ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Саноат маҳсулотлари ярмаркаси, кийим-кечаклар ярмаркаси, китоб ярмаркаси, бошқа кўп хил ярмаркалар бўлиши кўпчиликка маълум. Лекин келинлар ярмаркаси бўлиши кишининг тушига ҳам кирмаган. Марокашнинг Атлас тоғлари этагида жойлашган Имилхил деган сўлим қишлоқда ҳар йили кеч кузда келинларнинг уч кунлик ярмаркаси ўтказилади. Мамлакатнинг турли бурчакларидан йўлга чиққан сулув қизлар ва оила қуриш иштиёқида юрган йигитлар туяда, отда, аравада, ҳатто пиёда юриб Имилхил қишлоғидаги махсус майдонга йиғилишади. Ярмарка очилгач, йигитлар қизларни бамайлихотир синчиклаб томоша қилиб, кузатиб юришади. Шу тариқа ўзларига муносиб қаллиқ танлайдилар. Тенги билан топишган ҳар бир йигит 20 дирҳамдан пул тўлаб никоҳ қоғози олади. Вилоят бошлиғи келиб ҳамма келин-куёвни бир йўла никоҳлайди. Шундан кейин келинларнинг исм-шарифлари махсус дафтарда қайд қилинади. Никоҳнинг расмий қисми тугагач, ўйин-кулги, никоҳ базми бошланади. Никоҳ базмидан сўнг келин шу ердан тўппа-тўғри куёвникига йўл олади. Куёвтўра туя ёки отда, жуфти ҳалоли – келинпошша эса унинг ортида пиёда йўлга равона бўладилар. Manba:www.horazm.net -Saytdan olindi.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.