www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8028]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1036]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2958]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4790]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8799]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1134]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3436]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [295]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [615]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2049]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2451]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4417]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 28
Гостей: 28
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Santehzet, Thomasdaurl, SlStars, rfavtom, sopogsqwe, tereuVah, unsacen, Yvetteopeta

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Май » 11 » КЎРНАМАК… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

21:58
КЎРНАМАК… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
— Яхши йигит, тўхтанг, менга ёқиб қолдингиз!.. — эндигина ўн тўққизга кирган Умрзоқ ортидан пилдираб келаётган ўттиз ёшлардаги аёл овозини эшитиб таққа тўхтади…
Тўғриси, бегона аёллар билан бу тахлит суҳбатлашмаган, уларнинг «сеҳр»и, «эҳтирос»лари ҳақида ёши катта йигитлардан эшитган, шу-шу хаёлан ўзини ёқимтой аёл қучоғида кўришни орзулаб юрарди. Мана, ўшандайлардан биттаси ўзи чақираяпти!..

— Вой, қачондан бери ортингиздан думдай эргашиб келаяпман-у, мундоқ қайрилиб қарай ҳам демайсиз-а! — дўмбоққина, паст бўйли, сочлари ёйиқ аёл ўпкаланган бўлди…

Умрзоқ уни қаердадир кўргандай бўларди-ю, сира эслай олмасди.

«Акалар айтишарди-ку, агар бегона аёлни қаердадир кўргандай бўлсанг, демак, кўнгил яқин. Барибир ёқтириб қоласан деб!..» — ўйлади у қаршисидаги аёлга кулимсираб боқаркан.

— Исмим Меҳрибон! — қўл узатди аёл.

«Тўхта, исми негадир танишдай… Бир пайтлар онамнинг Меҳрибон деган бозорчи таниши бўларди. Икковлари бирга савдо-сотиқ қилишарди… Йўғ-э, у бунақа дўмбоқ эмасди, шекилли…»

— Умрзоқ! — деди у ҳам жилмайиб.

— Исмингизам ўзингизга ўхшаб жуда чиройли экан, — кулди Меҳрибон. — Қаерга кетаяпсиз?

— Ўқишдан қайтаяпман.

— Вой, ўқийсизми?

— Ҳа, коллежда.

— Шошилмаяпсизми?

— Нимайди?

— Мени кузатиб қўймайсизми?..

Умрзоқ қизариб кетди.

— Нега уяласиз? Кап-катта йигит экансиз. Энди аёлларни кузатиб қўйишниям ўрганинг-да!..

— Бўпти, кузатиб қўйганим бўлсин!..

Меҳрибон шу яқин атрофда тураркан. Икковлари кўз очиб-юмгунча унинг уйига етиб келишди.

— Юринг, сизга қаҳва дамлаб бераман! — Умрзоқни билагидан ушлаб тортди Меҳрибон. — Ё шошилаяпсизми?

— Йў-ўқ, — жавоб қилди Умрзоқ. — Шошиб қаерга бораман? Онам барибир бозорда.

— Ие, ойингиз бозорчими?..

— Ҳа.

— Нима сотади?

— Кийим…

— Ў, зўр экан-ку!..

Меҳрибон йигитни квартирасига бошлаб кирди-да, кийимларини алмаштириш учун ётоқхонасига кирди. Лекин эшикни очиқ қолдирди…

Умрида бу қадар чиройли қоматни кўрмаган Умрзоқ икки ўт орасида қолганди. Қарамай, тескари ўгирилай деса, рўпарасида Меҳрибон қоматини кўз-кўз қилган кўйи сира шошилмасдан кийим алмаштираяпти. Қараб тураверай деса, негадир ботина олмаяпти…

Бўлмади. Шартта бошини тескари бурди.

Меҳрибон халатга ўраниб йўлакка чиқиб келди.

— Уятчан экансиз-а? — сўради у ошхона томон юрмоқчи бўлган Умрзоқнинг йўлини тўсиб. — Ҳеч бегона аёлга яқинлашиб кўрмаганмисиз?

— Йўқ, ундай нарсаларга тушунмайман… — хижолат аралаш жавоб қилди Умрзоқ.

— Мен сизга ёқаманми?..

— Ҳ-ҳа, ёқасиз…

— Унда… Қучинг мени!..

Бундай ҳолатда ҳар қандай тортинчоқ йигит ҳам ўзини тутиб тура олмайди. Айниқса, аёлдан келаётган ёқимли атир ҳиди димоғига бориб урилса, ҳовлиқиб қолади…

Умрзоқ Меҳрибоннинг белига қўл юборди…

Бироқ аёл айёрлик билан ўзини олиб қочди.

— Э, йўқ, тўхтанг!.. — деди у кўз қисиб. — Аввал бир шартимни бажарасиз…

Ҳислари жунбушга келган Умрзоқни энди ҳеч қандай куч тўхтатолмасди. У тобора хона томон орқаси билан йўрғалаётган Меҳрибонни изма-из таъқиб қилиб ичкарига  кирди-да, эшикни тамбалади.

— Менга фарқи йўқ! — дерди у титраб-қақшаб ниҳоят аёлни бағрига босаркан. — Айтаверинг!.. Айтаверинг!..

Меҳрибон секингина уни ўзидан итарди-ю, эркаланган оҳангда сўради:

— Ойингизни бозорчи дедингизми боя?

— Ҳа.

— Пули кўп бўлса кераг-а?..

— Йўқ эмас…

— Унда… Ўша пулларидан кў-ўпгина олиб келсангиз, фақат ўзингизники бўлардим…

— Нима?.. Қ-қандай?.. Йўқ, бу ишни қилолмайман… Бундай қилолмайман…

— Шунақами?.. Шунақа лапашангмисиз ҳали?.. — Меҳрибон лабини бурганча, эгнига халатини ташлади-да, бориб хона эшигини очди. — Боринг-э!.. Нима, бу дунёда меникидай гўзал қоматлар кўчада тушиб қолган деб ўйлайсизми?.. Буни муҳаббат деб қўйибди. Мен муҳаббатини текинга тортиқ қиладиганлардан эмасман. Боринг, кетинг! Сизни кўришга кўзим йўқ! Кетинг!..

Умрзоқ нима қилишни билмай бироз иккиланиб тургач, аста юриб йўлакка чиқди ва ташқари эшикни очди…

* * *

«Уф-ф, менга нима бўлди ўзи?.. — йўлда кетиб бораркан дастрўмолчаси билан терлаб бораётган бўйниини арта-арта сўзланарди у. — Нималар қилиб қўйдим?.. Меҳрибондай гўзал аёлни ранжитдим… Аблаҳман мен, аблаҳ!.. Йўқ, мен унинг айтганини қилмасам бўлмайди. Меҳрибон меники бўлишини истайман… Нима, онам камбағаллашиб қолармиди пича пулидан олсам? Ўзи… Йўлкирага пул сўрасам ҳам оғрингандай бўлиб берарди. Бир кўзи очилсин…

Ҳа, пул оборсам, Меҳрибоннинг қўйнига кирардим, маза қилардим…»

Нафс қулига айланган ўғил уйига кириб келди-ю, тўғри онаси ухлайдиган хонага кирди. Пуллар шу ердаги темир сандиқда сақланишини биларди.

Кўрпалар қатини тита-тита охири сандиқнинг калитини топди…

— Воҳ! — Умрзоқ ҳеч қачон бу сандиқ ичига кўз ташлаб кўрмаганди. Даста-даста кўкиш қоғозларни кўриб кўзлари ёниб кетди. — Онам роса бой экан-ку! Нега унда мен арзимаган пул сўрасам бермайди. Берсаям узоқ вақт ўйланиб кейин қўлимга тутқазади?.. Энди ўзидан кўрсин! Мениям ит туққан эмас. Одамнинг боласиман. Пулини йўқотиб кўзи очилса, кейин билади қадримни. Ахир, кичкина бола эмасман!..

У пул дастасидан ўн донасини суғуриб, чўнтагига солди-да, сандиқни қулфлаб, калитни жойига қўйди. Кўрпаларни онаси сезиб қолмаслиги учун яхшилаб текислади…

Ана, энди бемалол, гавдани ғоз тутиб Меҳрибоннинг олдига боравериш мумкин. Бу пулларни кўриб ҳам ўзини олиб қочсин-чи!..

* * *

Таниш квартира эшиги рўпарасига келиб тўхтаган Умрзоқнинг юраги безовта урар, ҳозир чиқиб келгач, пулларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайдиган Меҳрибоннинг ҳолатини тасаввур қилгани сайин оғзининг таноби қочарди.

Сал ўзини босиб олгач, эшик қўнғироғини босди. Меҳрибон пойлаб турган эканми, биринчи қўнғироқдан кейиноқ эшикни очди. Очди-ю, рўпарасида тиржайиб турган Умрзоқни кўриб лаблари бурилди.

— Ҳа-а, тағин нега келдингиз? — сўради у менсимайгина. — Бирор нарса йўқотдингизми?..

Умрзоқ шоша-пиша чўнтагидаги пулларни чиқариб кўз-кўз қилди.

— Мана, опкелдим!..

Меҳрибон кўкимтир пулларга кўзи тушгани ҳамоно юз тузилишини ўзгартирди.

— Вой айёр-ей!.. — деди йигитнинг тирсагидан тутиб ичкари етакларкан. — Айтганимни қилибсиз-да-а?.. Маладес, ўғил бола, маладес!..

Меҳрибон Умрзоқнинг қўлидан пулларни олиб киссасига урди-да, уни ётоқхонага олиб кирди ва эшикни ичкаридан беркитди…

Орадан маълум вақт ўтиб эшик қўнғироғи безовта жиринглади. Юраги негадир ғаш тортган Меҳрибон эгнига халатини илиб ётоқ эшигини очди. Бу орада ётоқхонадаги Умрзоққа бармоғини лабларига босиб «тисс» деб қўйишни ҳам унутмади…

Эшикни очди… Ва нима қилишни билмай гарангсиб қолди…

Не кўз билан кўрсинки, рўпарасида узоқ йиллик қадрдони, Умрзоқнинг онаси Тожихон йиғлаб турарди…

Меҳрибон ҳаммасини олдиндан сезиб, шу заҳоти муомаласини ўзгартирди. Тожихонни бағрига босганча овоз чиқариб йиғлай бошлади.

— Худо уриб қўйди, ўртоқжон, худо уриб қўйди мени!..

— Сенга нима бўлди? — йиғлашдан тўхтаб сўради Тожихон. — Сени нега худо уради?..

— Айтишга тилим бормайди-и!.. — Тожихоннинг елкасига бошини қўйиб йиғлашда давом этди Меҳрибон. — Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди!..

— Нима бўлди ўзи?.. Айтсанг-чи!..

— Ўғлинг… Ўғлинг уйимга ўғирликка тушибди… Алдаб-сулдаб зўрға ушлаб ўтирибман, ўртоқжон!.. Ҳозир уйингга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб тургандим…

— Нима?.. Қани у ярамас?.. Пулларимни ўмариб олиб чиқиб кетган бетайин қани?.. Ахир… Мен сенга дардларимни айтгани келсам… Сениям чув туширдими у ярамас?..

— Ана, — Меҳрибон бош чайқаган кўйи Тожихонни ётоққа олиб кирди. — Кўриб қўй, ўғлинг ўғри экан-у, билмаган экансан-да!.. Агар сенинг ўғлинг эканини билмаганимда, буни аллақачон мелисага топширворардим…

Тожихон бир чеккада бош эгиб турган Умрзоққа ўқрайиб қараб олгач, дўқ аралаш сўради:

— Пулларим қани, аҳмоқ?.. Қани пулларим?.. Сени шу ниятда боқиб катта қилганмидим, кўрнамак?..

Умрзоқ индамай тураверди. Ахир, аёлларнинг бу қадар айёр бўлишини қаердан билибди?! Энди нима қилади?.. Пулларни Меҳрибон олган, деб қандай айтади? Шундай деса, бу аёл зўрлади деб юборишданам тоймайди…

Ҳеч қанча ўтмай, Умрзоқ айбдорларча бош эгиб Тожихоннинг ортидан уйига йўл олди…

Она она-да, уришиб-уришиб қўя қолди…

Аммо… Чора кўрмай хато қилганини орадан бир ой ўтгач англаб етди…

Ҳамон кўз ўнгидан сандиқдаги даста-даста пул кетмай, тинчини йўқотган Умрзоқ кунларнинг бирида бир даста долларни ўмариб қочди…

Нимаям қилсин?.. Тожихон ўғлига тўғри тарбия бермаганини англаб, ҳечдан кўра кеч яхши қабилида уни милиция қўлига топширди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 33 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:
> Sharof Muqimov va Sherxan - Asta kel / Шароф Мукимов ва Шерхан - Аста кел> Ozoda Nursaidova - Yalla / Озода Нурсаидова - Ялла> Abduvali Rajabov - Onajon / Абдували Ражабов - Онажон> Dildora Niyozova - Be yurak / Дилдора Ниёзова - Бе юрак> Sardor Rahimxon - Aslo sabringdan voz kechma / Сардор Рахимхон - Асло сабрингдан воз кечма> Otabek Mutalhujaev - Kechir do'stim / Отабек Муталхужаев - Кечир дустим> Muhammad Ali - Conor McGregor / Конор Макгрегор - Мухаммад Али> Sherali Jo'raev - O'zbekona / Шкрали Жураев - Узбекона> Qopqog'idan yutuq chiqadigan o'yinlar haqida - Shukurulloh domla> Yamin Band - Toshkentli / Ямин Бэнд - Тошкентли

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика