www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9531]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1519]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [473]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3251]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5367]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [69]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9722]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1319]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [251]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [302]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [687]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2281]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [472]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3099]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4721]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [67]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [43]
Статистика




Онлайн всего: 16
Гостей: 16
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Antonioqpa, Antoniolfj, Antonioczc, Lizautest, Isabelwap, Zelenavqa

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2020 » Январь » 10 » Ислом Каримов: “Жаноб ҳоким! Туннелнинг охири кўринсин!”

14:46
Ислом Каримов: “Жаноб ҳоким! Туннелнинг охири кўринсин!”
Бир воқеани эсламоқчиман. У 2000 йилларнинг бошида, Юнусобод йўналишидаги дастлабки 6 та бекатнинг расмий очилиши билан боғлиқ. Тадбирдаги битта гап хотирамда муҳрланиб қолган...

Августнинг сўнгги кунлари эди. Ўшанда, бош байрам арафасида беш-олтида бинони очмоқ русумга кирганига анча бўлган даврлар. Метро дегани – стратегик объект экани боис, сир тутилганми ва ё қолган-қутган ишлар тугаши чўзилиб кетганми – журналистларни фавқулодда, тирқиратиб олиб боришди. Эшик олдида бизни бу савдодан бехабар, аҳли мухбирга дўқ қилиб ўрганган шаҳар ҳокимининг (кейинчалик маълум муддат ҳокимлик ҳам қилган) ўша кездаги муовини – кечикканимиз боис, дарғазаб кутиб олиб, хўмрайиб ичкарига бошлади.

Биз эса – одатда ҳар сафар беш-олти бор такрор бўлгич – кийимларинг авра-астаригача ағдарилиб, обдон титкиланадиган, бутларингни ораси қолмай, чириллатиб, обдон "назоратдан ўтказадиган” маросимлардан озод ҳолда ичкарига кириб борганмиз ўшанда...

Хуллас, шошганларича бор экан, ҳаял ўтмай давлат раҳбари ҳам кириб келди. Олиймақом кўрик "Мингўрик” бекатидан бошланиб, ўша ердан поездга ўтириб, кейинги бекатлар томон юриш қилинди: аҳли аъёнлар бошқа, биз – мухбирлар ўзга вагонда. Поезд ҳар бекатда тўхтаганда, "гув” этиб, ўзимизни аъёнлар ёнига урамиз. Чунки нима гап бўлганини матбуотда – кифтини келтириб, "бўёқ-сўёқ суртиб” шарҳламоқ учун – не бир мулоҳаза-ю, қимматли кўрсатмалар берилганини эшитиш лозим.

Қулоқлар динг.

Табиийки, бирор ютуғи-ю эришган натижасини Президентга кўз-кўз этмоқни ихтиёр қилган тармоқ раҳбари – то муддаосига эришиб, "синов”дан ўтиб олгунча юрак ҳовучлаб ўтиради. Чунки у пайтлари ҳозиргидек – аввал-бошдан лойиҳалар "дўмбира қилиб чалиниб”, ҳали бошланмаган иш эл аро овоза қилиниб, азза-базза қўлга кўргазма чўп ушлаволиб, "тақдимотлар” уюштирилмас, бу ишлар содир бўлган бўлса ҳам – эл кўзидан панада, ими-жимида кечган бўлса керак. Фақат тайёр бўлгани овоза қилинарди...

Гапдан чалғимасдан айтадиган бўлсак, ўша кезда ҳам шаҳар ҳокими ҳар бир метро бекатини алоҳида таърифлаб, тушунтириш бериб кетаркан, ногоҳ "Минор” бекатига келганда, каттаконнинг юзида ўзгариш пайдо бўлди.

– Бу станциянг манга ёқмади, – деди у. Ўзинг қара, бошқа станцияларда устунлар бўлса ҳам, платформа (яъни поездлар ҳаракатланадиган жой) ёнида турибди. Бунисида эса – устунларни қаққайтириб, ўртага қўйгансанлар.

Шундай дея, у ҳаммани бекатнинг ўртасига бошлаб келди ва "Қани, шу жойдан туриб қаранглар-чи, метродан чиқиб кетиш жойи, яъни тепага олиб чиқувчи зина кўринаяптими?” деб сўради. Табиийки, бекатнинг қоқ ўртасида қатор турган баҳайбат устунлар ортидан – ҳар иккала томондаги чиқиш зиналарининг ҳатто борлиги ҳам билинмасди.

– Бир гапни қулоғингга қуйиб ол, жаноб ҳоким. Одамзот пастга ёки қоронғуликка тушганда, унинг бу жойдан қайтиб чиқиб кетадиган йўли, яъни туннелнинг охири кўриниб туриши лозим. Акс ҳолда, у ваҳимага тушади, буни айримларнинг юраги кўтара олмаслигиям мумкин...

Ҳоким эса "катта” билан ишлаш ва бундай кезда нима демоқнинг ҳадисини олган эмасми, бирпас ўйланиб турди-да, ҳаяжон-у қўрқувдан қорайиб кетган юзига ним жилмайиш бериб:

– Қаранг, Ислом Абдуғаниевич, Сиздан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди ўзи. Бу устунларнинг нотўғри жойлашганини ўзимиз ҳам биламиз, лекин айтишга қўрқиб тургандик. Очиғи, тепада "секретний” объектлар бор, шу боис устунларни суришнинг, лойиҳани ўзгартиришнинг сираям иложи бўлмади. Шуниям сезиб қолдингиз-а? - дея тилёғламаликка ўтди.

Ҳокимнинг келтирган важ-корсонига – на унинг ўзи, на у ҳисоб бераётган одам, на атрофдагилар ишонди. Лекин энг қизиғи, Президент ҳам бу баҳонага ишонган кишидек, маънодор равишда "Ҳа-а” деб қўя қолди...

Бу ёғда денг, бекат тепасида нима жойлашганини яхши биламан, деб юрган камина ҳайрон. Чунки талабалик ўша жойларда ўтган. У ерларда – мен ўқиган институтдан ташқари, "Ўзбекбирлашув” идораси, коммунал хизмат агентлиги, тағин бир-иккита емакхоналар борлигидан хабарим бор. Қайси "секретний” объект ҳақида гапирилаяпти ўзи, деб бош қотираман. Тусмолимни ёнимдаги ҳамкасбим Анвар Бобоевга айтсам, уям "Индаманг”, деб, мийиғида кулибгина қўя қолган...

Гап бунда эмас. Айтмоқчи бўлганим – ўша тадбирда биринчи Президент айтган гап ҳали-ҳануз қулоғимдан кетмайди. Ҳар гал "Минор” бекатига тушиб чиққанимда, у гаплар ҳақиқатлигига қайта-қайта иқрор бўлганман: одам зоти – туннелнинг ҳам, ўзи тушган қоронғуликнинг ҳам интиҳосини – жилла қурса, узоқдан бўлсаям кўриб турмоғи лозим экан.

Бобо кўп нарсани биларкан...

Дарвоқе, биз "сайр қилган” ўша йўналишдаги сўнгги метро бекати номи – Ҳабиб Абдуллаев эди. Шаҳарсозликдаги ютуқларимиз ҳақида ҳам шу ерда интервью берилдики, мана бу суврат ўша жойда олинган. Бекатнинг номи кейинчалик нега "Шаҳристон”га айлангани нақли эса – ўзга бир тарих. Кейин гаплашамиз...

"Ажаб замон-э...” туркумидан

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 27 | Добавил: www.horazm.net | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2020 - 2013

Яндекс.Метрика