www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10566]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [117]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [495]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3441]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6079]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10659]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1486]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [275]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2540]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [490]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3565]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5030]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Arthurcrums, kazlentakz, YuljaStich, zomroart, tonyup11

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Ноябрь » 12 » Юлдуз Усмонова ва Охунжон Мадалиевнинг "кирдикорлари"


08:24
Юлдуз Усмонова ва Охунжон Мадалиевнинг "кирдикорлари"
Шу кунларда кӯпчиликнинг оғзида бир гап: санъаткорлар хайрия қилишдими, йӯқми? Қилишган бӯлса, нега ошкора айтишмади? Нима ҳаққи бор беркитишга... ва ҳоказо.
Хуллас, билганам, билмаганам шу ҳақда бир гапириб қӯймаса, кӯнгли жойига тушмаяпти. Аксарияти яхши гаплар эмас.

Шу баҳона мен ҳам иккита санъаткорнинг "кирдикорлари" ҳақида ӯзим билганларимни айтмоқчиман.

Биринчиси, раҳматли Охун Мадалиев билан боғлиқ. Ака билан анча қадрдон эдик. Ӯтишидан бир ҳафта олдин ҳам Тошкентда кӯришиб, роса отамлашгандик. Совуқ хабар тӯсатдан келди. Жанозага етиб боролмадиму бир-икки кун ӯтиб, фотиҳага бордим. Маъракада оддий-оддий одамларнинг, Охунжон маҳалламизга мактаб қуриб берганди, кӯчаларимизни асфальт қилдирган эди, қӯли юпқаларнинг рӯзғоридан хабар олиб турарди, деган гаплари очиғи, менга янгилик бӯлган эди. Чунки ӯша пайтгача на Охун аканинг ӯзи, на ён-атрофидагилар бирор марта бу ишлар ҳақида гапирганини эшитмаган эдим. Ӯшанда халқимиз нафақат катта ҳофизидан, саховати ҳам санъатидек баланд ӯғлидан ҳам айрилиб қолганини англадим.

Иккинчи воқеа, ӯрни кеб қолганда ҳамма чайнашдан эринмайдиган, лекин барибир концертларига билет қидириб юрадиганимиз Юлдуз Усмонова ҳақида. Опа Олий Мажлисга депутат бӯлганларида у кишининг сайловчилари билан учрашувини "Давр" мухбири сифатида ёритиш менинг чекимга тушди(ҳамма депутатларнинг сайловчилари билан учрашувлари ТВда кӯрсатиларди). Эрта тонгда Фарғонага учдик. Аэропортда устозимиз, "Ахборот"нинг водий бӯйича мухбири Муҳаммаджон ака Обидов кутиб олдилар. Фарғонадан опа сайланган Фурқат туманига йӯл олдик. Йӯлда Муҳаммаджон ака, Юлдузхон, сайловчиларга сизнинг номингиздан совға қилгани 50-60 та китоб оволдим, дедилар. Опа, раҳмат, дедилару бошқа гап гапирмадилар. Қӯқонга етганимизда, шу ерда тӯхтаб ӯтайлик, дедилар. Тӯхтадик. Китоб дӯконига кириб, боягиларнинг ёнига Юлдуз опа яна 200 тача китоб олдилар. Машинанинг юкхонасига зӯрға жойладик.

Учрашув зӯр ӯтди. Китоблар ҳам тарқатилди. Анжуман бӯлган коллеж шундоққина туман шифохонасига қӯшни экан. У ёққаям ӯтилди. Бӯлимларни айланиб юриб, бир палатага кирсак, эндигина кӯпайишган ёшгина аёлни чақалоғи билан шу хонага опкириб туришган экан(балки атайин қилишгандир). Дӯхтирлардан бири опага, Юлдузхон, шу қизалоқ сиз келган пайтда туғилгани учун ота-онаси сизнинг исмингизни қӯйишди, деди. Опа "ялт" этиб Муҳаммаджон акага қаради, ака астагина бош ирғадилар. Юлдуз опа бӯйнидаги бармоқ йӯғонлигидек тилла занжирни шартта ечиб, чақалоқнинг онасига бераркан "Бу сизга суюнчи, фақат шарти, шу қизалоқни узатганингизда тӯйига айтасиз, бир тийинсиз хизмат қилиб бераман", деди. Атрофдагилар қий-чув қилиб қарсак чалиб юборишди. (Тилланинг қийматини у қадар билавермайману ӯзимча, бунинг пулига Тошкентда икки хонали уй берса кер-а-а-а-к, деб ӯйлаганман. Уйга чамалаганим, ӯзим у пайтда уйсиз, ижарада турардим).

Кейин Марғилонга, опанинг ота уйига кетдик. Оналари Раҳимахон ҳожи ая дамлаган ошни кӯплашиб "чангини чиқардик".

Қизиғи, Тошкентга қайтиб келиб, опа билан хайрлашаётганимизда бӯлди. Опа мени бир четга тортиб, "Соҳибжон, бояги занжир совға қилган жойимни кӯрсатманглар, илтимос", дедилар. Мен, "Нега, Юлдуз опа? Лавҳанинг энг қизиқ жойи шу бӯлади-ю, зӯр чиқади", деб тайсаллансам, "Э... укажон, ёшсиз, ҳали билмайсиз, гап-сӯз кӯпаяди", деб кӯнмадилар. Хӯп, дедиму лавҳага барибир ӯша воқеадан
уч-тӯртта кадр қӯшвордим. Лавҳа эфирга кетганидан кейин Опа мендан анчагача аразлаб юрди.

Бу воқеаларга анча, чамаси 20 йиллар бӯлди. Ӯша чақалоқ ҳозир катта қиз бӯлиб узатилибам кетгандир. Айтишган бӯлса, балки Юлдуз опа ваъдасини бажариб, тӯйларида хизмат ҳам қилгандир. Буёғидан бехабарман, чунки кейинги пайтда Юлдуз билан салом-алигимиз анча камайган. Лекин, мен ӯшанда кӯзим билан кӯрганим, қулоғим билан эшитганимни ёздим. Демоқчи бӯлганим: бир одам ҳақида гапирганда сал эҳтиёт бӯлганимиз маъқул, унинг биз билмайдиган, лекин бизникидан кӯпроқ яхши ишлари бӯлиши мумкин.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 28 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #xabarlar, #ahborot, #uznews, #newsuz, #habarlar, #Yangilik, #новости, #news, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика