 2-3 марта 0,5 стакан қиздирилган дамламани қабул қилинг.
– Қуруқ йўталда балғамни яхшироқ чиқариш учун. 2 ош қошиқ майдаланган пўстлоқва 1 стакан ароқни қуйинг, қоронғи жойда бир ҳафта сақланг, силқитиб олинг. Овқатдан олдин кунига 3 марта бир стакан сувга 20 томчи дамламани қўшиб ичинг.