ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2022 » Апрель » 4 » Хоразмда реклама мониторидаги беҳаё видео бўйича суд бўлиб ўтдилларини “1Xbet”га тикиб юборди
08:06
Хоразмда реклама мониторидаги беҳаё видео бўйича суд бўлиб ўтдилларини “1Xbet”га тикиб юборди
Аввал хабар қилганимиздек, Хоразмда катта мониторда порнографик мазмундаги видео қўйилгани муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан 1978 йилда туғилган И.И.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, И.И. хусусий корхонада ҳайдовчи лавозимида ишлаб, қўшимача равишда корхонага тегишли мониторларга реклама жойлаш вазифасини бажариб келган. 31 март куни И.И. Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторига 20 тадан ортиқ видеоматериални жойлаган ва мониторда порнографик мазмундаги видео намойиш этилишига сабабчи бўлган.
Суд ҳуқуқбузарнинг кўрсатмаси, ишга доир ҳужжатларни ўрганиб қарор қилди. Унга кўра И.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари(13 млн. 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Видеоматериалларни мониторга жойлашда фойдаланилган мобил телефон ва симсиз интернет тармоғига уланиш аппарати давлат фойдасига мусодара қилинди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.