www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10949]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1881]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [497]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3486]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6315]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [75]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11057]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1526]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [277]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [317]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [692]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2672]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [491]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3685]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5086]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0


Kun faolllari:
mariowc18, Antoniovts, Antoniolfj, Antonioczc, Helenaqiz, Helenazvp, Helenadzd, Helenatuz, Helenaipf, Antoniowhv, Antoniokfg, Antoniomhl, Antonionph, Antoniowtm, eddievw69, OlegkDypob, adelineus2, rolandkd18, krovlyaplosk, LibArtiz, kaseybh16, JesseFaida, DeweyThert

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Февраль » 12 » Италия матбуоти: Шомуродов "Женоа"даги асосий фигура


08:44
Италия матбуоти: Шомуродов "Женоа"даги асосий фигура
Тўғриси, ўзбекистонлик футбол мухлислари Элдор Шомуродов "Женоа” таркибига қўшилганидан кейингина бу жамоага жиддий равишда мухлислик қила бошлади. Ҳатто 2006-2007 йилларда генуяликлар сафида Илёс Зейтуллаев ўйнаган даврда ҳам "Женоа”га етарли даражада эътибор қаратмаганмиз.

Шомуродов жамоаси ҳозирги кунга келиб, аутсайдерлар сафидан чиқди ва мусобақа жадвалида тобора юқори кўтарилиб бормоқда. Давиде Баллардини келганидан кейин жамоа ўйинида кескин ўзгариш бўлди. Ҳозир генуяликлар А Сериянинг ҳар қандай етакчи жамоаси билан ҳам тенгма-тенг курашаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Таркиб ҳам аввалги мураббий Роландо Марандан кейин айтарли даражада ўзгартирилмади. Барчаси ўша футболчилар. Демак, ҳамма гап янги бош мураббий Давиде Баллардининг тажрибаси, маҳорати ва футболчиларни ўйната олиш қобилиятига боғлиқ экан. Маран шу футболчилардан унумли фойдалана олмаганига ҳайрон қолиб ўтирган бўлса керак.

"Женоа”нинг асосий кучи ҳужум чизиғида экани ўз исботини топмоқда. Олдинги позиция учун рақобат ўта қаттиқ. Баллардини қўллаётган тактика бир пайтнинг ўзида иккит нафар ҳужумчидан фойдаланиш имконини бермоқда. Лекин шу бир жуфт ўрин учун Горан Пандев, Элдор Шомуродов, Маттиа Дестро, Жанлука Скамакка, Марко Пьяца ўзаро курашмоқда.

"Наполи”га қарши ўтган турда Шомуродов кичик жароҳат туфайли ўйнамади. Элдорнинг ўрнини эгаллаган қария Пандев икки аниқ зарба билан бошланғич таркибга ҳақли эканини кўрсатиб қўйди.

13 февраль куни "Торино”га қарши бўладиган ўйин олдидан Давиде Баллардини бошланғич таркибда кимни майдонга туширишини аниқлаб олишга қийналадиган кўринади. Пандев ёши ўтиб қолганига қарамай, ўзига берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланмоқда ва муҳим голларни уряпти. Тўққизта гол урган жамоа тўпурари Маттиа Дестро сўзсиз асосий ҳужумчи ролида бўлади. Лекин Дестро аксарият голларини Шомуродов яратган вазиятлардан киритганини унутмаслик керак. Кўпчилик Маттиа ўзбек футболчиси ёрдамисиз рақиб дарвозасига йўл топишга қийналишини айтмоқда.

Шомуродовнинг ягона камчилиги ҳужумчи бўла туриб, гол ура олмаётганида. Устунлиги эса ҳар қандай ҳужумчи билан кучли жуфтлик ҳосил қила олиши ва ҳар бир учрашувда голли вазиятлар яратаётганида. Скамакка ва Пьяцага барқарорлик етишмаяпти.

Италиянинг www.primocanale.it сайти журналисти Жованни Порселла "Торино”га қарши ўйин олдидан Пандев ва Шомуродовнинг имкониятлари солиштирилган мақоласини эълон қилди. Унда вазият қуйидагича қаламга олинади:

"Гаттузо жамоасига қарши ўтказилган аввалги тур ўйинида А Сериядаги голлари сонини 100 тага етказиб олган фахрий Пандев бўлажак учрашувда Маттиа Дестро билан бирга ҳужумда ўйнашга асосий даъвогар эканига шубҳа йўқ. Скамакканинг ўйинида пасайиш давом этмоқда. Шомуродов эса "Женоа” ўйинида асосий фигура ҳисобланади.

Ўзбек футболчиси ажойиб гавда тузилишига эга, тезкор, курашувчан, рақибни алдаб ўта олади ва қочиб кетиши мумкин. Энг муҳими, Элдор худбинлик қилмайди, тўпни қизғанмайди. У тезкор ҳужум ва қарши ҳужум тактикасини қўллайдиган жамоа учун жуда мос келадиган футболчи. Шомуродов итальянчада тобора кўп нарсаларни тушунаётгани унга қўл келмоқда. У рақиб дарвозасига кўпроқ хавф солиши ва гол уриши керак. Хуллас, Баллардини "Торино”га қарши ўйинда қийин танловни амалга ошириши керак”.

Дарҳақиқат, рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Шомуродов ҳам жароҳатидан қутилган ва айни пайтда асосий гуруҳда бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор рақобатдан қўрқмайдиган йигит ва у буни бир неча бор исботлаб қўйган. Эндиги вазифа эса, голлар сонини ошириш. Шомуродов қанча кўп гол урса, уни танқид қилаётганларга муносиб жавоб бўлади.

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!


Категория: FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола | Ko'rganlar:: 13 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #habarlar, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #newsuz, #news, #новости, #uznews, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика