Тунда етарлича ухламасангиз ва кундузи ишлашингиз керак бўлса, гаджетлардан ўзингизни узоқроқ тутинг. Бунинг иложи бўлмаса, мен ҳеч бўлмаганда орқа нури порлоқ қилмасликни маслаҳат бераман.
Кофеинни ҳам чеклаш керак. Бунинг ўрнига асаб тизими мослашишига ёрдам берадиган соғлом витаминлар бўлган овқатларни танлаган маъқул. Бу цитрус мевалар ва умуман В ва С гуруҳлари витаминлари бўлиши мумкин.
Жисмоний фаоллик жуда муҳимдир. Бу кортизол гормони ишлаб чиқарилиши учун муҳимдир ва у диққатни жамлашга ҳам, ишлашга ҳам таъсир қилади.