www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11912]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [120]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1977]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3606]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7760]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [82]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11615]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1745]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [312]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [329]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3122]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [519]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4106]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5337]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, corinnewh60, mariowc18, DewayneCob, Arthurcrums, eddievw69, Antoniomlr, Antoniovni, Victorjgz, Antoniowhd, Antoniozey

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2022 » Январь » 3 » Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)


17:49
Маколей Калкин ва Барбара Брильска: Янги йилда ҳамма севиб томоша қиладиган фильмлар қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)
Янги йил фильмлари байрам олдидан шовқин-суронда етишмаётган ўша сеҳрли кайфиятни яратади. Ҳар йили севиб томоша қилинадиган картиналардан баъзилари 18 ёшдан ошган. Болалигида суратга тушган актёрлар улғайган, катталар эса таниб бўлмас даражада ўзгарган ёки касбини ўзгартирган. Янги йил фильмларининг юлдузлари қандай кўринишда ва улар ҳозир нима билан шуғулланаётгани ҳақида қуйидаги мақолада танишиб чиқинг.

Маколей Калкин

Албатта, ҳамма Маколей Калкинни «Уйда ёлғиз» фильми қаҳрамони сифатида эслайди. Ушбу картина 1990 йилда суратга олинган ва ҳанузгача ҳар йили қишки таътил пайтида намойиш этиладиган классик фильм ҳисобланади.

Комедия Калкиннинг ҳаётини бутунлай ўзгартирди: у чинакамига машҳурликка эришди, истиқболли ёш актёр сифатида нуфузли киномукофотларга сазовор бўлди ва «Энг яхши бош роль» номинациясида «Олтин глобус» мукофотига номзодлиги қўйилди. Ўсиб-улғайгач, Маколей суратга тушишни хоҳламаслигини тушунди. У The Pizza Underground кавер-гуруҳига асос солди, уч йилдан сўнг гуруҳ тарқалиб кетди ва шундан сўнг дижейлик фаолиятини бошлади. Айтганча, Маколей Калкиннинг гиёҳвандликка мойиллиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди, аммо у бу муаммони енгишга муваффақ бўлди.

Жо Пеши


Калкиннинг «Уйда ёлғиз» фильмида салбий қаҳрамонлардан бирини ўйнаган Жо Пешини танимайдиган одамни топиш қийин. Илгари Пеши жанговар фильмлар ва драмаларда ўйнаган, шунинг учун «Уйда ёлғиз» оилавий комедияси унинг учун янги тажриба бўлди. Айтишларича, бу роль актёр учун осон бўлмаган: у доимо кичкина Маколейни тута олмаганда ҳақоратли сўзларни айтиб юборган. Шундан сўнг фильм режиссёри Крис Колумб Пешидан тилига эҳтиёт бўлишини маслаҳат берган.

76 ёшга кирган Жо Пеши фильмларда роль ўйнашда давом этмоқда, аммо у лойиҳаларни синчковлик билан танлаб олади. Актёр суратга тушган сўнгги фильм «Ирландиялик» бўлиб, унда Роберт Де Ниро ва Ал Пачино билан биргаликда роль ижро этган.

Элисон Портер


Элисон Портер 10 ёшида жингалак соч Сью ролини ўйнади. Фильм шу қадар машҳур бўлдики, жингалак сочли барча чақалоқлар Сью деб атала бошланди. Бироқ суратга олиш ишлари тугагандан сўнг ёш актриса ўз карьерасида танаффус қилди, чунки у таълим олиши керак эди.

Мактабни битирганидан сўнг Элисон кино эмас, балки саҳна учун яратилганлигини тушунди. Кейинчалик у спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, аммо Портер улар билан муваффақиятли курашди ва 2016 йилда у Американинг «Голос» шоусида иштирок этди. Кристина Агилеранинг жамоасига қўшилганидан ва шоунинг ўнинчи мавсумида ғалаба қозонганидан сўнг, Америкадаги энг машҳур вокалчилардан бирига айланди. Элисон ҳозир 37 ёшда, оила қуриб, икки фарзандини тарбиялаб келмоқда.

Наталья Седих


Режиссёр Александр Роу томонидан суратга олинган «Аёзбобо» эртак-фильми Совет Иттифоқи ёш томошабинлари ва уларнинг ота-оналари учун энг севимли Янги йил фильмларидан биридир. Ушбу лойиҳада иштирок этгандан сўнг Наталья Седих бошқа фильмларда роль ўйнаш учун кўплаб таклифларни олди, аммо уларни рад этди, чунки ўқиши унинг учун биринчи ўринда эди.

Бошни айлантирадиган даражадаги муваффақиятга қарамай, актриса машҳурлик ҳақида ўйламади. Унинг хаёли фақат балет билан банд эди, ўша пайтда у театрда ишлар эди. Кейинчалик қиз кинодаги карьерасини якунлашга қарор қилди ва актёрлар базасидан олиб ташланишини сўради. Орадан бироз вақт ўтиб, актриса эпизод ролларни ижро этди. 2007 йилда режиссёр Светлана Проскурина «Йилнинг энг яхши вақти» драмасига театр саҳнасини аллақачон тарк этган Седихни бош ролга таклиф қилди. Севги учбурчаги ҳақидаги мазкур фильм Андрей Тарковский номидаги «Кўзгу» кинофестивалининг танлов дастурида иштирок этди. Эндиликда Наталья фильмларда роль ўйнамади, ижтимоий тадбирларда ҳам кўринмади.

Хью Грант


Янги йил мелодрамаси саналган «Ҳақиқий муҳаббат» 2003 йилда чиқарилган. Хью Грант фильмда ўз котибига ошиқ бўлган бош вазир ролини ўйнади. Шундан сўнг унинг фаолиятида танаффус бўлди. Унинг иштирокидаги ўша давр лойиҳалари орасида муваффақиятли бўлмаган «Брижит Жонснинг кундалиги» ва «Мусиқа ва сўз» (Music аnd Lyrics) романтик комедиясида Дрю Бэрримор билан бирга роль ижро этди.

Ҳозир актёр 59 ёшда, у телекўрсатув ва фильмларда 174 га яқин роль ўйнаган. Унинг сўнгги иши «Паддингтоннинг саргузаштлари 2» фильмидаги иштироки бўлди. Эндиликда Грант кўп вақтини оиласига бағишлайди.

Барбара Брильска


Барбара Брильска 1976 йилда «Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг» деб номланган комедия орқали танилди. Андрей Мягков ва Юрий Яковлев билан биргаликда актриса ажойиб учликни ташкил этди. Ҳозир ҳам орадан 40 йил ўтиб, фильм байрамона кайфият бағишламоқда. 78 ёшли Барбара Брильска набиралари Шимон ва Якуб билан вақт ўтказишни яхши кўради ва вақти-вақти билан экранларда кўриниш беради.

Тим Аллен


1994 йилда Тим Аллен «Санта Клаус» фильмида Скотт Келвин ролини ўйнади. Актёр 2002- ва 2006 йилларда ушбу оилавий комедия драмасининг давомида ҳам иштирок этган. Сўнгги йилларда Аллен фильмларда камроқ кўриниш бермоқда. Беш йил олдин у «Ўйинчоқлар тарихи» фильмининг дубляж жараёнида иштирок этган. 2016 йилда у яна «Сўнгги ҳақиқий одам» телесериалидаги Майк Бакстер қаҳрамони ролини ижро этди. Актёр оилавий ҳаётида бахтли: унинг икки нафар – Кетрин ва Элизабет исмли фарзанди бор.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #habarlar, #xabarlar, #новости, #Yangilik, #Yangiliklar, #newsuz, #ahborot, #news, #uznews dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 24 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #ahborot, #habarlar, #uznews, #Yangilik, #новости, #xabarlar, #Yangiliklar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2022 - 2013

Яндекс.Метрика