www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8771]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1283]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [464]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3118]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5067]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9187]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1253]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [240]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2158]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [470]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2731]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4590]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 495
Гостей: 495
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Frankhile, Semenvrq, DanfosqBex, Reshah, olyaniuktova, dorakutinina, lightroomnok, Williamjoulp, luggefs, smictug, denisSn, Caroltoide, Elender, Lituawl

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Сентябрь » 12 » Кучли газланган ва қувват берувчи ширин ичимликлар зарарлими ёки йўқ?

10:07
Кучли газланган ва қувват берувчи ширин ичимликлар зарарлими ёки йўқ?
Табиий газланган сувлар қадим замонлардан маълум бўлиб, табиблар ундан даволаш мақсадларида фойдаланиб келишган. Машҳур юнон табиби Гиппократ ҳам бу сувдан ичишни ва унда чўмилишни тавсия қилган. ⅩⅧ асрда минерал сувлар шиша идишларга қуйилиб, сотила бошланди. Бироқ, у анча қиммат бўлиб, қолаверса, жуда тез ўзгарар эди. Шу боисдан ҳам, кейинчалик, бу сувларни сунъий равишда газлаштиришга уриниш ҳолатлари кузатилди.

Газланган сувни илк бор 1767 йилда кимёгар Ж.Пристли кашф этди. Бундай сувларни саноат даражасида ишлаб чиқишни Якоб Швелл йўлга қўйди. У газланган сувни ишлаб чиқарувчи саноат қурилмаларини яратди. ⅩⅨ асрдан у сувни газлаштириш учун оддий ошхона содаси ва табиий газланган сувдан фойдаланди, бу ишлаб чиқариш таннархини арзонлаштирди.

Келинг, вақтни кўп олмаслик мақсадида газланган сувларнинг инсон саломатлигига қанчалик зарарли ёки фойдали эканини кўриб чиқсак. Хўш, ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган газли ичимликлар табиатда газли ҳолда чиқадиган, Гиппократ даволашда ишлатган сувлар каби фойдалими ёки бу инсон саломатлигига хавфли? Бу масала бўйича Россия давлатининг «Роспотребнадзор» ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз. Хулоса чиқариш эса, албатта, истеъмолчига ҳавола.

Газланган сув таркибидаги карбонат ангидрид газ ҳолида инсон саломатлигига зарарли бўлмаса-да, сув билан қўшилганда соғлиқ учун зарарли ҳисобланади. Нега деганда, газнинг сув билан реакцияси натижасида ошқозон ва овқат ҳазм қилиш тизими учун хавфли ҳисобланиб, шамоллаш жараёнларини келтириб чиқаради.

Яхшиямки, бу кислота тезда парчаланади, бироқ ошқозонда узоқ вақт сақланиб қолади. Газ ошқозонга тушганида – ҳазм қилиш ва ўзлаштириш бузилишига, ошқозонга тушган таомнинг туриб қолишига олиб келиши мумкин. Таъкидлаш ўринлики, газланган ичимликларни кичик ёшдаги болалар кундалик таомлари рўйхатидан бутунлай чиқариб ташлаш зарур. Карбонат ангидрид консервант ҳисобланади ва қадоқларда Е290 сифатида белгиланади. Шу ўринда газланган сувларнинг истеъмолига доир яна бир жиҳат борки, агар газланган сув танани электролитлар билан бойитади. Шу билан уни мутлақ зарарли деб бўлмайди.

Аммо, ширин газланган ичимликларни ичиш салбий оқибатларга олиб келиши аниқ. Газланган ичимликлар таркибига кирувчи натрий бензоат озиқ-овқат маҳсулотларида консервант сифатида қўлланилади. Натрий таркибли консервантлар организмдаги калий миқдорини камайтиради. Ширин газланган ичимликлар таркибидаги шакар ва кислота эса, тиш эмал қатламини парчалайди. Кариес тиш илдизи, негизи ва асаб толасига етганида тиш парчаланади. Аксарият ширин газланган ичимликлар таркибида маккажўхори сиропи кўп миқдорда бўлиб, у иккинчи типдаги қандли диабет ёки юрак билан боғлиқ хасталикларни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин. Газли ширин ичимликлар истеъмолини севувчиларнинг 80 фоизида қандли диабетни орттириши эҳтимоли юқори бўлади.

Колалар ва кучли газланган ширин ичимликлар катта миқдорда фосфор кислотасини ҳам ўзида сақлайди. Бу кислота буйракда тош пайдо бўлиши, суяк билан боғлиқ муаммоларга олиб келади. Бу кислота таъсирида суяклар мўртлашади ва остеопорозни ривожлантириши мумкин. Пешоб билан танадан чиққан фосфор кислотаси ўзи билан кальций ва бошқа фойдали минералларни олиб чиқади.

Семириш ва ширин газли ичимликлар ўртасидаги боғлиқлик турли тестлар ва синовлар натижасида аллақачон исботини топган. Хўш, ширин газли ичимликни ичгандан кейин танада қандай ўзгаришлар бўлиши хусусида олимлар кўплаб ўрганишлар ҳам олиб борган. Хусусан, бир стакан ширин газли ичимлик ичгач, қон таркибидаги шакар миқдори ошади, жигар эса углеводларни ёғга айлантиради. Олимлар, шунингдек, газли ширин ичимликларни ёқтириш канцероген (саратон келтириб чиқарувчи) омиллардан бири, деган фикрни ҳам билдиришади.

Қайд этиш ўринлики, алкоголсиз кучли газланган ичимликлар орасида коланинг ўз ўрни бор. Турли номдаги кола ичимликлари энг талаб юқори бўлган ичимликлар ҳисобланади. Келинг, бир стакан кола ичган инсон танасида қандай ўзгаришлар бўлишини кўриб чиқайлик.

10 дақиқадан сўнг, ичимлик таркибидаги 10 чой қошиқ миқдоридаги шакар (кунлик меъёр) ошқозоности безига зарба беради. Сиз чанқамайсиз, чунки ичимлик таркибидаги фосфор кислотаси шакар таъсирини камайтириб туради. 20 дақиқа ўтгач, қондаги инсулин миқдори кескин ошади. 40 дақиқадан кейин жигар шакарни ёғга айлантиради, кофеин сўрилади, қон босими кўтарилади, чунки жигар қонга кўп миқдорда шакарни ҳайдайди, кўз қорачиғи кенгаяди.

45 дақиқада бош миянинг ҳузур-ҳаловат ҳиссини кучайтиришга хизмат қилувчи дофамин гормони миқдори ортади. Натижада кайфият кўтарилади, тетиклик пайдо бўлади, уйқусираш йўқолади, аммо бир-бир ярим соат ўтгач, инсон ялқовлик сеза бошлайди ва таъсирчан бўлиб қолади. Аста-секинлик билан мия инсоннинг газланган ичимлик ичиш одатига мослаша боради, керакли гормонларни етарли миқдорда ишлаб чиқармай қўяди, чунки бу гормонларни шунчаки кола ичиш орқали сунъий йўл билан ҳам олиш мумкин.

Энди, сўнгги вақтларда урфга кириб бораётган қувват берувчи ичимликлар хусусида сўз юритсак. Қадим замонлардан инсонлар табиий қувватлантирувчи-тетиклантирувчи маҳсулотлардан фойдаланиб келишган. Яқин Шарқда қаҳва, Жануби-Шарқий Осиё ва ва Хитойда – чой, Ҳиндистонда ҳам қаҳва ва чой, Жанубий Америкада – мате, Африкада кола ёнғоқлари истеъмол қилинган. Узоқ Шарқ, Сибир ва Мўғилистонда Хитой лимон ўти, женьшень, аралия кабилар машҳур. Юқоридагилардан кучлироқ стимуляторлар, масалан Осиёда – эфедра, Жанубий Америкада кока кабилар ҳам бўлган. Шу билан бирга, бу ўсимликлардан тайёрланган ичимликларнинг зарари сезиларли бўлмаган. Чунки, ичимликлар табиий маҳсулотлардан тайёрланган.

ХХ асрнинг сўнгги чорагида истеъмол бозорида қувват берувчи ичимликлар пайдо бўла бошлади. Вақт ўтиши билан улар оммалаша боргани сайин бундай ичимликларнинг турлари ҳам кўпайди. Хўш, уларнинг фойдаси нимада? Энергетик ичимликлар тезда қувватланиб, бир неча соатга тетиклик манбаига эга бўлишни кафолатлайди. Шунга кўра, бир қарашда бу каби ичимликлар ичишдан фойда бордек кўринса-да, унинг таъсири таркибидан келиб чиққан ҳолда вақтинчадир. Энди уларнинг таркибига бир назар солсак.

Таурин ўт пуфагида синтез бўлади ва қатор модда алмашув жараёнларида қатнашиб, тўқималар озиқланишини яхшилайди. Кам миқдорда зарарсиз ҳисобланади, аммо бугунги кун энергетикларига кундалик меъёрдан кўп миқдорда қўшилади.

Кофеин, асосан, реакция ва хотирани кучайтириш орқали ақлий ва жисмоний ишчанликни оширишга хизмат қилади. Шунинг баробарида юрак уриши оралиғи ортади, артериал қон босими кўтарилади, кўп ҳолларда аритмияга сабаб бўлади.

Теобромин жуда кучли стимулятор ҳисобланади.

Мелатонин инсон ҳаётий фаолияти, фаоллиги ва кундалик ритмини қувват билан таъминлайди.

Таъкидлаш ўринлики, бир қарашда алкоголсиз қувват ичимликлари унчалик ҳам хавотирли эмасдек. Чунки таркибида кофеин, шакар, таъм берувчи қўшимчалар ва витаминлар бор. Бироқ, ичимлик хавфи ушбу моддаларнинг концентрациясидадир. 300 миллилитрли ичимликда кўп миқдорда, аниқроқ айтганда, 7 чашка қаҳвадагидек кофеин бўлади, бу асаб тизими, юрак-томир тизимига жиддий зарба ҳисобланади. Бундан ташқари, улар таркибида кўмир кислотаси бўлган кучли газланган ичимлик ҳамдир. Яна бир жиҳатни ҳам тан олиш керакки, кучли газланган ичимликларни ишлаб чиқарувчилар хавфсиз истеъмол миқдорини ҳам ёрлиқларда маълум қилишади. Лекин, истеъмолчилар, табиийки, бунга амал қилмайди.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 8 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:
> Dineyra - Yonaman / Динейра - Ёнаман> Manzura - Sababi nedur / Манзура - Сабаби недур> Mavluda Asalxo'jayeva - Unutding / Мавлуда Асалхужаева - Unutding> Yorqinxo'ja Umarov - Jana-jana (DJ Taller Remix) / Еркинхужа Умаров - Жана Жана (Микс)> Mavluda Asalxo'jayeva - Unutding / Мавлуда Асалхужаева - Unutding> Sardor Rahimxon - Yo Rohman Rohiym / Сардор Рахимхон - Ё Рохман Рохийм> Benom va Barno - Izlayman / Беном ва Барно - Излайман> Shoxrux va YaYo - Jonginam / Шохрух ва ЙаЙо - Жонгинам> Ravshan Sobirov - Layli / Равшан Собиров - Лайли> Feruza Jumaniyozova - Voy-voy lazgi / Феруза Жуманиёзова - Вой-вой лазги

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика