www.horazm.net
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11664]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1948]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [498]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [229]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3557]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7143]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11457]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1647]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3438]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [294]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [324]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [695]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3002]
Заработок в интернете / Pul ishlash [20]
Pazandachilik / Кулинария [509]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [4031]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5245]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [68]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [21]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
Статистика




Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, corinnewh60, mariowc18, eddievw69

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 38
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2021 » Сентябрь » 17 » ИНСОН ҚИЁФАСИДАГИ ШАЙТОН (Hayotiy hikoya)


08:43
ИНСОН ҚИЁФАСИДАГИ ШАЙТОН (Hayotiy hikoya)
Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли юртимиз тинч, осмонимиз эса мусаффо бўлиб турибди. Бунинг аски ўлароқ республикамизда яшовчи мўмин-мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Масжидлар сони эса кун сайин ошиб бормоқда.

Масжид деганда мусулмонлар жамоа бўлиб ибодат қилинадиган жой, яъни ибодатхона кўз ўнгимизга келади. Масжидлар асосан кундалик беш вақт намозни ўқиш учун мўлжалланган. Юртимизда барпо этилган масжидларнинг барчаси ҳар доим тоза ва озодалиги билан эътиборлидир. Бироқ масжидга кириш-чиқишнинг ҳам ўзига яраша одоблари мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирганларида ҳам, чиққанларида ҳам аввало ўзларига салавот ва саломлар юборар эканлар. Яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кираётиб, салавот ва саломдан кейин: «Эй, бор Худоё менинг гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга раҳматинг эшикларини очгин», дер эканлар. У зот бобаракот масжиддан чиқаётиб, салавот ва саломдан кейин: «Эй, бор Худоё, менинг гуноҳларимни мағфират қилгин ва менга фазлинг эшикларини очгин», дер эканлар.

Аслида, биз ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ушбу ишни доимо қилиб юришимиз керак. Аммо орамизда шундай нопок, маънавий жиҳатдан қашшоқ одамлар ҳам учрайдики, қалб кўзи кўр бундай кимсалар масжид одобига амал қилиш у ёқда турсин, бу жойга ибодат қилиш учун келган намозхонларнинг буюмларига кўз олайтиришдан тап тортишмайди. Қуйида ана шундай малъун кишилардан бири ҳақида ҳикоя қиламиз.

2021 йил 19 февраль куни соат тахминан 12: 15ларда Қурбонбек Турғунович Комилов (мақоладаги исм-фамилиялар шартли равишда ўзгартирилган) Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган «Яккасарой жоме масжиди»нинг ҳовлисига кириб келди. Ҳафтанинг жума куни бўлгани боис масжидга кирувчилар кўп, ён-атрофда яшовчи инсонларннг аксарияти жума намозини адо этиш учун масжидга ошиқарди. Қурбонбек ҳовлида бироз турганидан сўнг шошилмасдан таҳоратхона томон юрди. Юриш-туришидан тақводор, художўйдек бўлиб кўринадиган бу йигитга кўзи тушган ҳар бир инсон унга ич-ичидан ҳавас қилиши тайин эди. Аммо ҳамма ибодат қилиш учун келадиган масжидга Қурбонбек умуман бошқа мақсадда келган, унинг ичига аллақачон шайтон ин қуриб олганди…

Таҳоратхонага кирган йигит кўзларини аланг-жаланг қилганича қулай фурсат келишини кутиб турди. Ниҳоят, озода кийинган намозхонлардан бири эгнидаги қора рангли курткасини ва свитерини ечди-да, кийимларини илгакка илиб, таҳорат ола бошлади. Турган гапки, бу пайтда у бу пайтда илгакдаги кийимларини унутган эди. Пайтдан фойдаланган Қурбонбек бўлса, секингина бориб, ҳеч кимга сездирмасдан қаровсиз қолдирилган курткани қўлига олди-да, жуфтакни ростлади. Қурбонбек ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилганидан шодланганича ўпкасини қўлтиқлагудек бир ҳолда масжиддан югургилаб чиқиб кетаётган пайтда Мирвасли Шукурович Муродов шошилмасдан таҳорат олиш билан банд эди. Йигит таҳорат қилиб бўлганидан сўнг илгакда курткаси йўқлигини кўрди-ю, аммо бу тўғрида шовқин-сурон солмади. Балки, ўзини босган ҳолда ибодат қилиш учун масжидга кириб кетди.

Жума намози адо этилганидан сўнг Мирвасли минг бир хижолат билан масжид имомининг ёнига борди ва юз берган нохуш воқеани имомга сўзлаб берди. Кейин улар биргаликда таҳоратхонага кириб, у ерга ўрнатилган камерани қарашди ва бир нотаниш шахс курткасини ўғирлаб чиқиб кетганини кўришди. Шундан сўнг Мирвасли ушбу ҳолат юзасидан профилактика инспекторига мурожаат қилди ва куртканинг ичида 1250000 сўм ва 600 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 19. 02. 2021 йилдаги маълумотномасига кўра, 1 АҚШ долларининг ЎзР миллий пул бирлиги (сўм) га нисбатан қиймати 10540, 09 сўмни, 600 АҚШ доллари эса 6324054 сўмни ташкил қилади) миқдорида пуллари, унинг номига берилган гувоҳнома, автомашинасининг калити ва пулти, уйининг калити бўлганлигини айтди.

Қурбонбек масжиддан анча узоқлашгач ўғирлаган курткасининг чўнтагини пайпаслаб кўрди. Кейин эса хилватроқ жой топди-да, курткани текшириб кўрди-ю, ёш боладек севиниб кетди. Чунки «ўлжа» унинг ўзи кутганидан ҳам яхшироқ эди. Яъни куртка ичидан автомашина пулти ва калити, гувоҳнома, 1250000 сўм ва 600 АҚШ доллари миқдорида пул чиқди. Қурбонбек ўзи учун кераксиз булган нарсалар — гувоҳнома, автомашина калити ва пултини Бектемир туманидаги Чирчиқ дарёсига ташлаб юборди, пулларни эса эҳтиёжларига ишлатди.

«Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», деганлари рост, шекилли. Қ. Комилов ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил 26 март куни соат тахминан 13: 00ларда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Нурли Ислом» жоме масжидининг таҳоратхонасида бўла туриб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, масжид таҳоратхонасининг деворидаги кийим илгичга илиб қўйилган Даврон Ўткирович Юнусовга тегишли ичида баҳоси 1500000 сўмлик «ҲУАWЭИП СМАРТ З» русумли телефон аппарати, бир дона «Сандиск» русумли, бир дона «ЦБКА» номли, бир дона «КИНГСТОН» номли 16 ГБ ўлчамли, бир дона «АДАТА» номли 16 ГВ ўлчамли хотира қурилмалари, бир дона автомашина калити, Д. Юнусов номига берилган хизмат гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, огоҳлантириш талони, пластик карта ва 365000 сўм нақд пуллари бўлган костюмини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинди. Костюм ичидан чиққан барча буюмларни Қурбонбек уйига олиб бориб, яшириб қўйди, 365000 сўм пулни эса шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборди.

Аммо халқимиз орасида «Бузоқнинг югургани сомонхонагача», дея роса топиб айтилган бир мақол борлигини Қурбонбек унутган эди. Жабрланувчи Даврон Юнусов икки дақиқа олдин илгичга осиб қолдирган костюми йўқлигини кўрганидан сўнг масжид масъуллари билан таҳоратхона камерасини кўрганида, бизга ҳикоямиз аввалидан таниш бўлган йигит — Қ. Комилов унинг костюмини қўлига ташлаб олиб чиқиб кетганлиги аён бўлди. Кейин эса ушбу ҳолат юзасидан «102»га хабар берилди.

Суд давлат айбловчисининг хулосаси ва ҳимоячининг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, жиноят иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судланувчи Қ. Комиловнинг жиноятларни содир этганликдаги айби, ўзининг иқрорлик кўрсатувларидан ташқари, аризалар, нарсани олиш ва кўздан кечириш баённомалари, нарсани таниб олиш кўрсатиш баённомаси, нарсани далилий ашё деб эътироф этиш қарори, кўрсатувларни воқеа жойида текшириш баённомаси, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан исботланган деб топди.

Суд, судланувчи Қ. Комиловга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, унинг шахсини ва моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланмаганлигини эътиборга олиб, судланувчи жиноятларни ғараз ниятларда содир қилганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб, бироқ у айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб эътироф этиб, судланувчи Қурбонбек Комилов фақат жамиятдан ажратилган ҳолда ахлоқан тузалиши мумкинлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, оғирроқ айблов модданинг санкциясида кўзда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топди.

Суд ҳукмига кўра, Қурбонбек Ўткирович Комилов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбли деб топилди ва унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо эса умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, судланувчи Қ. Комиловдан жабрланувчи М. Муродов фойдасига 7602098 (етти миллион олти юз икки минг тўқсон саккиз) сўм миқдорида моддий зарар ундириладиган бўлди.

Темур КАСИМОВ, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Суннатулло АБДИМУРОД ўғли, журналист

Manba: www.horazm.net -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi!


Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Ko'rganlar:: 25 | Добавил: www.horazm.net | Теги: #news, #Yangiliklar, #новости, #newsuz, #habarlar, #uznews, #Yangilik, #xabarlar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright horazm.net / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Яндекс.Метрика