www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8028]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1036]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2958]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4790]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8799]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1118]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3436]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [217]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [295]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [615]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2049]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2451]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4412]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 15
Гостей: 15
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolbjk, steklodelosu, SaleAwaw, nineliVah, ingesty, ninelVah, isoyuaje, haxinaq

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Май » 10 » Келинми ёки хизматкор?

21:43
Келинми ёки хизматкор?
Кекса ёшли ҳамкасбимиз билан аёллар маънавий дунёси, юриш-туриши хусусида суҳбатлашганимизда устоз опахонимиз қайноналардан домангир эканликларини куйиниб гапирдилар:
— Ўн тўққиз- йигирма ёшли талаба қизчаларни келин қилишади-да, кейин "рўзғор ишларига уқуви йўқ”, "қачон қарасам ухлаб ётган бўлади”, "эрта туролмайди” деган баҳонайи важлар билан қиз узатган оналарнинг тинчини бузиб юришади.

Келин хизматкор, дегани эмас-да! Келинга ўзи тушган хонадон наслининг давомчиси, она сифатида қараш керак. Элликка кирмаган қайнона бир қоп бўлиб чошгоҳгача ётсину, йигирмага ҳам тўлмаган навниҳолгина келинчак тонгги тўртда уйғониб, ҳовли-кўча супурсин, оила аъзоларининг ҳар бирига алоҳида нонушта тайёрласин, нонушта дастурхонини йиғиштириб, идшларни ювиб апил-тапил дарсига ё ишига борсин, деб қаерда ёзилган экан? Гап-гаштакларда аёлларнинг сўзига эътибор берсам орзу-ҳавасида маъни-мантиқ йўқ. "Келин олиб хизматимга шайласам” эмиш.

Ҳой, барака топкур, момоларимиз "Худоё, ўз қўл- оёғимиздан қолдирмагин. Бандангга зориқтириб, Ўзингдан ўзгага муҳтож қилиб қўймаган” деб дуолар қилганлар. Биз бир қоп гўшт бўлиб, давраларнинг тўрида ёноғимизни қип-қизил қилиб ўтирамиз, куч-қувватимиз ўзимизда, битта экан-ку, тўртта келиннинг бир кунлик ишини бир соатда бажариб қўядиган ғайратимиз бору, келиннинг хизматига хомтама бўлишимиз нимаси? Бировнинг боласига зулм қилиш эмасми бу? Аллоҳдан ҳам қўрқиш керак-да, бундоқ...

Одам нима учун келин қилади?!..

Суҳбат жараёнида устознинг аччиқ гапларидан уялиб кетдим. Укамга қиш фаслида келин туширдик. Тонгда онам уйғониб ҳовлимизни супуриб, сигирни соғиб, нонуштага ширчой тайёрлаб, човгумларни ювиб-артиб қўярдилар. Жаҳлим чиқиб онамга:

— Мазза қилиб ётавермайсизми? Сиз тийинлаб пул жамғариб келин қилдингиз. Ўзингиз киймаган кийимларни қилдингиз, ўзингиз ўтирмаган уйларга келинни ўтқизиб қўйдингиз. Ўзингиз емаган таомларни дастурхонга қўйиб, тўй бердингиз. Келин ҳовли супирсин, ош-овқатингизни қилиб, икки букилиб "яна нима юмуш бор, ойижон?” деб турсин. Хизматингизни қилсин-да энди. Одам нима учун келин қилади?- дегандим, онам мендан хафа бўлдилар:

— Мен хизматкор олмадим, қизим. Ўғлимга тан маҳрам, жуфти ҳалол олиб бердим. Отанг иккаламиз бўйнимиздаги қарздан қутулдик. Келин келмасдан олдин мени ҳовлимни ким супурарди? Овқатимни ким тайёрлаб, чойимни ким дамларди? Шу пайтгача ҳовли-жойим супурилмай қолганмиди? Менга ҳеч кимнинг хизмати керак эмас! Келин ўғлимнинг оиласини яшнатиб, бахтини бутун қилиб, рўзғорини гуллатса, этагимни неварага тўлдирса бўлгани. Мен ҳам бир пайтлари келин бўлганман. Қайнонам раҳматли бир марта бўлсин қайноналик қилиб иш буюрмаганлар.

Ишдан келганимда чой дамланиб чойнакпўш кийдириб қўйилган, қозонда овқат бўларди. Аввал бафуржа овқатланиб олардим, сўнг уй юмушларига киришардим. Келин - фарзандим ортидан келган фарзандим. У қийналса менга яйрармидим? Менга келинга буйруқ бериб бошида қамчи ўйнатиш шарт эмас. Сенга кимдир зулм қилса, мен чидай оламанми? Келин ҳам бировнинг жонидан бунёд бўлган жигарбанди. Мен қизини оғринтирсам, онаси азоб чекади. Аллоҳдан қўрқиш керак, болам...

Тўғриси, онамнинг шу гапларидан кейин ҳам фикрим ўзгармаганди. Қайтанга, улардан ранжигандим "уч қават кўрпача устида, савлат тўкиб, келиннинг хизматидан фойдаланиб, қош кериб ўтирмайдиларми?! Тонгда туриб ҳовли супириш, мазали тамаддилар тайёрлаб қайнона-қайнотанинг оғзига тутиш келинликнинг бор-йўқ зийнати-ку”, деб ҳисоблардим. Устознинг гапларини эшита туриб, гўё улар юрагимдаги фикрни уқиб, менга танбеҳ бергандай хижолат чекдим.

Бу борада айрим юртдошларимизнинг ҳам мулоҳазалари билан қизиқдим:

"Қайнонамнинг молпарастлиги отамнинг бошини еди”

Мадина, 24 ёш: - Келинга хизматкор сифатида қарашни қўяверинг, келин олишни бойлик олиш манбаи деб биладиган қайноналар ҳам бор. Маҳалламизда кўпни кўрган, тўрт ўғилни уйлаб, уч қиз чиқарган, фахрий ўқитувчи онахон яшайдилар. Маҳалланинг тўй-тадбири, аза-мотами онахоннинг маслаҳатларисиз ўтмайди. Ўша онахон бир аёлнинг жон бераётганидан устида турган эканлар. Аёлнинг жони чиққанидан кейин келини:

— Аяжон, кўрдингизми, қайнонам бўкириб ўлдилар-а?- дебди. Хола "Астағфуруллоҳ, денг келинпошша, ким қандай ўлади, буни ҳеч биримиз билмаймиз, Худо билади. Қайнонангиз ҳақида шундай дейишингиз яхши эмас. Шу ердаги гап шу ерда қолсин, оқила бўлинг, гапингиз кўчага чиқмасин” деб уни койибдилар. Келин ҳам анойи эмас экан "Эй, ўлгани чин бўлсин, аяжон! Ота-онамни эзиб юборди қайнонамнинг тийиқсиз орзу-ҳаваслари! Ҳали деворга осадиган телевизор дедилар, ҳали музлаткич дедилар, "отанг кондинционер олиб келмади”, "онанг ҳайитларда йўқлов юбормайди, пастсанлар, гадойсанлар” деб ерга уравердилар, камситавердилар. Ажарашаман, десам адам раҳматли унамадилар.

Қайнонамнинг молпарастлиги адамнинг бошига етди! Онам уч жойда фаррош бўлиб ишлайдилар. Келин бўлганимга беш йил бўлибди, беш йилдан бери онам қизим борган жойида тиниб тинчсин деб, рўшнолик кўрмадилар. Қайнонамнинг орзу-ҳавасидан ортмади топганлари. Учта синглим аллақачон узатиладиган ёшга етишган, онамда ҳеч вақо қолмади. Қайнонам отамнинг умрига зомин бўлгани, онамнинг хўрлангани, сингилларимнинг бахти бойлангани учун ҳали қабрида ҳам жавоб берди...” деган экан. Ая аёллар жамланган бир издиҳомда бу воқеани ибрат бўлсин деб гапирибдилар...

Келиннинг вазифаси фақат хизмат қилиш эмас

Мукаррамхон ая, фахрий шифокор, Фарғона вилояти: - Келин хизматкор, уй ишларини бажаришга мажбур эмас-куя, аммо келинликнинг зийнати, гашту завқи ҳам айнан шу елиб-югуриб қайнона-қайнота, куёв ва унинг яқинларига хизмат қилишда-да! Келин қўл-оёғи чаққонлиги, пазанда, чевар эплилиги билан борган жойида ҳурмат-эҳтиром қозониши, ўзига имтиҳон нигоҳи билан қараётганларнинг дуосини олиши ўзбекчиликнинг яна бира ёзилмаган қонунларидан.

Лекин ёшгина келинчакларни тонг қоронғусида уйғотиб, совуқ кунларда кўча-ҳовлиларга челаклаб сув септиришга қаршиман. Келинлик пайтида қиз боланинг жисмида тўсатдан ўзгаришлар рўй беради. Бундай пайтда келин имкон қадар иссиқроқ кийиниб юриши, ўзини эҳтиёт қилиши шарт. Чунки келиннинг вазифаси фақат уй юмушларини бажариш эмас, балки наслни давом эттириш, келгусида соғлом, ақлли фарзандларни дунёга келтириб, жамиятга комил инсонларни етиштириб беришдир. Қайноналар мана шу ҳақиқатни унутмагани маъқул...

Азалдан ўзбек аёли ориятли, кўнгил кўзи тўқ, фаҳм-фаросат бобида беназир хилқат сифатида танилган. Жумладан оила, турмуш ва чин аёллик илмининг нуқтадони сифатида кўз ўнгимизда гавдаланадиган сиймо ҳам- ўзбек қайнонаси! Ҳар ишда уқувсиз, нўноқ келинчакка ибрат бўлишга арзигулик феъл-атвори билан таҳсинга лойиқ қайноналаримиз мулоҳазаларимизга қандай муносабатда эканлар? Марҳамат, сўз сизга!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Ko'rganlar:: 16 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #новости, #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #news, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика