ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2022 » Апрель » 12 » IT-Park халқаро IT-сертификатларини олиш учун харажатларни қоплаб беради
08:33
IT-Park халқаро IT-сертификатларини олиш учун харажатларни қоплаб беради
IT Park Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда халқаро IT-сертификатни қўлга киритишга оид харажатларни қоплаш дастурини ишга туширмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 310-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролари халқаро сертификат олиш учун сарфланган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олишлари мумкин.
Талаблар:
it-istedod.uz электрон порталида рўйхатдан ўтиш
Ушбу сайтда онлайн ариза тўлдириш
Керакли ҳужжатларни илова қилиш (шахсни тасдиқловчи ҳужжат, харажат бўйича квитанция қоғози, IT-сертификат нусхаси)
Агар ариза берувчи 16 ёшга тўлмаган бўлса, аризани тўлдиришда ота-онаси/васийлар ҳақидаги маълумотларни кўрсатиш лозим. Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни текшириш жараёни 5 ишчи куни ичида амалга оширилади.
5 иш куни ичида кўриб чиқилади ва сертификат текширилади. Текширув билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, жараён сертификат уни берган ташкилот томонидан тасдиқланмагунча 30 календарь кунгача давом этиши мумкин.
Керакли ҳужжатлар:
-таълим ва халқаро сертификат олиш харажатлари квитанция қоғози;
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.