www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10752]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1858]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3461]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6181]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10837]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1491]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2569]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3598]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5047]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Arthurcrums, Zelenawtc, Zelenahif, Zelenaati, Zelenapin, Zelenavqa, eddievw69, Zelenaqkn, Zelenapmw, Zelenayok, Zelenajet, Invillamoxy, Zelenanuy, Zelenacrt, zarabsite, energenhal, vilmaem18, wildacx69, stoneNoise, bitlevex, MichaelRof, JasonRox, stoNoise, teleenhal, Mesrinespo, telenhal

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Декабрь » 16 » Йўловчиларга берилмаган қайтим кимнинг чўнтагини тўлдиряпти?


11:25
Йўловчиларга берилмаган қайтим кимнинг чўнтагини тўлдиряпти?
Бир неча кун аввал Тошкент кўчаларида бир-бири билан "қувлашмачоқ” ўйнаётган автобуслар акс этган видеотасвир ижтимоий тармоқларда тарқалди.  "Шоввоз” ҳайдовчилар тезда ўз қилмишига яраша жазосини олди. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Маъмурий судининг жорий йил 11 декабрь кунидаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 128- ва 134 – моддаларида назарда тутилган хуқуқбузарликларни содир этганликлари учун ҳар икки ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Ҳуқуқбузарлар жазосини олди. Аммо муаммо шу билан барҳам топди, дейишга ҳали эрта. Худди шу ҳолат бошқа жойларда ҳам бўлмайди, деб айта оламизми? Афсуски, "учар”автобус ҳайдовчиларини бошқа жойларда ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, бугун биз Самарқанд шаҳрида йўналишлар бўйича ҳаракатланаётган автобуслар ҳақида фикр юритмоқчимиз.

Ким тезроқ, ким баландроқ…

Мабодо сиз шаҳарга меҳмон сифатида ташриф буюрсангиз  ва керакли манзилга етиб олиш учун Самарқанд шаҳридаги турли йўналишлар бўйича ҳаракатланадиган автобусга чиқмоқчи бўлсангиз, энг аввало асабларингиз мустаҳкам бўлиши лозим. Бекатда автобусингиз келишини кутиб тураркансиз, бақиров овоздан чўчиб тушишингиз табиий. Автобус кондуктори қулоқни қоматга келтиргудек овоз билан бекатда  автобус кутиб турган йўловчиларнинг диққатини ўзига тортмоқчи бўлади. Ҳатто бошқа йўналишли автобусга чиқмоқчи бўлган йўловчиларни ҳам ўзининг автобусига чиқишга ундайди. Бу ҳол четдан кузатган одамга жуда хунук кўринади. Самарқандга ташриф буюрган сайёҳлар  бу ҳолатни кўриб мийиғида кулиб кетса, асло ажабланмаймиз.

Бу ҳам майли. Йўловчилар кўп тўпланадиган бекатларда автобуслар узоқ вақт қолиб кетади. Мақсад битта – кўпроқ йўловчини автобусга  чиқариш. Бунинг учун кондуктору ҳайдовчилар бор "маҳоратларини” ишга солишади. Ҳатто бир-бири билан даҳанаки айтишувга ҳам боришади. Йўловчи автобуснинг юришини  кутиб диққати ошгани етмаганидек, ҳайдовчиларнинг "жанги”дан ҳам асаблари бузилади. Йўловчилар автобуснинг юришини кутиб, манзилга кеч қолаётгани ҳайдовчиларнинг парвойига ҳам келмайди.

Бу ҳол фақатгина бекатда қолиб кетсаку, майли эди. Аммо бир  йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобуслар  пойга  ўйнаши одатий ҳол бўлиб қолган. Навбатдаги бекатга "рақиби”дан олдинроқ етиб бориш,  у ерда автобус кутиб турган йўловчиларни олиш учун ҳайдовчилар автобусни шу қадар тез ҳайдайдики, йўловчиларнинг хавфсизлиги улар учун аҳамиятсиздек. Ҳатто автобусни шартта тўхтатиб, катта йўл ўртасида бир-бири билан тортишувига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳақда матбуотда, ижтимоий тармоқларда  кўп бора ёзилди, аммо натижа ҳамон ўша-ўша.

Тома –тома кўл бўлур…(ми?!)

Самарқандда жамоат транспортидан фойдаланиш нархи 1400 сўм қилиб белгиланган. Мабодо сиз кўпроқ миқдорда пул берсангизу,  кондуктор қайтимини қайтармаса, ажабланманг қўя қолинг. Бу ҳолга самарқандликлар аллақачон кўникиб кетишган. Айтайлик, сиз 2000 минг сўм пул узатдингиз, кондуктор эса сизга 500 сўм қайтаради. "Инсофини бўри еб қўйганлар” эса тиғиз пайтлигини баҳона қилиб, қайтим йўқлигини айтади ва  йўловчининг ҳақини бермай қўя қолади.  Нега қайтим бермаётганининг сабабини эса "майда пул йўқ”лиги билан изоҳлашади. Бу ҳол самарқандликларнинг ижтимоий тармоқдаги сегментида  норозиликларга сабаб бўлсада, ҳалигача чора кўрилгани йўқ. Кондукторлар ва ҳайдовчилар ўзим хон, кўланкам майдон қабилида иш тутиб, йўловчиларнинг истеъмолчилик ҳуқуқини менсимайди. Боз устига, йўловчиларга йўл паттаси ҳам берилмаслиги сир эмас. Ўз-ўзидан савол туғилади: йўловчиларга берилмай қолган қайтимлар кимнинг чўнтагини қаппайтиряпти? Бу ҳақда мутасадди ташкилотларнинг хабари бўлмаслиги мумкин эмас. Чунки ижтимоий тармоқлардаги самарқандликлар гуруҳларида бу мавзу  мудом тилга олинади. Ёки патта берилмаслиги ва йўловчиларга қайтим қайтарилмаслигидан йиғилиб қолган  маблағ тома-тома кўлга айланадими?

Таққослаш учун мисол келтирмоқчимиз: Тошкент шаҳрида жамоат транспортларидан фойдаланаётган йўловчиларга 500, 200, 100 ва 50 тийинлик чақалар билан қайтим қайтарилади.  Шу ўринда йўловчиларнинг ҳақидан уриб қолаётганларга эслатмоқчимиз: бировнинг ҳақи асло буюрмайди, у ҳатто чақа бўлса ҳам.

Либосига қараб…

Русларда "Либосига қараб кутиб олинади, ақлига қараб кузатилади” деган мақол бор. Албатта, бу мақолда инсоннинг ақл- фаросати либос билан ўлчанмаслигига ишора қилади. Аммо шундай жойлар борки, у ерда либос инсоннинг кўрки  сифатида намоён бўлади. Бу  гапни автобус ҳайдовчилари ва кондукторларга нисбатан ҳам ишлатишимиз мумкин. Самарқандда жамоат транспортларида ҳайдовчи ва кондукторларнинг либослари ҳавас қиладиган даражада эмас. Кимдир спорт кийимида бўлса, бошқаси  бозор-ўчарга киядиган либосда. Либосларнинг тозалиги кишида ҳавас уйғотмайди. Аслида, ҳайдовчи ва кондукторлар белгиланган формада бўлиши ва йўловчида хушкайфият уйғотиши керак эмасми? Мутасадди ташкилотлар автобус ҳайдовчилари ва кондукторларининг иш пайтида киядиган либосларини назорат остига олиш пайти келган, деб ўйлаймиз.

Шу ўринда ҳайдовчи ва кондукторларнинг йўловчиларга нисбатан муомаласи ҳақида ҳам эслатиб ўтсак. Йўловчилар автобуслар бекатларда кўп туриб қолиши ҳақида эслатишса, баъзи ҳайдовчилар қўпол муомала қилиб, "ёқса шу, ёқмаса таксида юринг” дейишади. Автобус ҳайдовчи ёки кондукторнинг шахсий мулки эмаски, у йўловчига бундай муомила қилса. Қолаверса, шахсий мулки бўлган тақдирда ҳам қўпол муомала қилишга унинг ҳақи йўқ.

Маънан эскирган

Гап Самарқанддаги жамоат транспортлари ҳақида, айниқса, автобуслар ҳақида борар экан, уларнинг аҳволи ҳақида таассуф билан гапирмоқдан бошқа илож йўқ. Самарқандда шаҳар ичи ва шаҳардан ташқарида ҳаракатланаётган автобусларнинг асосий қисми  маънан эскирган. Кам сиғимли автобуслар тиғиз пайтда – эрталаб аҳоли ишга отланган ва кечки пайт манзилига қайтаётган пайтда кўп миқдордаги йўловчини сиғдиришга қодир эмас. Шу сабабдан кичик сиғимли автобусда тиғиз пайтда йўловчилар тиқилиб қолишга мажбур. Ёзнинг жазирамасию қишнинг совуқ кунларида бу ҳол йўловчиларнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлади.

Боз устига, автобуслар маънан эскирган. Ўриндиқлари кир-чир, йиртилган, автобус ёзда иссиқ,қишда совуқ. Ваҳоланки, дунёнинг кўпгина мамлакатларида жамоат транспортлари иситувчи ва совитувчи мосламалар билан жиҳозланган. Йўловчи ўзи фойдаланаётган жамоат транспортида қулайликни ҳис қилиши лозим. Бу бир жиҳатдан йўловчига кўрсатилаётган ҳурмат ифодасидир. Йўловчи биринчи галда мижоз. Мижознинг хоҳишлари эса ҳурмат қилиниши лозим.

Автобусда  йўловчиларга қулайлик яратиш учун йўловчи чиққан ва кейинги бекат овоз кучайтиргичлар орқали эълон қилинса, айни кўнгилдаги иш бўлур эди. Афсуски, ҳозирча самарқандликлар кондукторларнинг бақироқ овозини эшитишга мажбур. Бу эса ҳар доим ҳам ёқимли эмас.

Шу ўринда Самарқанд автобусларида қайта-қайта дуч келадиган ҳолат ҳақида сўз юритмоқчимиз.  Юқорида тилга олинганидек, самарқандлик автобус ҳайдовчилари автобус салонига кўпроқ йўловчи олиш учун ҳаракат қилишади. Бунинг учун белгиланмаган жойда автобусни тўхтатиб, қўл кўтарган йўловчини салонга чиқаришади. Аммо йўловчи белгиланмаган жойда тушиб қолмоқчи бўлса, автобусни тўхтатишмайди. Тўғри, белгиланмаган жойда транспорт воситасини тўхтатиш  белгиланган тартибларга хилоф. Аммо ўз фойдасига келганда нега белгиланмаган жойда ҳам автобус тўхтатилади?

Самарқандда кечки пайтда жамоат транспортида ҳаракатланмоқчи бўлган одам фақатгина трамвайдан фойдалана олиши мумкин. Чунки кечки соат 18-19дан кейин автобусларни ҳатто чироқ ёқиб ҳам топа олмайсиз. Борлари ҳам белгиланган йўналишга етказиб бормайди. Ҳайдовчи "Гаражга кетяпмиз” деган баҳона билан йўловчиларни манзилига етказмай, ярим йўлда тушириб кетади. Ваҳоланки, автобуслар кеч соат 23.00гача ҳарактланиши белгиланган. Аммо бу пайтда фақатгина трамвай ва таксилар шаҳар ичида ҳаракатланади. Аммо бирор сабаб билан бу вақтда  шаҳарга ёндош туманларга кетмоқчи бўлган одам қандай қилиб манзилига етиб боради?  Ёки автобуслар чиндан ҳам ҳайдовчиларнинг шахсий мулкимики, истаган пайтда ҳаракатланишни тўхтатиб қўйса?

Мақоламизда Самарқандда шаҳар ичида ҳаракатланаётган  автобуслар ҳақида сўз юритдик.  Самарқанд вилояти транспорт бошқармасидан бу борада муносабат кутиб қоламиз.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 18 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #uznews, #xabarlar, #Yangiliklar, #habarlar, #news, #Yangilik, #ahborot, #новости, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика