www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10573]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3443]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6083]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10672]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3566]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, modwynRax, sototron279smura, irinadag

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Ноябрь » 3 » Кўплаб ўзбек санъаткорларининг болаликдаги сиз кўрмаган фотолари!


10:37
Кўплаб ўзбек санъаткорларининг болаликдаги сиз кўрмаган фотолари!
Инсон ҳаётидаги энг беғубор ва бахтли дамлар албатта бу болалик давридир.  Бугун биз сизларга мусиқа ва кино оламида ўз ўрнига эга, минглаб мухлисларининг назарига тушган машҳурларнинг беғубор болалигига назар ташлашга қарор қилдик. Уларнинг болаликдаги расмлари сизнинг ҳам кайфиятингизга кўтаринкилик олиб келади деган умиддамиз. Нега дейсизми, бунга суратларни кўрганингизда ўзингиз амин бўласиз.

«Истиқлол» санъат саройидаги концерт дастурлари раққоса Паризоданинг дилбар, такрорланмас рақсларисиз ўтмайди. Қизиғи раққоса бир ёшлик вақтида ҳам миллийликка ва имиджига алоҳида эътибор берган экан.


Ўзининг шиддатли, кенг қамровли роллари билан мухлисларининг меҳр-муҳаббатига сазоввор бўлган актёр Йигитали Мамажонов 2 ёшлик вақтида ниҳоятда содда кўринишга эга бўлган. Актёр бугунги кунда қанча муваффақиятга эришса ҳам болаликдаги соддалиги, одамохунлигини сира ҳам унутмаган.


Латофатли Лола ўзбек эстрадасининг ёрқин хонандаларидан бири. Суратдан ёшлик даврида ҳам ёқимли ва назокатли қизалоқ бўлганлигини кўриш мумкин.


Болалик давридан санъатга қизиқиши юқори бўлган Зарина Низомутдинова ҳозирги кунга келиб, иқтидорли ва энг кўзга кўринган ўзбек актрисалардан бири. Қаро кўзнинг юзларида ҳозир ҳам ўша болаликнинг самимий табассумини кўриш мумкин.


Нилуфар Усманова ўзбек эстрадасининг энг қувноқ ва шаддот хонандаларидан бири. Хонанданинг болаликдаги суратида ҳам кўзларида ҳозиргидек ҳаётга бўлган катта завқни кўриш мумкин.


Мафтункор хонанда Шаҳзода минглаб мухлислари қалбидан ўз ижоди билан ўрин эгаллаган. Ҳушмуомала, ёқимли табассум эгаси Шаҳзода, асли исми Зилола болаликда ҳам ёқимтой қизалоқ бўлганлигини суратдан пайқаш қийин эмас.


Соҳирнафас хонанда Қиличбек Мадалиев бугун санъатда ўз йўли, ўрни ва мухлисларини топа олган катта истеъдод соҳиби. Хонанда марҳум санъаткор отасининг йўлини шараф билан давом эттираётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Хонанданинг етти ёшлигидаги мазкур сурати бугун унутилмас тарихнинг бир парчасига айланиб улгурган.


Бугунги кунда ўз фильмографиясини 15та бадиий фильм билан бойита олган, ҳар бир фильми катта шов-шувларга сабаб бўладиган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов болалигидаёқ теран нигоҳга эга бўлганини кўриш мумкин.


Ўзининг «Барон», «Сотқин» фильмларидаги роллари билан машҳур, асл исми Нурмуҳаммад бўлиб, Алихан тахаллуси остида ижод қиладиган спортчиларга хос ташқи кўринишга эга актёр икки ёшлик вақтида ниҳоятда нимжон бўлган экан. Бугун эса унга алп келбатли, Алпомиш қоматли дея таъриф берилади.


Санъатимизга ўзгача қобилият, кўриниш билан кириб келган режиссёр ва актёрликни бирдек олиб бораётган ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Солиховлар бир ярим ёшда ҳам қандайдир саҳна асари устида ишламоқда кўринади чоғи.


Ўзгача услубда ижод қилувчи Канизанинг ёшликдаги сурати ҳам болалик энг гўзал давр эканини яна бир бор исботлайди. Хонанда ўзи ҳам ўша даврларни «болалигим пошшолигим» дея ёдга олади.


Хонанда Шароф Муқимов ҳам санъат оламида ўз мухлисларига эга ижодкор. Аммо ёшликда болакай ҳозирги каби унчалик қувноқ бўлмаган кўринади. Болакайнинг юзидаги беғубор жиддийлик кишининг юзида бехос табассум уйғотади.


Бетакрор Райҳонга кўп тариф беришнинг ҳожати йўқ. У мухлисларнинг доим энг севимли хонандаларидан бири бўлиб қолади. Ёшликдаги каби, ҳозирги кунда ҳам ўзбегимнинг мағрур қизи кўзларида олам-олам маънони кўриш мумкин.


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Оғабек Собиров, ҳамда соҳирнафас хонанда ва актёр Анвар Собировларнинг ака-укачилигига санъат аҳли ҳам, мухлислар ҳам ҳавасда. Улар ҳар қандай ишда бир-бирига маслаҳатгўй, таянч ва аҳилдир. Буни қарангки бу иноқлик болаликдан бошланган экан.


Ҳар бир ўйнаган роллари мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинадиган актёр ва хонанда Жавоҳир Зокировнинг 6 ёшлигида тушган сурати сизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ўша вақтларда «кун келиб мен Зокировлар сулоласининг муносиб давомчиси бўламан», дея кўнглига туккан бўлса ажаб эмас.


Серқирра қобилият эгаси шоир Аҳад Қаюм бир ёшлик вақтида ҳам қандайдир ўйлар билан банд. «Ҳали қараб туринг, мен жуда ҳам машҳур бўламан деяптими?», яна билмадик. Шоирнинг меҳрибон онаси билан тушган мазкур суратга ҳам 28 йил бўлибди.



Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 73 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #новости, #news, #habarlar, #Yangilik, #ahborot, #Yangiliklar, #uznews, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика