 Тошкент метрополитеннинг «Пушкин» бекатида 2000 йилда туғилган фуқаро қасддан поезд йўлагига ўзини ташлаганлиги ҳақида хабар чиқарилганди. Аниқланишича, 14 апрел куни соат таҳминан 17.30 ларда «Пушкин» метро бекатида 22 ёшли эркак ўзига таниш бўлган қиз билан ўзаро муаммоси борлиги туфайли гап талашиб, келиша олмаганидан сўнг ўзини электропоезд тагига ташлаган, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Фуқаро тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилганида, унга ҳеч қандай тан жарохати етмагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT |
Ko'rganlar:: 37 |
Добавил: www.horazm.net
| Рейтинг: 0.0/0 |
|