ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2021 » Март » 30 » Яхши ёки ёмонга ажратиш осон. Аммо кадр орти…
08:31
Яхши ёки ёмонга ажратиш осон. Аммо кадр орти…
Фильмлар томошадан сўнг яхши
ёки ёмон гуруҳга осонгина ажратилади. Аммо унинг ортидаги юзлаб инсонлар
машаққати эса ҳамиша сир бўлиб қолаверади. Шунингдек, ижодий
жараёнларда юз берадиган энг қизиқарли воқеалар ҳам.
Фильм
режиссёри Рамеш Сиппи дастлаб Зита ва Гита ролини актриса Нутан ижро
этишини хоҳлаган. Аммо унга ёши катта актрисани танламасликни тавсия
қилишган. Чунки Нутан аллақачон фарзандли бўлган эди. Бундан ташқари,
икки қаҳрамон Дҳармендра ва Санжив Кумар ҳам 35-37 ёшлар атрофида
бўлган.
Сўнгра
режиссёр «Рам ва Шам» фильмида бош ролни ижро этган Мумтозга мурожаат
қилган, аммо актриса таклифни рад этган, у фильм учун белгиланган
гонорарни кам деб ҳисоблаган. Мазкур роль актриса Аша Парехга ҳам таклиф
қилинган. Афсуски, у ҳам рози бўлмаган.
Натижада
рол 24 яшар Ҳема Малинига насиб этган, у фильм учун Filmfare
мукофотининг биринчи ва ягона энг яхши аёл актрисаси деб топилган.
Фильм
суратга олиниш жараёнида Дҳармендра ва Санжив Кумар ҳам ҳамкасби Ҳемага
кўнгил қўйган ва уларнинг иккиси ҳам актрисага яхши муносабатда бўлган.
Шейла
образини Хани Ирани ижро этган. Хани актёр, режиссёр ва хонанда Фархан
ва Зоя Ахтарнинг онаси. Шунингдек, таниқли шоир ва ёзувчи Жавед
Ахтарнинг рафиқаси.
1973
йилда телугу тилида «Ганга ва Манга» сифатида фильм қайта тикланди. Бир
йилдан сўнг тамил тилида «Вани ва Рани» номли ремейки ишлаб чиқилди.
1976
йилда Совет Иттифоқида намойиш этилган фильм тез орада хорижий фильмлар
орасида еткачи мавқега эга бўлди. Фильм 55 милллиондан ортиқ инсон
томоша қилган. Режиссёр фильм муваффақиятидан илҳомланиб, ўзининг
навбатдаги «Қасос ва қонун» картинасида Дҳармендра, Санжив Кумар ва Ҳема
Малини билан ҳамкорликда ишлади.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.