www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8632]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1220]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [462]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3097]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5019]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [57]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1247]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [240]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [296]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [685]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2138]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [469]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2686]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4563]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [38]
Статистика




Онлайн всего: 27
Гостей: 27
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Alisamoky, REMONTDorn, MASHIAHDorn, Servicejru, Bernardjerly

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2019 » Август » 14 » Янги келинимнинг интернетда беҳаё расмлари бор екан!

14:10
Янги келинимнинг интернетда беҳаё расмлари бор екан!
— Йиллар ўтгани сайин ҳамма ҳам улғайиб, эс-ҳушини йиғиб оларкан. Аслида, ўзим ҳам унчалик кекса эмасманку-я, аммо ҳозир қарашларим анча ўзгарган. Ёшлигимда хато ишларим кўп бўлгани учун ҳам, болаларимга доим қаттиқ турдим. Уларнинг тарбиясига, юриш-туришига аҳамият қаратдим. Ортидан ёмон гап эшитмаслик учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Шукрки, шу кунгача фарзандларим ҳақида бирор ножўя сўз қулоғимга чалинмади. Аммо…

Катта ўғлимни уйлаганимга беш йил бўлди. Навбат кичигига етганда, рафиқам жуда кўп қизларнинг эшигига борди. Қиз гоҳ ўғлимга ёқмаса, гоҳ аёлим бурнини жийириб келарди. Охир-оқибат оиламизга мос келадиган оилани, ота-онаси бамаъни бўлган бир қизни топдик. Ҳаммадан кўп ўғлимнинг оғзи қулоғида. Очиғини айтганда, ўғлим ташқи кўринишга катта эътибор қаратгани учун ҳам, қизларнинг чиройига қараб танлаётганини билардим.

— Албатта, ёқтирганингга уйланишга ҳақлисан, бироқ чиройни биринчи ўринга қўйма, болам…

— Дадажон, ахир ҳар куни кўрадиган одамим кўнглимга ёқиши керак-ку, биринчи ўринга эмас-у, иккинчи ўринга қўяман-да!

Гапларимни ҳазилга олиб, танбеҳларимга у қадар бош қўшгиси келмасди кенжамнинг. Мен ҳам яшайдиган ўғлим дедим-у, келинимизнинг ота-онасига қараб, баҳо бериб қўя қолдим. Келиннинг ота-онаси чиндан зиёли одамлар. Гап-сўзи, юриш-туриши ҳавас қилса арзигулик даражада ва замонавий. Хуллас, иккала томон бир-биридан мамнун, бекаму кўст тўйни ҳам ўтказиб олдик. Келинимиз бошқа келинлар сингари эрта туриб, кўча-ҳовлиларни супуриб юрганида ҳаммаси жойидадек туюлди ва ҳатто бундан бошим осмонга етиб, уларни хорижга, дам олишга юбордим. Ҳаммаси мана шундан кейин бошланди…

— Дада! Ойи!..

Катта ўғлимнинг остонадан бақириб кирадиган одати йўқ эди. Аёлим иккимиз хавотирдан сакраб тушдик.

— Тинчликми, нега бақирасан?!

— Э-э ойи, кўрмайсизми келинингизни, нима ишлар қилиб юрибди?!

— Вой, шўрим, сенинг хотининг нима ҳам қиларди, ювошгина-ку ўзи…

— Ойи-и! — онасининг гапини бўлди ўғлим. — Мен кичкина келинингиз ҳақида гапиряпман, менинг хотиним у қилган ишни қилса, ўлдириб қўярдим-ку!

— Ўзингни босиб ол, болам. Нима бўлди ўзи? — дедим мен.

— Дада, бу келинингиз менга интернетдан SMS ёзибди. Ҳа, бу келинимиз замонавийдир-да, деб «Яхши дам олинглар келин, укамга салом айтинг», деб қўя қолгандим. Эртаси куни бир дунё расмларини юборибди. Ҳар хил расмлар, уларни сизларга кўрсатишга ҳам уяламан рости.

— Янги келиннинг қайноғасига хабар ёзиши уят, фаросатсизлик-ми?!

— Ҳа, бу жуда катта муаммо эмас-ку, ўғлим, балки ҳозир бу оддий ҳолдир-да, ҳ-ҳалиги…

— Соддасиз-да, ойи, соддасиз, дада! Мана бу расмларни кўринглар!..

Ўғлим ўша митти қутисини онасининг бурнига олиб келиб, нималарнидир кўрсатганди, хотиним бечоранинг ранги оқариб, ўтириб қолди. Орада мен катта ўғлимни сўкиб кетдим, «Йўқ жойдан муаммо чиқарма!» деб бақирдим. Аммо ўша расмларни кўргач… Келиним (ҳар ҳолда, биз келин деб биладиган қиз) очиқ кийимларда суратга тушган, буниси ҳам у қадар қўрқинчли эмаску-я, лекин бегона эркаклар билан қўл ушлашиб… хуллас, алламбало суратлар эди. Бугунги жадал ҳаётимиз қанчалар тезлик билан илгарилаётганини, ёшларимиз кийинишдан тортиб гапиришгача ғарбга тақлид қилаётганини биламан. Лекин бунчалар замонавийлик!..

— Бегона йигитлар белингдан ушлаб турганда расмга тушишга тушибсан, буни ҳеч бўлмаса, тўйдан кейин йўқотмайсанми аҳмоқ! — Ўғлим ҳовли ўртасида ўзига келолмай бақирарди.

— Ҳали Икромжон кўрса нима бўлади? — аёлим ҳамон шок ҳолатида базўр гапирди.

— Эҳ, онажоним, буни ўша латта ўғлингиз кўрмаган дейсизми? Кўрмай қоладими ахир, ҳозир ҳамманинг қўлида телефон, интернет бўлса! Бу аҳмоқ келин ким-кимга, менга дўстлик таклифини юборган анави сўтак эрига юбормай қолармиди?! Ўлдириб қўйгим келяпти иккаласини ҳам, ўлдириб…

— Бас қил, етар! — гапга нуқта қўйдим мен. — Келишсин, кейин гаплашамиз…

Ўғлим ва келиним дам олишдан қайтгач, бу масалани ўзаро ўртага ташладик. Афсуски, ўғлим келинимизнинг бу суратларини тўйдан аввалроқ кўрган ва бир-икки эътироз беришдан нарига ўтмаган экан.

— Ойи, дада, бу ахир оддий расмлар-ку, ҳозир ҳамма шундай расмга тушади!

Биз келинимизнинг эрта туриб, кўча супуришига шунчалик мафтун бўлиб қолганимиздан, унинг лаб буришлари-ю, терс гапиришларини энди кўрибмиз. Ўғлим ҳам худди бегонанинг боласидай жимгина ўтирар, акасининг сўкишларига, қаттиқ гапларига менсимай қулоқ тутарди, холос.

— Вой, мен сизларни умуман тушунмаяпман, намунча жанжал кўтарасизлар?! Акажон, ўзингиз ҳам расмларимга «лике» босдингиз-ку! Тавба?!

Хуллас, бу бемаъни гап-сўзлар катта жанжалга айланиб, келиним нарсаларини йиғиштириб кетишга тушди. Бизнинг ҳай-ҳайлашимизга қарамай, онаси ҳам «Мен қизимни бундай зиндонда қолдирмайман, йигитлар билан расмга тушса тушибди, ҳали ёш бўлса!» деганча қизини қўлидан тутиб, судраб кетди. Мен билан аёлим, эҳтимол, замонавий муносабатларни, ижтимоий тармоқ олами қоидаларини тушунмасмиз, лекин катта ўғлимнинг гапларида чиндан ҳам жон бор. Ўша жин ургур суратлар кўз юмадиган даражада эмас-да! Мен буни замонавийликни тушунмайдиган, ёши катта одам назари билан айтмаяпман. Шунчаки, келинимни қучоғига олиб суратга тушган йигитларнинг «дўстлиги»га чидай олмаяпман, холос. Ўғлим эса аёлини севишини, у билан ажрашиш нияти йўқлигини, ялиниб бўлса ҳам уни олиб келишини айтмоқда. Эр-хотин бошимизни муштлаб, нима қилишни билмай гарангмиз. Катта ўғлим эса ҳар икки куннинг бирида шу мавзуни кўтаради.

— Дада, хафа бўлманг-у, бу ўғлингиз ғирт даъюс чиқди! Тез-да ажратиб олиш керак уни ўша қиздан. Ахир қандай чидайди бу суратларга, ўйлаб ўйимга етолмаяпман? !

— Менинг ҳам кўнглим қолиб кетди дадаси, ҳеч ҳазм қила олмаяпман, эҳтимол, кеч бўлмасидан ажратармиз, — бечора аёлим кўзига ёш олишдан чарчамайди. — Лекин Икром ажрашмайман деб туриб олган, ўқитиб қўйганми, билмайман.

— Ойи, агар анави қизларингиз ҳам интернетга расм қўйса, йигитлар билан гаплашса, мендан хафа бўлишмасин, айтиб қўяй. Олдинлари «Ҳа, майли, ёш-да», расмларига «лике» йиғишга қизиқади, дердим. Энди қарасам, ҳаммаси шу «ҳа майли»нинг ортидан бошланаркан…

Уйимизда интернет мавзуси ҳеч тугамаяпти. Ўғлим шу даражада қўрқиб қолганидан сингилларини ҳатто керакли маълумот олиш учун ҳам интернетга яқинлаштирмайдиган бўлган. Гулдай турмушимизни мана шу майда кўринган, аслида, катта муаммо бузиш арафасида. Бир томондан икки ёшни ажратиш гуноҳ дейман, лекин бошқа томондан, ҳатто пушаймонликни ҳис қилмаган «замонавий» келинимиздан ҳеч умидимиз йўқ. Одамларнинг гапи, ўғлимнинг бошқа қизга яна кўнгил бериб яшаб кетиши, «Биринчи турмуши нега бузилган?» деган саволларнинг ёғилишига-ку ҳали ўтганимиз ҳам йўқ. Ҳозир нима қилишни, нима қилсак тўғри бўлишини ўйлаяпмиз, холос! Менга маслаҳат беринг, қандай ечим энг ҳақ ечим?..

Агар ҳозир келинимизни олиб келсак, у расмларини олиб ташлаш тугул, интернетга кирмасликка ҳам рози бўлмайди. Чуки бу жанжал кўтарилган кундаёқ, унга бу нарсаларни йўқотишни айтганмиз. Лекин у ҳеч бир гапимизга кўнмай, кетаманга тушди, ўғлим унга рухсат берганини айтиб, қаттиқ туриб олди. Ҳаётини интернет деган бало билан шунчалар боғлаган қизни тарбиялаш, у билан бир хонадонда аҳил бўлиб яшаш мумкинми? Илтимос, ҳаётий тажрибаси меникидан кўпроқ бўлган одамлардан ташқари, ёшлар ҳам маслаҳат беришсин. Чунки уларнинг дунёқарашини ҳам ҳурмат қиламан.

Бироқ илтимос, замонавийликни ҳаддан ошиш билан тенг кўрманглар! Акс ҳолда энг муқаддас неъмат — оила неъматидан бебаҳра қоласиз!

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 18 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2019 - 2013

Яндекс.Метрика