ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Февраль » 19 » ХТВ: «Қашқадарёда ўқитувчига тарсаки тушириб, уни ҳақорат қилиш ҳолати бўйича судга даъво аризаси киритилади»
08:47
ХТВ: «Қашқадарёда ўқитувчига тарсаки тушириб, уни ҳақорат қилиш ҳолати бўйича судга даъво аризаси киритилади»
SeeКеча, 18 феврал куни, ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчининг бувиси томонидан куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиниб, тарсаки туширганлик ҳолати акс этган видео тарқалди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг "Kun" мухбирига маълум қилишича, ҳодиса 2020 йилнинг 15 февраль куни Китоб тумани халқ таълим бўлимига қарашли 85–умумтаълим мактабида юз берган.
Унга кўра, мактабда фан амалиёти ўтаб, 5-синфда дарс машғулотлари олиб бораётган Қарши давлат университетининг тарих факультети 4–курс талабаси Бобоназар Хуррамов ўқувчига тартибсизликка йўл қўйгани, уй вазифасини бажармагани боис танбеҳ берган.
«Бу ҳолатда ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказгани учун ўқувчининг бувисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197(5)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида ариза киритилаётганини маълум қиламиз.
Ҳурматли ота-оналар! Сизлар томондан ўқитувчиларга қилинаётган ҳар қандай ножоиз муносабат боланинг онгига салбий таъсир қилиб, унда ўқитувчи ва мактабга нисбатан ҳурматсизлик ҳиссини янада авж олдиради. Фарзандларингизга мактаб муқаддас даргоҳ, ўқитувчи эса ҳурматли инсон эканлигини уқтириб боринг, акс ҳолда кейинги пушаймон ўзингизга душман бўлиши мумкин!
Ҳурматли ўқитувчилар! «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 45-моддасига асосан сизнинг ҳуқуқларингиз, шаънингиз, қадр-қимматингиз ва ишчанлик обрўйингиз давлат ҳимоясида. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197(5)-моддасига кўра ҳеч ким сизнинг хизмат вазифаларингизни бажаришига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас. Шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда сиз тўғридан тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. «Таълим тўғрисида»ги қонунга биноан Ўзбекистонда таълимнинг устуворлиги таъминланган. Сизга бу борада ҳуқуқий маслаҳат зарур бўлган тақдирда «Устоз овози» виртуал инспекторига ёхуд ҳудудингиздаги вазирнинг Назорат–ҳуқуқий хизматига мурожаат қилишингиз мумкин. Шаънингиз ва қадр-қимматингиз поймол бўлишига йўл қўйманг!», – дейилади маълумотда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.