ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Бир муддат аввал таниқли эстрада хонандаси Самарқанддаги лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган, вояга етмаган қизнинг номусига теккани ҳақида хабар қилинган эди. Шундан сўнг, ушбу шахс эстрада хонандаси Жасур Умиров деган тахминлар пайдо бўлиб, ҳолат юзасидан қайта текширув тайинлангани ва жиноят иши очилгани хабар қилинди.
Айни пайтда Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар беришича, вояга етмаган Ш.М.ни хонанда Ж.У. номусига текканлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар бўйича 09.10.2020 йилда Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вояга етмаган Ш.М. адвокати М.Рустамова билан биргаликда вилоят прокуратурасига мурожаат этишиб, Ж.У.га нисбатан бўлган жиноят иши тергов ҳаракатларидан норозиликларини баён этишган.
Мурожаат Самарқанд вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан ўрганилиб, ариза муаллифи адвокати М.Рустамова иштирокида ўзи раҳбарлигида вилоят прокуратураси ва ИИБ масъуллари иштирокида 2020 йил 18 декабрь куни қабул қилиниб, жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ва тез кунларда қонуний қарор қабул қилиши таъкидланди.
Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми "а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Жиноят иши тергови вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан алоҳида назоратга олинди, дейилади хабарда.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.