www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10471]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1827]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3423]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6009]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [73]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10527]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1476]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [274]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2509]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3541]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Arthurcrums, Akexeybew, LatricePak, BoyceCrula

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Сентябрь » 28 » Худо мени оқпадар фарзанд билан жазолади… Қариганда ит азобида умр кечиряпман…


08:39
Худо мени оқпадар фарзанд билан жазолади… Қариганда ит азобида умр кечиряпман…
Бу ҳақда ёзиш ҳар бир ота-она учун жуда оғир бўлса керак….

Ичимдан чиққан чаёнимнинг заҳрига чидаб яшаш мен учун кундан-кун қийин бўляпти. Ҳа, менинг ўғлим ана шунақа. Ота-онасига азоб берадиган фарзандлардан бири бўлиб улғайди. Аслида, болани эркалатиб ўстирмаслик керак экан. Афсус, мен болаларимни, айниқса, катта ўғлимни ҳаддан ташқари эркалатиб юборибман. Бу хатомни энди-энди англаб етаётгандекман. Ўғлим туғилганда шунақа хурсанд бўлган эдимки, ҳатто қаттиқ қувонганимдан тўй қилиб берганман. Умрим бўйи турли ташкилотларда раҳбар лавозимларда ишлаганман, топиш-тутишим яхши эди. Шу боис рўзғорим ҳар доим тўкин-сочин ва болаларимнинг ҳам ҳеч нарсадан ками бўлмаган.

Ўша пайтлари қанақа кийим ёки велосипед урфга кирса, катта ўғлим тенгдошларидан энг биринчи бўлиб шу нарсаларга эга бўларди. Хуллас, фарзандларим бахтли болаликни бошидан кечиришган, десам, хато бўлмайди. Аммо уларга меҳр бериб, қанча эркалатиб ўстирган бўлсак, кампирим иккаламиз қариганда шунча жабр кўрдик. Катта ўғлим дангаса, ишга бўйни ёр бермайдиган йигит бўлиб улғайди. Топганига ичадиган одат чиқарди. Уни бу йўлдан қайтариш учун нималар қилмадик, дейсиз, аммо ҳеч бири наф бермади. Уйланиб, бола-чақали бўлгач ҳам, тайинли бир ишнинг бошини тутмас, хотини ва фарзандлари учун қайғурмасди.

Шунинг учун иккинчи ўғлимга «Акангнинг аҳволи бу, икки дунёда ҳам алоҳида уй қилиб чиқолмайди. Яхшиси, сен уй-жой қилиб кўчиб чиқ. Ҳар ҳолда, сен ҳаракатчан йигитсан. Акангга шу уйни васият қилиб қолдирамиз. Бошқа иложим йўқ», дедим.

Кичик ўғлим ортиқча гап-сўзсиз уй-жой қилиб, чиқиб кетди. Аммо менга тегишли бўлган ҳовли-жой ўзига қолишини билиб, катта ўғлим баттар ёмонлашди. Энди унга на насиҳат ва на бошқача гап-сўз таъсир қиларди. Ҳар куни ичиб келиб, жанжал кўтарар, агар онаси иккимиз бирор нарса дегудек бўлсак, бизга қўл кўтаришдан ҳам тоймасди. Унинг жанжалларидан безор бўлган хотиним бир куни қаттиқроқ гапириб юборганди, ўғлим ўз онасини уриб, қўлини синдирди.

Аёлим ўла-ўлгунча боласидан норози бўлиб кетди. Ўлими олдидан: «Мен-ку, кетяпман, аммо энди сизга қийин бўлади-да», дея менинг раҳмимни ерди шўрлик. Аёлимни бир йил олдин тупроққа қўйдик. Ҳақиқатан ҳам, у оламдан ўтгач, менга янада қийин бўлди. Ўғлимдан безор бўлган келиним эрига жаҳл қилиб, уйда овқат ҳам пиширмас, бир пиёла чой тутиш у ёқда турсин, ҳолинг нима деб сўрамасди ҳам.

Аммо келинимдан хафа эмасман. Чунки ўғлим мени қадрламаганидан, ҳурмат қилмаганидан кейин қандай қилиб келин қадримга етсин? Келинимнинг нияти, қандай бўлмасин, ўғлим билан ажрашиш. Аммо нима бўлганда ҳам, боламнинг рўзғори бузилишини истамайман. Шу боис ёшим саксонга етган бўлса-да, чойимни ўзим қайнатаман, уст-бошимни ҳам ўзим юваман. Иссиқ овқат егим келса, кўча-кўйдаги ошхоналардан бирортасига бораман. Бир куни касал бўлиб, иситмам чиқиб кетди. Ўғлим ёки келиним эшикдан бош суқармикин, дея кун бўйи термилиб ётдим. Аммо ҳолимдан хабар оладиган бирор инсон бўлмади. Ўғлим кечки пайт ичиб келиб, хотини билан жанжаллашаётган пайтда уйга "Тез ёрдам” машинаси келди. Ўғлим шунда ҳам «Отамга нимадир бўлдими, нега уйимизга "Тез ёрдам” машинаси келди?» дея хавотир олмади.

Куним шу тарзда ўтиб турса-да, у мени сира тинч қўймайди. Бир куни қўл телефонимни ўғирлаб олганлигини билиб, қайтариб беришини сўрагандим, уриб бошимни ёрди. Хуллас, қариганда мана шундай ит азобида умр кечиряпман. Ҳеч кимни Худо оқпадар фарзанд билан жазоламасин экан. Чунки бу бировга айтиб бўлмайдиган ғам, тузалмайдиган дард.

Халқимиз бежизга дастурхон бошида «Оқил фарзанд ато эт», – дея дуо қилмас экан. Номақбул фарзанд юрак доғи, кўнгил армони, деб шуни айтсалар керак-да!

Ҳа, азизлар, дунёнинг ишлари шундай экан. Бир ундай, бир бундай. Кимдир ота-она қадрига, яна кимдир комил фарзанд қадрига етмас экан!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика