У Зоҳид билан ярашиб олганини маълум қилганди
Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид Рисқиевнинг рафиқаси Камола Артикова қайнанаси билан жанжаллашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди.
Камола Артикова саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда унга кузатувчиларидан бири қайнанаси билан алоқаси яхшимаслиги сабаб алоҳида яшаши ҳақидаги гапларга аниқлик киритишни сўраган. Хонанда бу ёлғон эканини, қайнанасини ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўришини, ҳамиша у билан бирга эканини таъкидлаган.
«Ҳаммамиз бирга яшаймиз. Ким-ким билан чиқиша олмасам ҳам ойижон билн зўр чиқишаман. Биз қаерда яшасак улар ҳам биз билан . Уларни ёлғиз ташлаб қўймимиз», — дейди Камола Артикова.
Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид билан яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган.
Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди.
Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади.